Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Президент: Адолат – давлатчиликнинг мустаҳкам пойдевори. Адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллайди
www.president.uz/uz/4054

Президент: Справедливость – прочный фундамент государственности. Судебная власть играет решающую роль в обеспечении правосудия и верховенства закона
www.president.uz/ru/4054

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #sud #insonhuquqlari #insonparvarlik #fuqarolik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ўрта_Чирчиқ_туман
#ярмарка

Савдо ярмаркалари аҳолига қулайлик яратмоқда

🌟 Ўрта Чирчиқ туманида Янги йил байрами арафасида аҳолига энг зарур турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда етказиб бериш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда арзонлаштирилган кўчма озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

🥩🥚Арзонлаштирилган савдо расталарида фуқаролар ўзларининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган (гўшт, тухум, ёғ, картошка, пиёз, сабзи ва бошқа) маҳсулотларни Янги йил дастурхони учун арзон нархларда харид қилишмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Зангиота_тумани

Янги йил арафасида оилавий боғча очилди

🌈Зангиота тумани “Қатортол” ҳудуди "Ўратепа" маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркор Сожидахон Хайбатиллаева томонидан "Alixan kids" оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди.

🎈Боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари, маҳалла фаоллари, мактабгача таълим бўлими шўба мудири иштирок этди.

❇️Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 25 ўринга мўлжалланган бўлиб, унда 3 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

👶👧Маълумот учун, бугунги кунда туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони 70 та бўлиб, уларнинг 19 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги оилавий боғча ҳисобланади. Ҳозирда уларда 475 нафар болажонлар тарбияланмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#экспорт
#сарҳисоб

Экспортёр корхоналар қўллаб қувватланмоқда

🔹Жорий йилда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга кўмак бериш мақсадида бир қатор амалий ишларга қўл урилди.

👥 Жумладан, вилоятда мавжуд 75 та экспортёр корхоналарнинг кредит тўловлари пандемия сабабли жорий йилнинг 1 октябрига қадар кечиктирилди.

🔎Шу билан бирга, корхоналарнинг экспорт фаолиятида узлуксизликни таъминлаш мақсадида 44 та экспортёрга 169 635 миллион сўмлик айланма маблағларни шакллантириш учун кредит ажратиб берилди.

✍️Ҳозирда яна 10 нафар тадбиркорларга 30,9 миллиард сўм миқдорида кредит расмийлаштирилмоқда.

✏️Шунингдек, 51 та экспортёр✏️корхоналарга 53,9 миллиард сўмлик қўшилган қиймат солиқларини қайтариб берилди. Бугунги кунда яна 27 та лойиҳа бўйича 41,4 миллиард сўм ҚҚС қайтарилиш ишлари олиб борилмоқда;

✍️ “Металл Гарант”, “Гламоур Мозаик”, “Брикет Плюс”, “Мелин Импекс”, “Кореа Пласт”, ва “Томорқалар хизмати маркази” МЧЖ каби 410 та корхонага хорижий ҳамкорлар топиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига мурожаат йўлланди;

📝23 та корхона фаолияти учун халқаро стандарт ва сертификатлар жорий этилди.

🥦🍅 Ҳозирда 25 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи экспортёр корхоналарга турли хилдаги халқаро стандарт ва сертификатлар жорий этилиши кўзда тутилмоқда;

📝Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан жами 84 та экспортёр корхонага 7 688 миллион сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди.

📌Шундан, экспортга маҳсулотларни ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш юзасидан 29 та корхонага 3 690,8 млн. сўм миқдоридаги сертификатлар расмийлаштирилди.

♻️23 та корхонага 2 467,4 миллион сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилди.

✏️Жумладан, 3 та корхонага 83 млн. сўм, кўргазмада иштирок этиш харажатлари учун 29 та корхонага 1 446,8 млн. сўмлик молиявий ёрдам ажратилди;

💰Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 30 та корхонага 79 135,4 миллион сўмлик банк кафиллиги ҳамда кредитга ҳисобланган фоизларнинг компенсация қилиниши билан боғлиқ бўлган молиявий ёрдамлар ажратилди;

☎️Тошкент вилояти ҳокимлиги қошида очилган Экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш ягона калл-маркази (Call center)га келиб тушган мурожаатлар юзасидан 75 дан ортиқ экспортёр корхоналарнинг коммуникация, божхона, кредит билан боғлиқ ва бошқа муаммоларини бартараф этишга амалий ёрдам берилди.

📣2019 йилда вилоятнинг экспорт географияси 56 та давлатни қамраб олган бўлса, жорий йилда ушбу рўйхатга Эстония, Бангладеш, Замбия, Швейцария, Таиланд, Саудия Арабистони, Канада, Қатар, Австралия каби давлатлар қўшилди. Натижада вилоятнинг экспорт географиясидаги давлатлар сони 67 тани ташкил этмоқда.

Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Ахборот хизмати.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани

Болалар уйи тарбияланувчилари тиббий кўрикдан ўтказилди

Қибрай тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан вилоят Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйи тарбияланувчилари саломатликлари тиббий кўрикдан ўтказилди.

🧑🦽Тарбияланаётган имконияти чекланган болаларни тўққиз йўналишдаги мутахассислар тиббий текширувдан ўтказиб, уларнинг саломатликларини тиклаш учун зарур муолажалар тавсия қилинди.

🎄Аввалроқ, мамлакатимиздаги “Coca-Cola” компанияси болалар уйининг 48 нафар тарбияланувчиларига Янги йил байрами дастурхони ёзиб, уларга совғалар улашган эди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ_туман

Оилавий боғчалар сони кўпаймоқда

🏠 Янги йил байрами арафасида Ўрта Чирчиқ туманидаги “Арғин-Сада” маҳалласида оилавий боғча болажонлар учун ўз эшикларини очди. Тадбиркор Татигул Актаева томонидан ташкил этилган “Меҳржон” номли мактабгача таълим муассасаси 25 ўринга мўлжалланган. Шунингдек, 4 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

📚Нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг хоналари шинам бўлиб, болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

📌Маълумот учун айтиш лозимки, айни пайтда туманда хусусий боғчалар сони 18 тага етди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома2020

Президент: "Табиий газ таъминотида монополияни бекор қилиб, бозор механизмларини жорий этамиз. Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрларга биржа орқали табиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. "Узтрансгаз" компанияси эса фақат ва фақат газни транспортировка қилади. Электр энергияси улгуржи бозори шаклланади".
______

Президент: "Мы также отменим монополию и внедрим рыночные механизмы в сферу поставки природного газа. Таким образом производители и импортеры получат право продавать, а оптовые потребители – покупать природный газ на бирже. Компания «Узтрансгаз» будет заниматься только транспортировкой газа".

👉 Каналга уланиш
: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома2020

Президент: "Келгуси йил 1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон қилинади".
________

Президент: "С 1 марта будущего года будут объявлены минимальные потребительские расходы населения".

👉 Каналга уланиш
: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Хайрия #Эҳсон #Вақф

⚡️Тошкент вилоятида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия ишлари давом этмоқда

👆Бўстонлиқ туманида амалга оширилган хайрия ишлари

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube