Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.6K photos
5.54K videos
48 files
22.1K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани
#хатлов

📍Аввал хабар берганимиздек, Қибрай туманидаги ер майдонларни хатловдан ўтказиш давом этмоқда.

🖇Мазкур жараёнларининг бориши ҳақида фуқаролар томонидан келиб тушган саволларни эътиборга олиб, Давергеодезкадастр қўмитаси ташаббуси билан ўрганиш ишлари олиб борилди.

⁉️Хўш, айни вақтдаги ишлар қайси босқичда олиб борилмоқда? Хатловдан сўнг, кўзда тутилган имконият ва қулайликлар нималардан иборат бўлади?

🎥Шу каби саволларга жавоб: юқоридаги видеолавҳада.

✍️Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Адлия_хабари

Олмалиқда «Хилол» жоме масжиди ва «Соль Земли» Евангел-христиан черкови рўйхатдан ўтказилди.

Бугунги кунда, Тошкент вилоятида 226 та исломий йўналишидаги ва 54 та ноисломий йўналишдаги диний ташкилот рўйхатга олинган.

➡️ Батафсил

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Пискент_тумани

⚡️Ширкат фойдаланувчиларига уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратилади

❗️Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Қобил Ҳамдамов “Қирққизобод боғи” боғдорчилик ширкати ҳудудида истиқомат қилаётганлар билан билан учрашди.

Аҳоли билан учрашувда вилоят ҳокими ўринбосарига Пискент тумани ҳокими ўринбосари С.Исақулов, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси раиси Абдурашид Ҳайдаров, акциядорлик жамияти психологи Вилоят Собитова ва бошқалар ҳамроҳлик қилишди.

📊Мазкур ширкатда 158 та участка эгаларининг 145 нафари Олмалиқ шаҳри фуқаролари ҳисобланади. Шундан 68 та хонадон эгалари дала ҳовлиларда қишин-ёзин, яъни доимий яшаб келишмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🔰Тошкент Давлат аграр университети проректори Иномжон Исроилов иштирокида брифинг ўтказилди.

🔹Унда карантин даврида юзага келган камчиликларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар юзасидан маълумот берилди.

🔸Иномжон Исроилов янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, тест топшириш жараёнларини ташкил этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги амалий ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

🎥Батафсил видеолавҳада👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ

Навбатдаги янги масжид рўйхатдан ўтказилди

Мамлакатимизда фуқароларининг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

💠 Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунда виждон эркинлигининг асосий тамойиллари, вазифалари, уларни амалга ошириш йўллари, қоидалари ва кафолати, диний бағрикенглик, фуқароларнинг бу соҳадаги ҳуқуқ ва бурчлари белгилаб берилган.

🕌Ана шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 12 август куни Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳри, «Эвалак» МФЙ, Фаҳрийлар кўчаси 50-уйда жойлашган «Ҳилол» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

📝Маълумот учун, бугунги кунда, Тошкент вилоятида 226 та исломий йўналишидаги ва 54 та ноисломий йўналишдаги диний ташкилот рўйхатга олинган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

💠Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича вилоят штабида ташкил этилган навбатдаги брифингда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети проректори Рашид Маткаримов иштирок этиб, спорт йўналишида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

🔷Жумладан, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида масофавий ўқитиш тизимини самарали олиб бориш ҳамда конференциялар ўтказиш бўйича халқаро ҳамкорлик ишлари хусусида ахборот берилди.

🎥Батафсил юқоридаги интервьюда

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича халқаро шартномага қўшилади

"Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4806-сон, 12.08.2020 й.).

📋 Қарор билан Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомага (Минск, 2016 йил 28 октябрь) қўшилди.

🏢 Шу муносабат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битим 1992 йил 13 ноябрда Москва шаҳрида тузилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қибрай_тумани

Қибрайда инфекцияни даволайдиган муассаса ташкил этиляпти

Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов ва туман прокурори Санжар Салихов "Ғафур Ғулом" маҳалласи, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган бинонинг 1-2 қаватларида 3000 метр кв. майдонда “COVID-19” инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун 200 ўринга мўлжалланган тиббий муассаса ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди.

Мутасаддилар ҳар бир бажарилаётган ишларни атрофлича кўздан кечириб, иш жараёнида юзага келган баъзи нуқсонларни бартараф этиш юзасидан қурувчиларга маслаҳат ва тавсиялар беришди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🔰Пандемия шароитида монополияга қарши курашиш, ҳалол ва қонуний реклама фаолиятини амалга ошириш бўйича олиб борилган назорат тадбирлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жўрабек Исмоилов иштирокида ўтказилган брифингда маълумотлар берилди.

❇️Тадбирда ўрнатилган тартибда амалга оширилаётган ишлар ва режалаштирилган вазифалар, тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимояси бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пахта_2020
#Ўрта_Чирчиқ

📌Жорий йилда ғўза парвариши ва пахта хом ашёсини етиштириш бўйича туманда бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

🚜Жумладан, тумандаги 155 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари 7220 гектар майдонга чигит экиб, мавсум бошидан бери 140 та культиваторда 90 минг 252 гектар ғўзалар ораларини культивация қилишди.

🧮Жорий йил ҳосили учун жами 22 250 тонна пахта хом ашёсини етиштириш кўзда тутилган бўлиб, ҳар бир гектар ердан олинадиган ўртача ҳосилдорлик 30,08 центнерни ташкил қилади.

🔰 "Национал агро продукт" фермер хўжалиги раҳбари Ҳамид Гаиповнинг таъкидлашича, бу йил агрономларнинг ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиши ҳисобига ҳар гектаридан олинадиган ҳосилдорликни 40 центнерга етказиш мўлжалланмоқда.

✔️Шунингдек, айни кунларда туманда ҳосилдан бўшаган майдонларга кузги буғдой экиш учун табиий усулда ўғит берилиб, тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#қишлоқ_хўжалиги

Илмий изланишлар тажриба майдонида синалади

📌Вилоятимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда тажриба майдонининг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

Хусусан, Юқори Чирчиқ туманидаги тажриба майдонида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, инновацион ғоя ва ишланмалардан самарали фойдаланишда фермерлар, олимлар ҳамда ихтирочиларимизнинг ташаббуси анча қўл келмоқда,– дейди Тошкент давлат аграр университети ректори, академик Ботиржон Сулаймонов.

Майдонларга кимёвий воситалар пуркаш, далаларнинг хариталарини тузиш, катта ер майдонларида экинларнинг униб чиқиш даражасини кузатиш, ўсимликларга зарур озуқавий моддаларнинг етиб боришини таҳлил қилиш, айниқса, фойдали ҳашоратларни тарқатишда дрон қурилмаси яхши самара бермоқда.

🎥Шунингдек, дуккакли маҳсулотни экишга тайёрлаш, уни парваришлаш бўйича қизиқарли маълумотлар билан "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида танишинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram