Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#Янгийўл_тумани

📖 Тошкент вилояти Янгийўл тумани штабида қисқа 1275 рақами ташкил этилган бўлиб, туман аҳолисига хизмат қилиб келмоқда. Туманнинг 6 та ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 24 соат мобайнида фаолият олиб борувчи тиббий маслаҳатхоналар ҳам ташкил этилган.

🥼 Шунингдек, COVID-19 пандемияси вақтида аҳоли саломатлиги йўлида хизмат қилаётган тумандаги барча шифокорлар ва тиббиёт ходимлари учун сектор раҳбарлари 1000 та бир марталик ҳимоя кийимларини марказий Штабга олиб келди.

🎥 Карантин даврида туманда COVID-19 касаллигига қарши курашда олиб борилаётган амалий ишлар бўйича юқоридаги лавҳа орқали батафсил танишинг👆

✍️Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани

Дезинфекция тадбирлари олиб бориляпти

⚡️Фуқаролар саломатлигини асраш мақсадида Бекобод туман санитария-эпидемиология осойишталиги маркази томонидан дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, туманга кириш постларида ҳар бир йўловчи автомашинанинг кириш ва чиқиш жараёнида дезинфекциядан ўтиши, йўловчиларнинг ҳарорати ўлчаниб, меъёр кўрсаткичида бўлса, ўтишга руҳсат берилиши, пандемия ҳолатида ҳам иш фаолиятини олиб бораётган корхона, ташкилот ва идораларда мунтазам дезинфекция қилиниши қатъий равишда амалга оширилмоқда.

📌Ушбу чора- тадбирлардан асосий мақсад касаллик тарқалиш хавфини камайтириш, фуқароларимизни бу офатдан ҳимоялашдир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
🔵 Тошкент вилоятида чоп этилаётган вилоят, туман-шаҳар газеталарининг янги сонлари билан танишинг!

🔸 "Тошкент ҳақиқати"

🔹 "Паркент тонги"

🔸 "Оққўрғон овози"

🔹 "Машъал"

🔸 "Юқори Чирчиқ"

🔹 "Янгийўл"

🔸 "Бекобод овози"

🔹 "Халқ овози"

🔺 Газеталарнинг электрон шаклини юклаб олинг ҳамда дам олиш кунларини мазмунли ўтказинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#мурожаат_ва_ечим

📝 Янгийўл тумани “Умид” маҳалласида яшовчи фуқаролар туман ҳокимига қилган мурожаатига биноан ҳоким ўринбосарлари шикоят қилганлар яшайдиган манзилда бўлишди.

📌 Маҳалладаги ҳар бир хонадон вакили билан учрашиб, муаммоли масалаларини ижобий ҳал этиш мақсадида суҳбатлашишди.

🍱 Шу куннинг ўзида тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларга туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, фуқароларнинг ижтимоий аҳволидан келиб чиқиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ

"BIOLINE KOSMETIKS" маҳсулотлари хорижга жўнатиляпти

🏭Ўрта Чирчиқ туманидаги "BIOLINE KOSMETIKS" Ўзбекистон –Украина қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти 2009 йилда фаолиятини бошлаган.

📌Корхона ўтган йили қайта ташкил этилиб, тўлиқ косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди. Ҳозир бу ерда 130 турдан ортиқ косметика маҳсулотлари тайёрланяпти.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️ Амирсой тоғли курорти икки баравар кенгаяди

Лойиҳаларнинг барчаси хориж тажрибаси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, замонавий туристлар мажмуалари яратилиши кўзда тутилган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3ataCRV

Обуна бўлинг 👇 👇 👇 t.iss.one/yuz_official
#Оққўрғон_тумани

Август – ҳосил тақдирини ҳал қилувчи ой

⚡️Ҳар сафар пахтазорга келганимда донгдор пахтакор Бўрибой ота Алибоевнинг бир гапи ёдимга тушади:

"Деҳқон ер юзидаги жамики мавжудотнинг боқувчиси. Ҳар бир деҳқоннинг ўз ўрни бор. Мен сувчиларимиз меҳнатига жуда юқори баҳо бергим келади. Чунки, улар деҳқонлар ва механизаторларимизнинг пешона терлари эвазига етиштирилган ҳосилни тўлиқ сақлаб қолишда, пахта толасининг пишиқ бўлишида ва чигитининг серёғ бўлиб, тарози босишида беқиёс хизмат қиладилар. Ҳамма ширин уйқуда, ором олиб ётганида сувчилар пахтазор қўйнида қўлида чироғи билан сув қўяётган, ҳосил чўғи тарози боссин деб, шарбат суви оқизаётган бўлади. Уларнинг бебаҳо меҳнатларини юқори баҳолашимиз, доимо уларга ҳурмат бажо келтиришимиз керак...”

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️Франция ҳукуматининг имтиёзли ва узоқ муддатли кредити асосида Чимёнда қўшимча инфратузилма яратилади

📌Аввал хабар қилганимиздек, Президентимиз 14 август куни туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

📝Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Суннатилла Бекенов yuz.uz сайти мухбирига юртимиз туризмини ривожлантиришга қаратилган мазкур лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида ўз фикр-муносабатларини билдирди.

📍💸Лойиҳага кўра, Билдирсой, Чимён, Нанай ҳудудларида туристик инфратузилма яратилади. Шунингдек, унинг атрофида тижорат инфратузилмаси ҳам ташкил этилади. Бундан ташқари, мазкур асосида хусусий инвесторларни жалб қилиш ҳам кўзда тутилган.

❗️Лойиҳанинг муҳим жиҳати шундаки, бу инфратузилмалар фақат қиш мавсуми учун эмас, балки, туристларнинг йил давомида келиб дам олишини кўзда тутади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#онлайн_анжуман

⚡️Жорий йилнинг 14 август куни Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан "Узлуксиз маънавий тарбия жараёнида она алласининг ўрни ва аҳамияти" мавзусидаги илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

👨🏻‍💻Онлайн тарзида ташкил этилган тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов очиб, асосий мавзу бўйича маъруза қилди.

📌Анжуманда алла ҳақида маърузачилар билан бир қатор тарғиботчилар ҳам иштирок этиб, мазмунли чиқишлар қилишди. Жумладан, фалсафа фанлари доктори, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Жамила Шермуҳаммедованинг “Алла қўшиғи–фарзанд тарбиясидаги муҳим восита” мавзусидаги маърузаси кўпчиликнинг эътиборини тортди.

📝Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева ҳам анжуманда сўз олиб, маънавий тарбия жараёнида она алласининг ўрни ва аҳамияти хақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Марказнинг Юқори Чирчиқ туман бўлинмаси раҳбари Дилноза Назирова эса "Алланинг келиб чиқиш тарихи ва фарзанд тарбиясидаги аҳамияти" юзасидан маъруза билан иштирок этди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш тартиби белгиланди

“Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (489-сон, 14.08.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📌 Низом ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қоплаш, шунингдек, бошқа солиқлар бўйича қарздорлик ҳисобига қоплашни тартибга солади.

👤 Низомга кўра, аризалар солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органларига шахсий кабинет орқали берилади.

➡️ Солиқ органи ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, 5 кунда ҳужжатларни солиқ тўловчига қайтаради.

🔎 Ҳужжатлар тўлиқ бўлганида солиқ органи 50 кунгача муддатда аризада қайд қилинган, ҚҚСнинг асосланганлиги юзасидан камерал назорат ўтказади.

🏢 Назорат натижаларига кўра, солиқ органи ҚҚСни тўлиқ ёки қисман қайтариш тўғрисида қарор қабул қилади ва унинг нусхаси солиқ тўловчига юборилади.

Солиқ тўловчи қарор нусхасини олганидан бошлаб 3 кунда тафовут аниқланган давр учун солиқ ҳисоботини беради.

☑️ Қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ органи томонидан мустақил равишда солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган қарзларига йўналтирилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Юқори_Чирчиқ
#таълим

Юридик техникум давлат рўйхатидан ўтказилди

🔰Жорий йилнинг 14 август куни Тошкент вилояти юридик коллежи Давлат хизматлари маркази томонидан Тошкент вилояти юридик техникуми сифатида қайта давлат рўйхатдан ўтказилди.

📌Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5987-сон Фармонига асосан юридик коллежлар юридик техникумларга айлантирилиши белгиланган.

🔹Манзил: Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, “Истиқбол” МФЙ, Хиёбон кўчаси, 2-уй.

☎️Қўшимча маълумотлар учун тел: (70) 983-54-05

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Оҳангарон_шаҳри
#муносабат

Мурожаат жойида ўрганилди

Оҳангарон шаҳрининг "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги С.Раҳимов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаронинг вилоят ҳокимига йўллаган мурожаати шаҳар ҳокими ўринбосари С.Юсупов, шаҳар Кенгаши депутати Ф.Мадумаров ва бошқа масъуллар иштирокида жойига бориб ўрганилди.

💠Аниқланишича, мурожаатда қайд этилган жой тадбиркор томонидан умумий овқатланиш ва савдо объекти қурилиши учун ажратилган бўлиб, пойдевор ётқизиш учун чуқур (котлован) қазилган. Лойиҳа ишларидаги баъзи камчиликлар сабабли қурилиш ҳали бошланмаган. Ҳозирги кунда лойиҳа ҳужжатлари қайта кўриб чиқилмоқда. Камчиликлар бартараф этилса, қурилиш ишлари бошлаб юборилади.

🚧Қурилиш бошлангунга қадар котлован атрофи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўсиқ билан ажратиб қўйилади.

📌Юзага келган ҳолат ва аниқланган камчиликлар бўйича тегишли масъуллар қаттиқ огоҳлантирилди ва қурилиш ишлари жиддий назоратга олинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#Қибрай
#Тошкент_тумани

📌"Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали томонидан 500 дан ортиқ пайвандчи гуруҳлар ёрдамида Зангиота, Қибрай, Тошкент туманларида "ақлли" ҳисобдонлар ўрнатилмоқда.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#саховат_ва_кўмак
#Зангиота_тумани

Депутат сайловчилар ҳолидан хабар олди

❇️Зангиота туманидаги 22-сайлов округидан халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлигига сайланган, “Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси Б. Сулайманов маҳаллалар фаоллари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, шароити оғир, боқувчиси йўқотган, кўп болали ҳамда “темир дафтар”да рўйхатда турувчи оилалар аҳволидан хабар олди.

🛍“Тарнов”, “Назарбек”, “Ҳаракат”, “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат, гўшт ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари хайрия сифатида етказиб берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram