Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ туманида афсонавий «Амирсой» тоғ-чанғи курортининг очилиш маросими бўлиб ўтаяпти.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Forwarded from Бўка кун тафсилотлари (Гулжаҳон Ёмғурова)
«Сиздан телеграм» каналида эълон қилинган фотолавҳали мурожаатга муносабат

Юртбошимизнинг 1-3 июн кунлари Тошкент вилоятига ташрифи якунлари бўйича ўтказилган видеоселекторда вилоятнинг туман ва шаҳарлари ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва муҳандислик коммуникация тизимини тоза ичимлик суви билан таъминлаш орқали аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда 2019 йил қиймати 16,5 миллиард сўм бўлган ишлар амалга оширилмоқда.

Ғ.Азаматов номли фермерлар уюшмасида яшовчиларни ҳам тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Қорақўйли, Ибрат, Бешкапа маҳаллаларида 21 километр траншея кавланиб турба ётқизилди.Сув ҳалқалари ўрнатилиб,иккита сув иншооти қурилди.

Бўка тумани марказида эса 18 километр турба тортилди.4 та янги қудуқ қазилиб замонавий сув насоси ўрнатилди.Икки босқичли сув кўтариш насослари реконструкция қилинди.

Ана шу ишлар амалга оширилиши чоғида асфальт қопламалари юзасига тушган тупроқлар қиш кунларида лой бўлиб қолди. Сув билан таъминлаш ишлари 2021 йилгача давом этиши кўзда тутилган бўлиб, туман аҳолиси юз фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Босқичма- босқич тармоқ тортилган жойлар чўкиб бўлгач қайтадан ўрни созланади.


Бўка тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналимизга уланиш:
👇
https://t.iss.one/bokaaxborotxizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти сайловга тайёр!

Жараён Ўзбекистон24 нигоҳида.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Номи тилларда достон бўлаётган "Амирсой" тоғ-чанғи курорти расман иш бошлади

Бугун Бўстонлиқ туманида мажмуанинг расмий очилиш маросими ўтказилди. Шу муносабат билан ҳудудда маҳаллий ва хорижий меҳмонлар гавжум бўлди.

Бугунги кунда лойиҳа қиймати 100 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу мажмуанинг биринчи босқичи ишга туширилди.

Азим тоғлар бағрида жойлашган, замонавий туризм маданияти, сифати даражасида барпо этилган, бир сўз билан айтганда, миллий туризм соҳасининг энг ноёб объектларидан бири бўлган мазкур мажмуа дам олишга борадиган меҳмонларни қабул қилишга тайёр.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

P.S. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видео Ўзбекистон24 телеканали томонидан тўғридан-тўғри эфирга узатилган лавҳадир. Айни пайтда МТРК нинг тасвирга олиш гуруҳи «Амирсой»да бўлиб турибди.

Расмий очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзаларидан тайёрланган лавҳа «Янгиликлар24» дастури орқали эфирга узатиб борилмоқда.


@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Амирсой»нинг очилиш маросими қизиқарли шоуга айланиб кетди...

Қор одамлар рақси😊

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov

Zangiota tumanidagi 14 umumta’lim maktabining 5-"V" sinf o'quvchilari o'z ota-onalarini saylovda faol bo'lishga chaqirdilar!


@Zangiotatumanihokimligi
​​Нуфузли халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари сайловолди жараёнлари билан танишмоқда

Эртага Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларга бутун дунё эътибори қаратилган. Шу боис халқаро кузатувчилар миссиялари юртимизга ташриф буюриб, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказилаётган муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишмоқда.

Бугун ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари Ева Аполонская (Дания) ва Валерий Шагеев (Россия) Зангиота туманидаги 91-сайлов округида бўлишди.

Халқаро кузатувчилар округ ва участка сайлов комиссияларининг таркиби, фаолияти, номзодларнинг сайловолди ташвиқот тадбирлари билан яқиндан танишишди. Сайлов комиссияси масъуллари меҳмонларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб беришди.

- Бу ердаги тайёргарликлардан менинг кўнглим тўлди. Барчанинг кайфияти кўтаринки, округ сайлов комиссиясининг олиб бораётган фаолияти қонун талабларига тўла мос келади, - дейди Ева Аполонская.- Умид қиламанки, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтказиладиган сайлов жараёни белгиланганидек очиқлик ва шаффофлик руҳида ўтказилади ва муносиб номзодлар сайланади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу - «Амирсой»!
Бу - Ўзбекистон дурдонаси!

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_арафасида

Тоғлар бағридаги марварид шаҳар, саноат ҳудуди бўлган Ангренда бугун байрамона кайфият ҳукмрон.

Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган мазкур видеолавҳа Ангрен ва ангренликлар ҳақида.

Дарҳақиқат, жорий йилда барча туман ва шаҳарларимиз каби, Ангренда ҳам ғурурланишга, ифтихор этишга арзийдиган кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Марҳамат, томоша қилинг, тобора чирой очиб бораётган обод кентдаги ўзгаришларга баҳо беринг...

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_шукуҳи

Тошкент вилояти сайловга тайёр

Ҳар жиҳатдан баракали, файзли келган 2019 йил адоғида турибмиз. Эртага эса амалга оширилган ислоҳотларнинг натижасига кўзгу тутилади.

Ўтган вақт давомида ҳазрати инсон, унинг тафаккури нечоғлик ўзгарди? Халқ ўз тақдирини ўзи белгилашдек конституционал ҳуқуқдан фойдаланишга тайёрми?.. Тайёрмизми?..

Тошкент вилояти ҳокимлиги барча ватандошларимизни эртанги сайловларда фаол бўлишга чорлайди.

Унутманг, бу шунчаки сайлов эмас, истиқбол олдидаги масъулиятдир! Ватан хизматига камарбасталикдир!

@toshvilpressa
#сайлов_2019

Ангрен шаҳридаги 54 ҳамда 87-сайлов участкаларига Россия ва Германия давлатларидан халқаро кузатувчилар ташриф буюришди.

Хорижлик кузатувчилар сайлов участкаларидаги тайёргарлик жараёни билан танишиб, ногирон ва имконияти чекланган сайловчиларнинг овоз беришлари учун қандай шарт-шароитлар яратилганига қизиқишди. Участка сайлов комиссияси аъзолари меҳмонларга бу борада маълумот беришди. Халқаро кузатувчилар эртанги сайловларга пухта тайёргарлик кўрилганига яна бир бор амин бўлишди.

@toshvilpressa
Соат 8:00. Нурафшон. 14-сайлов округи, 172-сайлов участкаси. Мадҳия янграмоқда!
Forwarded from Olmaliq
#Онлайн

Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов оила аъзолари билан бирга 108-сайлов участкасига ташриф буюриб, танлаган номзодларига овоз беришди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q