Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#сессия

Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг VI/IX-I чақириқ сессияси бўлиб ўтди

🇺🇿Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1-майдаги "Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тумандаги 4-та сектор раҳбарлари ҳисоботи тингланди.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#сессия
#Бекобод_тумани

Бугун Бекобод тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди

⚡️Сессияни Бекобод тумани ҳокими Ф. А. Худойбердиев - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Каронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарорининг тумандаги ижроси бўйича ҳисобот бериш билан бошлаб берди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
- Бугун бу ерга келишимдан мақсад - коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги мураккаб вазиятда халқимизни нималар ўйлантираётгани, одамлар ҳаётини яхшилаш учун яна нималар қилиш кераклигини биргаликда фикрлашиб олиш, - деди Президентимиз Сергели тумани мутасаддилари, аҳоли вакиллари билан учрашувда.
Туман учун шакллантирилган инвестиция лойиҳалари муҳокама қилинди. Тегишли топшириқлар берилди.

- Сегодня я приехал сюда узнать, что волнует наших людей в нынешней сложной ситуации, вызванной пандемией коронавируса, и вместе обсудить, что еще нужно сделать, чтобы улучшить их жизнь, - сказал Президент на встрече с руководством и жителями Сергелийского района.
В ходе встречи рассмотрены инвестиционные проекты, сформированные для района. Даны соответствующие поручения.

#Mirziyoyev #safar #Sergeli #uchrashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️Қуйидагилар жорий йилнинг 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ:

☑️ хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;

☑️ муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;

☑️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

☑️ Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.

☑️ Шунингдек, Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
📣🚇 Шунингдек, "яшил" ҳудудларда жойлашган санаторий, пансионат, болалар оромгоҳлари ва бошқа дам олиш масканларига фуқароларни марказлаштирилган тартибда ташиш учун вилоятлараро автобуслар, шу жумладан туристик ташкилотлар автобуслари қатновини йўлга қўйишга РУХСАТ БЕРИЛДИ. Бунда:

🌡 автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқоб, тиббий қўлқопда бўлиши лозимлиги, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг автобус салонига чиқарилмаслиги;

автобуслар вилоятларо қатновларда "қизил" ҳудудларда тўхтамаган ҳолда ҳаракатланади;

🚿 автобуслар доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади;

📝 автобусларда ҳаракатланаётган йўловчиларнинг рейслар кесимидаги рўйхати (базаси) юритилади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚽️ Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда

❗️2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини ТОМОШАБИНЛАР ИШТИРОКИСИЗ давом эттиришга рухсат берилди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
‼️ Юқоридагилар билан бир қаторда БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолиниши белгиланди:

жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш,

🚫 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

🚫 таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари фаолиятини йўлга қўймаслик;

🚫 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

🚫 концерт, театр, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

🚫 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

🚫 буюм бозорлари фаолиятига рухсат бермаслик;

деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион "тўшак"лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

🚨 "Қизил" тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, "яшил" ва "сариқ" тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️⚡️Қуйидагилар жорий йилнинг 1 СЕНТЯБРИГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛДИ:

☑️ хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган виза муддатлари;

☑️ муайян муддатга визасиз ва электрон виза билан кириш ҳуқуқига эга хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати;

☑️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиб, 2020 йил ҳисобидан қайтариб олиб чиқиш муддати тугайдиган хорижий автотранспорт воситаларини республикамиз ҳудудидан қайтариб олиб чиқиш муддати.

〰️〰️〰️〰️〰️

Шахсий автотранспорт воситаларининг вилоятлараро ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно) талаби устидан қатъий назорат ўрнатиш белгиланди.

☑️ Деҳқон бозорлари ва аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин талабларига риоя этилишини назорат қиладиган кўнгилли гуруҳлар тузиш топширилди.

☑️ Шунингдек, Мамлакатда карантин ва ундан кейинги даврда фуқароларнинг республика бўйлаб саёҳат қилишлари юзасидан вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин даврида санаторийлар ва болалар ёзги оромгоҳларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича вақтинчалик талаблар тасдиқланди.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#Пискент_тумани
#сессия

Халқ депутатлари Пискент туман Кенгашининг олтинчи чақириқ, VI сессияси бўлиб ўтди

❗️Сессия кун тартибига кўра, коронавирус сабабли карантин даврида эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, жойларда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида 4 та сектор раҳбарининг ахбороти тингланди.

📎 Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жараёнда вилоят Адлия бошқармаси раҳбари А.Муҳаммадиев, вилоят ва туман кенгаши депутатлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

👉Батафсил

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️(+25) — 2020 йил 30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3513 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари — Тошкент шаҳри, 4 нафари — Самарқанд вилояти, 2 нафари Наманган вилоятидан, жами 8 нафар АҲОЛИ ОРАСИДА қайд этилди.

🚧 Беморларнинг 13 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятиги "Гулистон" чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари.

🔎 Соғайганлар — 2728.

💉 Даволанмоқда — 771.

❗️Аҳволи оғир — 7 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники