Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#учрашув

Президент топшириғига асосан сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари яхши анъанага айланиб, самарали мулоқот майдони вазифасини ўтамоқда.

Зангиота тумани ҳокими Абдиваҳоб Тамикаев 20 февраль куни навбатдаги учрашувга ташриф буюрди. Учрашувда ўқувчи ёшлар мактаб учун спорт мажмуасини қуриш таклифини билдирган бўлсалар, ёш тадбиркор С. Тошпўлатов беданачилик фаолиятини кенгайтириш учун ер майдони ажратиш, Ж. Ҳамидов эса тўлов шартнома маблағини тўлашда таълим кредитини олишда амалий ёрдам сўради. Ҳоким кўрсатмасига асосан мазкур масалалар қисқа фурсатларда ҳал этилишига келишиб олинди.

Мазкур учрашувлар доимий ташкил этилиши ва ёшларни ташвишга солаётган масалалар албатта ўз ечимини топиши таъкидланди.

@toshvilpressa
#эълон

ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАМОҚЧИМИСИЗ?

Ундай бўлса, сизларни Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Тошкент вилояти бўлинмаси ходимлари томонидан ташкил этилаётган “бизнес-тренинг”ларга таклиф этамиз.

Тренинглар Оҳангарон тумани “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида жойлашган Баркамол авлод болалар мактаби ҳамда “Санам” МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сектор штабида ҳафтанинг ҳар сешанба куни соат 11:00 да ўтказилади.

Мурожаат учун телефон: 90-000-02-27

@y_o_toshvil
“Жамғариш ўйини” ташкил этилади
Вилоятнинг бир қатор туман ва шаҳарларида Германия Федерацияси Жамғарма кассалари фонди томонидан махсус тайёрланган мултипликатор тренерлар “Жамғарма ўйини” машғулотларини ташкил этади. Жорий йилнинг 17 февралидан 13 мартига қадар давом этадиган машғулотларда махсус мултипликатор тренерлар Германия тажрибасидан ўтган бу ўйинда жамғариш сирларидан воқиф этишади.
“Жамғариш ўйини” қатнашчилари шунчаки зерикарли маъруза тинглаш ёки маълумот эшитиш билан вақтини ўтказишмайди. Чунки бу айнан ҳаётий масалаларни ечимига қаратилган ўйиндир.
Унда ҳар бир иштирокчи молиявий муаммоларга ўзининг ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ечим топади. Бу кўникмани шаклланишига эса махсус тайёрланган мултипликатор тренерлар ёрдам беради.
Ушбу ўйин орқали иштирокчилар банк, кредит, омонат ва бошқа молиявий билимларга эга бўлишлари ва мустаҳкамлашлари мумкин.
@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ва улардан тўғри фойдаланиш қонун-қоидаларини тушунтиришга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида иштирок этган тадбиркорлар ва фермерларга томчилатиб суғориладиган технологиялардан қандай фойдаланиш ва унинг афзалликлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, сув ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш асосида суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил миқдорини ошириш, шу орқали озиқ-овқат маҳсулотлари миқдорини кенгайтиришда самарадорлик кузатилиши айтиб ўтилди.

@toshvilpressa
#Оққўрғон

“Меҳр” лойиҳаси ўтказилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Оққўрғон туманида “Меҳр” лойиҳаси ўтказилди.

Ташкилот иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга ёрдам бериш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва роли аҳамиятини ошириш борасида ҳам бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Бу эса эътиборга лойиқ бўлган ёшларни руҳиятига куч бермоқда.

@toshvilpressa
Нурафшонда янги мусиқали драма театри қад ростлайди – Маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида лойиҳа муҳокама қилинди

Бугун Нурафшон шаҳар ҳокими Қахрамон Хакимов Маданият вазири Озодбек Назарбеков билан учрашди.

Учрашувда Нурафшон шаҳрида “Тошкент вилояти тарихи ва маданияти музейи” ҳамда “Вилоят Мусиқали драма театри” ни замон талабларига мос равишда қуриш ва фаолиятини ташкил этиш бўйича қилинаётган ишлар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида шаҳар ҳокими Қахрамон Хакимов Нурафшонда Республикада ягона бўлган жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган “Симпозиумлар саройи”ни қуриш таклифини билдирди.

Вазир шаҳар ҳокимининг таклифларини қўллаб-қувватлаб, биргаликда бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни таъкидлади.

@toshvilpressa
“Дийдор” кўчаси асфальт қилинадиган бўлди

Тошкент туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси “Дийдор” маҳалласи Шуҳрат кўчасидаги фуқоролар билан учрашди. Аҳоли вакиллари кўчани 250 метр жойини асфалтлаштириш зарурлиги ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларни кўтарди.

Фуқаро Умида йўлланма орқали касалхонага ётқизилишини илтимос қилди. Туман соғлиқни сақлаш бўлими орқали амалий ёрдам берилди. Айрим оилалар нотинчлиги, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, қўни-қўшнилар тинчини бузаётганидан шикоят бўлди. Нотинч оилалар билан махсус шуғулланиладиган бўлди.

Махаллада оилавий ажримлар кўпайган ва бу масалага жамоатчиликни жалб қилиш ҳақида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Мирислом УСМОНОВ,
Тошкент тумани кенгашининг депутат
Оҳангарон шаҳри ва туманида вилоят ҳокими ўринбосари Қобил Ҳамдамов бошчилигида коммунал соҳадаги мавжуд муаммолар, дебитор қарздорликлар, кўп қаватли уйларни таъмирлаш масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳудудий ҳокимликлар, коммунал соҳа, МИБ, банк филиалларининг вилоят, туман ва шаҳар масъуллари иштирок этишди.

Жараёнда ҳудудларда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди.

Мулоқотлар чоғида дебитор қарздорликларни қисқартириш, хизмат сифатини яхшилаш борасида галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Худди шундай муҳокама йиғилиши Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида ҳам бўлиб ўтди.

@toshvilpressa
Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматовнинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифалари очилди. Сиз бу ерда ҳокимнинг кундалик иш фаолияти, учрашув ва мулоқотлари ҳақида ўқиб боришингиз, бевосита мурожаат йўллашингиз мумкин.
Телеграмда: t.iss.one/Toshkent_viloyati_hokimi
Фейсбук тармоғида: https://fb.me/toshvilhokim

@toshvilpressa
#хабар

Божхона кўрик сканери берган ишора ўз тасдиғини топди

Азалий қўшни ва қардош ўзбек ва тожик халқларини дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг эркин ҳаракатланишларига шароит яратиш мақсадида, анча йиллар аввал ёпилиб кетган чегара божхона постлари фаолияти қайта тикланганди.

Бироқ бундан фойдаланиб, контрабанда ашёларини яширинча олиб ўтишга уриниш ҳолатлари ҳам йўқ эмас.
Масалан, божхона постидаги “Nuctech RF 6010” русумли инспекцион сканер кўрик ускунаси шу йилнинг 18 феврал куни “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости жойлашган темир йўл станцияси платформасига Тожикистондан кириб келган 2005-сонли темир йўл таркибидаги 55004444-сонли усти очиқ ярим вагон тасвирини таҳлил қилиб, ён тараф рамасига бегона жисм яширилганлигига ишора берган.
Мазкур вагон божхона ва чегара ходимлари иштирокида “Чарли” лақабли хизмат ити ёрдамида чуқур божхона кўригидан ўтказилганида, рама бўшлиғига 473,1 грамм “гашиш” гиёҳванд моддаси яшириб олиб ўтишга ҳаракат қилинганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тезкор суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мавлюда ЧИМБЕРГЕНОВА, Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, (“Халқ сўзи”)

@toshvilpressa
Тошкент вилояти ҳокими Оҳангаронга ташрифи чоғида тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш учун штаб ташкил қилишга топшириқ берганди. Топшириқнинг ижроси қандай бўлди?

Вилоят солиқ бошқармаси вакиллари Оҳангаронга нега келишди?


Батафсил:👇👇
https://telegra.ph/Tadbirkorlarning-muammolari-%D1%9Erganilmo%D2%9Bda-02-21