Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Cессия

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, учинчи сессияси тафсилотлари “O‘zbekiston 24” нигоҳида.

@toshvilpressa
#Тошкент_туман
#cессия

🇺🇿Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг навбатдаги VI чақириқ V сессияси (онлайн) бўлиб ўтди.

🛒Сессиядаги асосий эътибор туманда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки бараварга ошириш бўйича чора-тадбирлар масаласига қаратилди.

🔖Шунингдек, йиғилишда Тошкент тумани ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

🔈Сессияда Тошкент тумани Адлия бўлими бошлиғининг 2020 йил 1-чорак давомидаги фаолияти юзасидан ахбороти тингланди.

🔴Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#cессия

🇺🇿Жорий йил 18 апрель куни Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги VI чақириқ V сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтди.

🛒Сессиядаги асосий эътибор шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулот етиштириш ҳажмини икки бараварга ошириш бўйича чора-тадбирлар масаласига қаратилди.

🔖Шунингдек, йиғилишда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

🔈Сессияда шаҳар 4 та сектор раҳбарларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборотлари тингланди.

🔴Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Олмалиқ
#cессия
#онлайн

❗️Жорий йил 27 апрель куни шаҳар ҳокимлиги кичик мажлислар залидан Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги VI сессия иши махсус видео-конференция алоқа орқали онлайн ўтказилди.

Сессиянинг дастлабки кун тартибига кўра, шаҳарда карантин даврида қурилиш, қурилиш материаллари, уй-жой коммунал соҳалари барқарорлигини таъминлаш ҳамда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини босқичма-босқич фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Қуддусов ва шаҳар ҳокими У. Раҳимовнинг маърузалари тингланди.

▶️БАТАФСИЛ

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#cессия
#Бекобод_тумани

Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ, ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди

❇️Сессия кун тартибида “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарорининг тумандаги ижроси;

🔷Карантин даврида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда масъул ташкилот раҳбарларининг ахбороти;

🔶“Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг тумандаги ижроси борасидаги масалалар кўриб чиқилди.

▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#cессия
#Пискент_тумани

🇺🇿Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ VII сессияси бўлиб ўтди

📌Кун
тартибидан "Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар, “темир дафтар”ларининг сектор раҳбарлари томонидан хаққоний юритилиши, фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатилиши;

❇️Аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар;

🔖Пандемия шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш ишлари самарадорлиги;

❗️Халқ қабулхонаси туман бўлими ҳамда Адлия бўлими томонидан 2020 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти ҳамда ташкилий масалалар ўрин олди.

▶️ Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#cессия

⚡️ Куни кеча Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги IX сессияси ZOOM иловаси орқали онлайн тарзда бўлиб ўтди.

📌 Сессияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги "2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 14-сонли қарори ижроси бўйича шаҳар ҳокими ўринбосарларининг ҳисоботлари;

🍀Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Олмалиқ шаҳар инспекцияси бошлиғи Абдураим Айматовнинг шаҳарда 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида;

💥Шаҳар ФВБ бошлиғи Алтинбек Кулахмедовнинг 2020 йил 1-ярим йилликда амалга оширган ишлари тўғрисида ахборотлари тингланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#cессия

Ўрта Чирчиқ тумани халқ депутатлари Кенгашининг XI сессияси бўлиб ўтди

✔️Сессияда халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Олимжон Нурматов, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, депутатлар, масалага тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

🖋Тадбирни туман ҳокими Олимжон Нурматов очиб бергач, кун тартибидаги иккита масала кўриб чиқилди.

🔎Дастлаб туман ҳокими Олий Мажлис Сенати раисининг 2020 йил 14 августдаги “Аҳолини муносиб турмуш тарзи, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор фаолият кўрсатиши учун қулай шароитларни таъминлаш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш, тегишли чора-тадбирларни белгилаб олиш бўйича берилган топшириқлар тўғрисида”ги маърузаси бўйича ахборот берди.

️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#cессия
#Олмалиқ

⚡️ Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ X сессияси бўлиб ўтди.

📌Даставвал сессия кун тартибидаги карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этиш зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш лозимлиги ҳақидаги масала юзасидан шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустам Унаровнинг ҳисоботи тингланди.

✔️Шунингдек, шаҳарда камбағалчиликни қисқартириш, "темир дафтар"га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ўзини -ўзи банд қилган ва доимий даромад манбаи тикланган фуқароларни рўйхатдан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича шаҳар сектор раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram