#янгилик
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги Оққўрғон тумани 38-сонли умумтаълим мактаби бугун янги қиёфага кирди.
Ушбу таълим муассасасининг янгитдан қуриб битказилиши нафақат мазкур илм даргоҳларидаги ўқитувчи ва ўқувчиларни, балки кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ҳамда маҳалла вакилларини бирдек қувонтирмоқда.
Таълим муассасасини очилиш маросимида вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Тадбир давомида вилоят Халқ таълими бошқармаси тизимида фаолият юритаётган бир қатор ўқитувчилар “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тадбир давомида, шу мактабнинг фаол ва ижодкор ўқувчилари ўзлари ёзган ва ёд олган бир-биридан маъноли шеърларини ташаккурнома сифатида меҳмонларга ўқиб бердилар.
@toshvilpressa

#тезкор_хабар
Тери маҳсулотларининг ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди.
Тери ва мўйна маҳсулотлари дунё бозорида жуда харидоргир хомашё ҳисобланади. Бундан эса мўмай даромад орттиришни кўзлаган айрим сохта тадбиркорлар маҳсулотларни божхона назоратидан четлаб олиб чиқишга уринади.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона пости ходимлари тери маҳсулотларини ноқонуний равишда олиб чиқишга уринган шахсларнинг фаолиятига чек қўйишди. Бу ҳақда вилоят Божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар қилади.
Пост орқали қўшни давлатга йўл олган фуқаролар Б.С., Б.К. ҳамда А.А.ларнинг қўл юклари рентген аппаратида шубҳали кўринганлиги сабабли, ушбу юклар тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада ходимнинг оғзаки сўровида ҳамда божхона декларациясида маълум килинмаган, қора рангли ошланган ва тайёр ҳолатдаги, жами 70 дона тери маҳсулотларини ҳеч қандай рухсатномасиз қўшни Қозоғистон Республикасига ноқонуний равишда олиб чиқаётганлиги аниқланиб, ушбу қонунбузилиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.
Ҳолбуки, тартиб-қоидаларга кўра, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи ҳайвонларни овлаш Вазирлар Маҳкамаси розилигига биноан, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда божхона суриштируви ишлари амалга оширилмоқда.

#ихтиро
Зуфар фойдали робот ясади
Оҳангарон тумани ХТБ тасарруфидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси, Баркамол авлод болалар мактаби тарбияланувчиси Зуфар Мирзаев яна бир кашфиётга қўл урди.
Бу сафар у табиий ва ис газини аниқлайдиган робот ясади. Мазкур робот хонада газ ҳидини сеза олади. Агарда хонада газ бўлса, баланд частотали овоз ва огоҳлантирувчи махсус чироқ ёнади ҳамда роботга ўрнатилган мониторда "Диққат газ" деган огоҳлантирувчи маълумот пайдо бўлади. Одатий ҳолатда эса мониторда хона ҳарорати ва ҳаво намлиги тўғрисида доимий равишда маълумотлар узатиб турилади.
Зуфар Мирзаев кўпгина танловлар ғолиби. Хусусан, у ўз ихтиролари билан "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Кашфиётчи болалар" кўрик-танловларида иштирок этиб, туман, вилоят босқичларида фахрли 1-ўринни, республика босқичида эса 2-ўринни эгаллаган.

#спорт
Вакилларимиз универсиада мусобақаларида гандбол бўйича биринчи ўринни эгаллади
Жиззах вилоятида феврал ойида бўлиб ўтган Универсиада-2020 спорт мусобақаларида спортнинг гандбол тури бўйича эркаклар жамоалари ўртасидаги беллашув якунига етди.
Финал натижаларига кўра, Тошкент вилояти жамоаси жами 6 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Амирсой» — тоза ҳаво, мароқли ҳордиқ ва тоғ-чанғи мусобақаси
Тошкент шаҳридан 65 км узоқликда жойлашган “Амирсой” тоғ-чанғи курорти айни кунда қишки дам олиш ва спорт масканлари орасида энг яхшиларидан бири. Бу ерга ташриф буюрувчилар мароқли ҳордиқ чиқариш билан бирга, ўзбек тоғ-чанғи мактабининг етакчи спортчилари, шунингдек, бўлажак юлдузлар иштирокидаги мусобақаларга гувоҳ бўлишмоқда.

#расмий
Чирчиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади.
Вилоят раҳбари ўз сўзида шаҳарда бугун тўпланиб қолган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо берди.
Чирчиқ - саноат шаҳри, аммо охирги икки йилда ҳудудда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли равишда камайган, деди вилоят ҳокими.
Йиғилишда, шунингдек, шаҳарда бугун коммунал соҳада йиғилиб қолган муаммолар, аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қилинган ишлар таҳлил қилинди.
Муҳокамалардан сўнг, Рашидов Қаҳрамон Ботировични Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасидан озод этиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатлари томонидан тасдиқланди.
Рустам Холматов Чирчиқ шаҳар ҳокими лавозимига Юсупов Санжар Миртоирович номзодини тасвия қилди.
Муҳокамада сўзга чиққанлар тавсия этилган номзоднинг салоҳияти, қайд этилган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича шаҳар ҳокимлиги, фаоллар олдида турган вазифалар ҳақида тўхталди.
Музокаралардан сўнг, Юсупов Санжар Миртоирович Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб депутатлар томонидан тасдиқланди.
С. Юсупов меҳнат фаолияти давомида “Тошкент трактор заводи” ОАЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ да масъул вазифаларда ишлаган.
Санжар Юсупов 2018-2020 йиллар давомида Тошкент вилояти ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

#фото
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессиясидан фотолавҳалар.