Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Дайжест

❗️16 - июль : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Бекобод шаҳри.
Тожикистонлик ишбилармонлар Бекободда!

🔘Янгийўл тумани.
Тошдан яратилган санъат асарлари ва олий мақсад

🔘Бекобод тумани.
Депутатлар ва ОАВ вакиллари саёхатда

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
50 нафар эхтиёжманд болажонларга суннат тўйи ўтказиб берилди

🔘Чиноз тумани.
Бувижоним ўгитлари

🔘Паркент тумани.
Бахтли болалик мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

🔘Пискент тумани.
ОАВ учун кўҳна манзилларга пресс тур уюштирилди

🔘Тошкент тумани.
Талабага мадад – келажак учун пойдевор

🔘Олмалиқ шаҳри.
Хотин-қизлар фаолларига планшетлар топширилди

🔘Ангрен шаҳри.
Тиббий хизматда сифат зарур

🔘Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Д.Хидоятов “Ифтихор” маҳалласига ёндош ҳудудда бунёд этилаётган икки қаватли коттежларнинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди

🔘Янгийўл шаҳри.
Хотин-қизлар учун Самарқандга саёҳат уюштирилди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ҳоким ва ёшлар учрашди

🔘Оққўрғон тумани. "
Уста Нормат" маҳалласи баскетболчилари ғолиб

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Эълон

📣Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Савдо-саноат Палата раиси топшириғига асосан Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Тошкент вилоятида фаолият юритувчи, бугунги кун ҳолатига НДС қайтариш билан боғлиқ муаммолари мавжуд корхоналар рўйхати шакллантирилаётганлигини маълум қиламиз.

📞мурожаат учун телефон: +998935594748

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#экспорт
#имконият

📌Бўка қовунлари Россия бозорларига экспорт қилинмоқда

🔹
Аввал хабар берганимиздек, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида "ИННОПРОМ-2022" Халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтганди.

🔹Ушбу кўргазмада Бўка туманида фаолият юритувчи “TNA AGROINVEST” корхонаси директори Ислом Боқижонов Тошкент вилояти вакиллари қаторида жаҳон кўргазмасида иштирок этиб, бир қатор йирик корхоналар билан шартнома имзолашга эришган эди.

🔹Халқаро ҳамкорлик доирасидаги келишувга кўра, Бўка тумани далаларида етиштирилган полиз маҳсулотлари шу кунларда Россия бозорларига экспорт қилинмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#эълон

☎️Тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Тошкен вилояти божхона бошқармасида "Ишонч телефони" (70) 202-86-11 фаолият олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#кун_тартиби

⚡️Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев вилоят мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ иштирокида Қибрай туманидаги 46-, 5- ҳамда 32-умумтаълим мактабларини таъмирлаш жараёнларини тизимли ташкил этиш ишлари билан танишди.

🔹Ўрганиш давомида режадаги ишларни янги ўқув йили бошлангунга қадар сифатли ва белгиланган режа асосида якунига етказиш кераклиги, шунингдек, мазкур мактабларни бадиий ва бошқа адабиётлар билан таъминланганлик даражаси, ўқув-тарбия жараёни яратиб берилаётган шароитларга мос бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.

🔹Мулоқотда умумий ўрта таълим муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларига мос равишда сифатли бажарилганлиги устидан доимий назорат олиб бориш юзасидан тегишли масъулларга қўшимча топшириқлар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Асосий мавзу - экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш. Шу билан бирга ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание. Основная тема - увеличение производства продовольственной продукции и повышение доходов населения за счет эффективного использования посевных и приусадебных земель. Также будут рассмотрены вопросы финансирования заготовки и закупки зерна, жилищного обеспечения населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда. Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади.

Шу боис, юқоридаги хавф-хатарларнинг аҳолимизга таъсирини юмшатиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман, вилоят даражасида аниқ ҳисоб-китоб ва чора-тадбирлар қилиш керак. Бунинг учун барча имкониятларни яратиб берганмиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Йил бошида пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобидан аҳолига 80 минг гектар майдонни бўлиб бериш бошланди.

Аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатиш бўйича 3 мингдан зиёд “Томорқа хизмати” инфратузилмаси яратилди.

Томорқада маҳсулот етиштириш учун жорий йилнинг ўзида 400 миллиард сўм имтиёзли маблағлар ажратилди.

Жорий йил 6 ойида 821 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 102 минг тонна кўп мева-сабзавот экспорт қилинди.

Ҳозирга қадар ажратилган 64 минг гектарда жами 785 минг аҳоли бандлиги таъминланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

- йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

- келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда.

Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади”, деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимларига бир ой муддатда:

- камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;

- 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.

Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади.

Шунингдек, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳоли томорқасида бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш имконини берадиган тизим яратиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда 64 та тумандаги аҳоли томорқасида 3 марта ҳосил олиб, битта оила ўртача 60-100 миллион сўмгача даромад қилаётгани таъкидланди. Лекин 22 та туманда томорқадан фойдаланиш самарадорлиги паст.

Бу борада Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси йўлга қўйган ижобий тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

“Мана, Бекободдай оғир туманда ҳоким ёрдамчиси қилаётган ишларни эшитдик. Ҳамма ҳоким ёрдамчиларига топшириғим бор. Ажратилаётган экин ерларида ишсиз аҳолини деҳқончиликка ўргатиш орқали даромадли қилиш – сизларнинг энг устувор вазифангиздир.

Ҳар бир гектарда 10-15 ишсизларни банд қилиб, 3 марта ҳосил олиш, уруғ, ўғит, ёқилғи ва маҳсулот сотиб олишни йўлга қўйсангиз, биласизларми, эл-юрт олдида қандай ҳурмат-эътибор топасизлар!”, деди Президент.

Қорақалпоғистонлик ва Қашқадарёлик томорқа эгалари таклифларидан келиб чиқиб, сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача оширилади.

Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади.

Қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилади.
Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилади.

Бунга, жорий йилда қўшимча 65 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, йил якунигача 400 та маҳаллада қудуқларни ишга тушириш ва 19 минг оила томорқасида сув таъминотини яхшилаш топширилди.

Умуман, бугунги вазифаларни ташкил этиш орқали 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш ҳисоб-китоб қилингани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда яна бир муаммога тўхталиб ўтилди – 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.

Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди. Ишчи гуруҳлари:

- 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

- уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Жорий йилда ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш бўйича янги тизим яратилди.

Фермерларга жозибадор нархлар таклиф этилгани ўз натижасини берди.

Июлда биржага 88 минг тонна буғдой чиқарилгани ҳисобига 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи 30 фоизга арзонлашди.

Давлат ресурсига 1 миллион 842 минг тонна дон харид қилинди ҳамда фермер ва кластерлар томонидан дон корхоналарига 574 минг тонна ғалла сақлаш учун қўйилди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга:

- ҳар куни биржага камида 10 минг тоннадан дон чиқариб бориш;

- 1 октябргача сақлаш учун қабул қилинган ғалланинг биржага чиқарилиши ҳамда фермер ва кластерлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ташкил этиш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари:

- буғдой ҳосилини тўлиқ йиғиб-териб олиш ва омборларга йўқотишларсиз жойлаштириши;

- буғдойни биржага ўз вақтида ва тўлиқ чиқариши;

- ҳудудидаги ун ва нон маҳсулотларига бўлган талабни вақтида ва тўлиқ қондириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter