Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Чиноз

Чинозда масжид қурилишига ғишт қўйилди


🕌Чиноз туманидаги "Қози" маҳалласида умумий ҳажми 1980 кв. метр бўлган майдонда масжид барпо этиш ишлари "Эркин қурилиш барака" хусусий корхонаси томонидан амалга оширилмоқда.

⚡️Туман хокими Акмалхон Мадиев, туман имом-хатиби ва мутасадди ташкилот рахбарлари бошчилигида масжид қурилишига биринчи ғишт қўйилди.

📍Бундай масканни бунёд этиш ниҳоятда савобли ишдир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

📌 Оҳангарон туманида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида медиа-тур ташкиллаштирилди. Унда туманда ташкил этилаётган чорвачилик комплекслари фаолияти ҳамда агротуризм соҳасидаги ишлар билан танишилди.

🎊Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов ва машҳур "Қурама" фольклор-этнографик халқ ансамбли ижросидаги ўланлар тадбирга янада файз киритди.

🎥 Жараёндан видеолавҳа👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#байрам_тадбири
#Янгийўл

Қадринг баланд бўлсин, она тилим

🎀 Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасидаги Амфитеатрда 21 октябрь – Ўзбек тили байрамига бағишланган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” деб номланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

📈 Байрам тадбирини туман ҳокими У.Ялгашев очиб берди. Тадбирда театр юлдузлари ва 5-сонли мусиқа мактаби ўқувчиларининг бадиий чиқишлари барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

💐Шундан сўнг, Президентимиз фармонига кўра, “Меҳр-саховат” кўкрак нишонига сазовор бўлган бир гуруҳ олийҳиммат, саховатпеша тадбиркорлар ва ўз касбининг фидойилари, жасоратли шифокорларга мукофотлар топширилди.

📱Тумандаги 69 та маҳалла раисларининг ҳар бирига иш самарадорлигини ошириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан планшетлар совға қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#маънавий_тадбир

Тил – миллат ғурури

Ўзбек тилининг нуфузи, давлат тилига янада ҳурмат ҳиссини ошириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали ҳамкорлигида “Қадрим сўраганда қайроғим, тилим!” мавзусида “ZOOM” дастури орқали онлайн маънавий ва маърифий тадбир ташкил қилинди.

📍Тадбир давомида “Ўзбек тили – миллатимиз ғурури”, “Тил – ҳаёт кўзгуси”, “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Тилимизни тараннум этувчи шеър ва дилтортар куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кайфият бағишлади.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент_тумани

“Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” тадбири

Спорт – саломатлик, муваффақият гарови. Юртимизда карантин талаблари юмшатилгач, аҳолининг ўз саломатлигини мустаҳкамлаши, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини олиб бориши учун янада яхши имкониятлар яратиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

🏃Пискент туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ташаббуси билан “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ва тонгги бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

📌Саломатлик тадбирида туман халқ таълими, соғлиқни сақлаш бўлими, корхона ва ташкилотлар, нуронийлар ва ёшлар вакилларидан 300 нафардан ортиқ фуқаролар қатнашдилар.

🏆Тадбир давомида иштирокчилар Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёш спортчилар учун яратилган шарт-шароит, улар эришган ютуқлар билан танишдилар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram