Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_шаҳри
Тошкент вилояти ҳокимининг "Li da Metal Technology" қўшма корхонасига ташрифи видеолавҳаларда.
Корхона:
▪️юқори сифатли пўлат қурилиш арматураси ишлаб чиқаришга мўлжалланган;
▪️лойиҳа қиймати 41 млн. АҚШ доллари.
▪️400 нафардан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланган.
@toshvilpressa

#расмий
Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлимига янги раҳбар тайинланди
Файзиева Сайёра Мавляновна Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари лавозимига тайинланди.
С.Файзиева 1962 йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилган. Миллати ўзбек. 1985 йилда Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида бошқарув органлари ва тиббиёт соҳасида масъул лавозимларда ишлаган.
Сайёра Файзиева ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси сифатида фаолият юритиб келган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирги кунда Тошкент вилоятида 1030 та маҳалла мавжуд бўлиб, барчасига профилактика инспекторлари бириктирилган. Мақсад содир этилиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш.
Бу борада вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан “Менинг маҳаллам жиноятдан ҳоли ҳудуд” шиори остида хизмат ҳам йўлга қўйилган.
Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида.
@toshvilpressa
Бу борада вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан “Менинг маҳаллам жиноятдан ҳоли ҳудуд” шиори остида хизмат ҳам йўлга қўйилган.
Батафсил “Ўзбекистон 24” телеканали лавҳасида.
@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангота_тумани
Мудофаа вазирлиги томонидан Ахборот коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўқувчи-ёшлар иштирокида спортнинг бир неча турлари ва халқ ўйинларини янада оммалаштиришга қаратилган беллашув ташкил этилди.
Тафсилотлар “Ўзбекистон 24” нигоҳида.

#халқ_орасида
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Баҳодир Муллахонов жойларда уйма-уй юриб, аҳоли билан учрашмоқда
Аҳолининг кам таъминланган қатламининг муаммоларини ўрганиш ва кўмаклашиш юзасидан вилоятда турли хонадонларга ташрифлар тез-тез ўтказиб турилмоқда.
Бу албатта, халқни рози қилиш йўлидаги илк қадамлардир. Шундай ташрифлардан бири икки туманда бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Муллахонов бошчилигида Қуйи Чирчиқ туманидаги кам таъминланган оилаларда ўрганиш ўтказилди. Уларнинг муаммолари тингланиб, ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари кўрилди.
Сўнгра Янгийўл туманида ҳам шундай мулоқотлар ўтказилди ва масалалар жойида бартараф этилди.

#Хушхабар
Ангренлик Жамила Панфилова Осиё чемпиони бўлди
Жорий йилнинг 13-19 феврал кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Унда Ангрен шаҳридаги 34-мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчиси Жамила Панфилова муваффақиятли иштирок этиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.
Хусусан, Жамила 55 килограмм вазн тоифасида 74-94 килограмм оғирликдаги штангани кўтариб, вилоят ҳисобига яна 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўшиб қўйди.
Чемпион Ангрен шаҳридаги мактаб-интернати ўқувчилари ва ўқитувчилари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.
17 ёшли Жамила Панфилова кўп йиллардан буён спортнинг оғир атлетика тури билан шуғулланиб келади. Бугунга қадар Ўзбекистон миқёсида мусобақаларда ҳам салмоқли натижаларни қайд этган.

#янгилик
Чинозда тўртта МТТ очилди
Чиноз туманининг “Тинчлик” маҳалласидаги “Бону” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, "Йўлтушган" МФЙ даги “Болалар дунёси” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, "Расулобод" МФЙ даги 235 ўринли 6-давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда Эски Тошкент қишлоғи марказидаги 100 ўринли “Бахтли келажак ўғлонлари” давлат хусусий шерикчилик асосида қурилган мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимлари ўтказилди.
Анъанага кўра расмий ленталар қирқилиб фойдаланишга старт берилди. Туман ҳокими бошчилигида корхона-ташкилот раҳбарлари, ёши улуғ кексалар томонидан оқ фотиҳа берилиб, келажагимиз эгалари бўлган болажонларнинг яйраб-яшнаб камол топишлари учун тилаклар билдирилди.
Туман мактабгача таълим бўлими томонидан тайёрланган тадбирда жажжи ўғил-қизларимиз Ибн Сино, Алишер Навоий, Бобур, Зебунисо, Увайсий, Амир Темур, Усмон Носир ва бошқа кўплаб буюкларнинг сиймоларини гавдалантириб, уларнинг амалга оширган ишлари, ғазал ва рубойиларидан ёд айтиб барчани лол қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда туманда болаларни боғчага қамраб олиш 18 фоиз бўлган бўлса, 2020 йил февраль ҳолатида 50 фоиздан ошди.

#факт
2019 йил мобайнида Тошкент вилоятида жами 223 та ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.
Шулардан, 97 та мактаб, 20 та боғча, 88 та соғлиқни сақлаш муассасалари ва 18 та бошқа турдаги объектлардир.
Вилоятнинг шаҳар, туманларида жами 8 617 та уй-жой қуриб битказилди.

#семинар
Бугун Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ташкил этилган семинар қизиқарли кечди.
Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари амалга ошириш мақсадида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан Тошкент туманида барча Тошкент вилояти туман (шаҳар) спорт бўлимлари раҳбарлари ва мутахасислари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби раҳбарлари, Тошкент вилоятининг барча спорт федерациялари раҳбарларини жамлаган ҳолда футбол, эркин кураш, карате ВКФ спорт турларидан ўқув машғулотли семинар бўлиб ўтди.
Семинардан мақсад барча спорт раҳбарлари ва мураббийларни йиғиб улар орасида ўзаро алоқаларни яхшилаш, таниқли мураббийлар томонидан ўтказилган мастер класслар орқали тажрибалар алмашиш ҳамда тренерлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратишдир. Семинар якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ҳар ойда бир марта шундай катта семинарлар бўлиб ўтиши режалаштирилди. Бу гал семинар Олмалиқда ўтказилади, унда вилоятнинг барча спорт мактаблари, туман-шаҳар спорт бўлимлари ва спорт федерациялари иштирок этади.

#фото
#Тошкент_тумани
Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан ташкил этилган семинардан лавҳалар