Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Сайлов қизғин давом этмоқда

Kun.uz веб сайтида Тошкент вилоятида сайлов жараёни билан боғлиқ материал чоп этилди.

Унда вилоят аҳолиси сайловга қай даражада фаол экани, Халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлимида аккредитациядан ўтган журналистларнинг фаолияти ҳақида маълумот берилади.

Сайтга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:👇👇https://kun.uz/news/2019/12/22/toshkent-viloyatida-saylov-jarayoni-davom-etmoqda-ertalabdan-aholi-faolligi-yaqqol-kozga-tashlanmoqda
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайлов жараёнини кенг ёритиб бормоқда. Қуйида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовнинг сайлов жараёнидаги иштироки ҳақида сўз юритилади.

https://uza.uz/oz/society/toshkent-viloyati-okimi-saylovda-ovoz-berdi-22-12-2019
Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасида овоз берди.
Давлатимиз раҳбари сайловчилар билан суҳбатлашди, биргаликда суратга тушди. Биринчи марта овоз берган ёшлар, ота-онаси билан келган болаларнинг ўқишларига ривож тилади.
Нуронийлар мамлакатимизга тинчлик-фаровонлик, Президентимизга соғлик-омонлик тилаб дуолар қилди.
www.president.uz/uz/3171
--
Президент Шавкат Мирзиёев вместе с членами семьи проголосовал на избирательном участке № 162 Мирзо-Улугбекского района города Ташкента.
Глава государства побеседовал и сфотографировался с избирателями. Пожелал успехов молодежи, голосующей впервые, и отличных оценок детям, пришедшим с родителями.
Представители старшего поколения выразили пожелания мира и спокойствия нашей стране, крепкого здоровья Президенту.
www.president.uz/ru/3171
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов шукуҳи. Чирчиқ шаҳри.

Ҳаммаси ҳақида батафсил...
#брифинг

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА 732 395 НАФАР САЙЛОВЧИ ОВОЗ БЕРИШГА УЛГУРДИ

Тошкент вилоятида жами 1 748 573 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, соат 13:00 ҳолатига кўра 732 395 нафар (41,9%) сайловчи овоз берди. Бу ҳақда халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлимида ўтказилган брифингда вилоят сайлов комиссияси раиси Жалолиддин Насриддинов маълум қилди.

@toshvil_saylov
Оҳангаронлик ёшу кекса сайловда фаол иштирок этмоқда

Батафсил: 👉 https://uza.uz/oz/society/saylovda-yeshu-keksa-faol-ishtirok-etmo-da-22-12-2019

Tелеграм каналимизга қўшилинг: 👇
@toshvilpressa
Спортчилар сайлов ҳақида хабар беради

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг веб сайтида сайлов жараёни билан боғлиқ материал чоп этилди.

Унда Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимидаги спорт таълим муассасаларида сайлов жарёни қандай бораётгани ҳақида маълумот ва фотосуратлар жойлаштирилган.

Сайтга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:👇https://minsport.uz/post/view/2632

Бизни кузатишда давом этинг:👇
@toshvilpressa
#сайлов_2019

Тошкент вилояти прокурори С.И.Самадов Нурафшон шаҳридаги 163-сайлов участкасига ташриф буюриб, танлаган номзодларига овоз берди.
@nurafshanziyo
Forwarded from Olmaliq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Олмалиқда сайлов жараёнлари тафсилоти

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Madeleine Van Toorenburg: сайлов участкаларида жараён демократик руҳда ўтмоқда

Тошкент туманидаги сайлов жараёнларини нидерландиялик Халқаро кузатувчилар Madeleine Van Toorenburg, Arjen Westerhoff, Albert Van Den Bosch кузатиб боришмоқда.

— Кузатувчи сифатида сайлов участкаларида тайёргарликнинг бориши ва сайлов бошлангандан кейинги жараён билан танишдик, – дейди Халқаро кузатувчилар. – Ўзбекистонда янги Сайлов кодекси асосида сайловларни ўтказишга яхши тайёргарлик кўрилган. Халқингиз мазкур сиёсий тадбирда фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлашни истардик.

Умуман сайлов жараёни мамлакатдаги яхши ўзгаришларга ҳамоҳанг кайфиятда ўтмоқда. Бу эса фуқаролари мамлакат келажагига бефарқ эмаслигидан далолат беради.

Бизни кузатишда давом этинг:👇
@toshvilpressa
#расмий

Тошкент вилоятида 64 фоиз сайловчи овоз бериб бўлди

Бугунги сайлов жараёни вилоятимизда ҳам қизғин ва уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Вилоятимиздаги жами 958 та сайлов участкасида сайловчилар оқими ҳалиям давом этмоқда.

Вилоят сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, соат 17:00 ҳолатига сайловчиларнинг 64 фоизи ўзи танлаган номзодга овоз беришга улгурди.

@toshvil_saylov
ФҲДЁдан... сайлов участкасига!

Юқори Чирчиқ туманида бугун тўйи бўлаётган келин-куёв — Тулишевлар оиласи бугунги кунни умрбод эслаб юрадиган бўлдилар.

ФҲДЁ бўлимида никоҳни расмийлаштириб, тўй маросими сари ошиқаётган ёшлар йўлни кутилмаганда... ўз ҳудудларидаги сайлов участкаси томон буришди.

Келин куёвлик либосида ял-ял ёниб турган икки ёш ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб, сайловда ўзлари истаган номзодларга овоз бердилар.

Сайлов участкасида ҳозир бўлган маҳалладош сайловчилар икки ёшга ҳавас ила боқиб, "Илоҳим, қўша қаринглар, бугунги сайлов сизнинг ҳаётингизга ҳам сийлов бўлсин, янги қураётган оилангиз юртимизнинг энг мустаҳкам оилаларидан бирига айлансин!", деб тилак билдирдилар.

Айни пайтда туман марказидаги муҳташам маросимлар уйида икки ёшнинг никоҳ базми давом этмоқда.

Тўйлар муборак!

Халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими.

@toshvil_saylov
#расмий

Диққат, диққат, диққат!

Сайлов жараёни давом этаётган айни дақиқаларда Халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими томонидан расмий ахборотлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали узатиб борилмоқда.

Халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлимининг расмий саҳифасига уланинг. Сайлов якунлари бўйича РАСМИЙ маълумотлар ҳам яқин соатларда айнан мана шу каналда эълон қилинади.

@toshvil_saylov
Сайлов бўйича махсус ташкил этилган каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAETup4eaEqzyyCqKgQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов шукуҳи. Бўстонлиқ тумани.

Хорижий кузатувчилар Бўстонлиқда ўтган сайловлар ҳақида қандай фикр айтди?