#Қибрай
#Ёнғин_хавфсизлиги
#Тарғибот
Қишни беталофат ўтказиш чоралари кўриляпти
🚒Қибрай туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бўлими, электр ва газ таъминоти корхоналари масъуллари ҳамкорликда тумандаги йирик савдо дўконлари (Makro, Havas), ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллаларда ҳамда аҳоли гавжум бўладиган жойларда келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғиннинг олдини олиш ва ишчи-ходимларга бирламчи ўт ўчириш воситасидан фойдаланиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича йўриқномалар берилмоқда.
🎄Шунингдек, Янги йил арчаси ўрнатилган туман марказида Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан фуқаролар учун ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

#Пискент
#ёшлар_дастури_амалда
#мурожаат_ва_натижа
Юзма-юз мулоқотлар ўз самарасини бермоқда
✅Пискент туманидаги 30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидан ёшлар иштирок этган тадбирда туман раҳбари юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
📌 Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг саволлари ва таклифларини эшитди.
🔰Учрашувда 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, 25 та мурожаат тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти бандлик масаласи бўлганлиги боис, йигит-қизларга муносиб иш топиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кредит олиш орқали бандлигини таъминлашга кўмак берилиши тушунтирилди.
📌Ёшлар билан бундай жонли мулоқотлар барча секторда ўтказиляпти.

#Зангиота_тумани
“Назарбек”да тез тиббий ёрдам пункти очилди
✅Зангиота тумани “Назарбек” ҳудудида тез тиббий ёрдам пункти фаолият бошлади. Тадбиркорлар томонидан бунёд этилган тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида мутасаддилар ва маҳалладаги отахонлар иштирок этди.
👉Энди ҳудуд аҳолиси куннинг исталган вақтида тез тиббий ёрдам пунктига мурожаат қилиши ва муолажалар олиши мумкин. Бу ерда тиббиёт ходимлари ва беморлар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

#Қибрай_тумани
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари аҳоли билан учрашмоқда
⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Д.Усманова ва М.Ходжаева Қибрай тумани маҳаллаларида ташкил этилаётган аёллар маслаҳат марказлари ҳамда туман кўп тармоқли поликлиникаси фаолияти билан танишди. Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман депутатлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда маҳалла раислари иштирокида аҳолининг мурожаат ва муаммоларини ўрганиш бўйича учрашув ташкил этилди.
📌Маҳаллий кенгаш депутатлари ва маҳалла раислари томонидан билдирилган барча мурожаат, муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан депутатлик сўровномалари юборилиши ҳамда ваколат доирасида ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.
🔖Шунингдек, парламент қуйи палатаси депутатлари маҳалла раисларининг ваколатлари ва хизмат вазифаси тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар беришди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича дастлабки имтиҳонлар бўлиб ўтди
❇️Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 592-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби ва сертификат бериш тизими жорий қилинди.
🔷Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази мутахассислари томонидан Низом талаблари асосида синов имтиҳони топшириқлари ишлаб чиқилди.
🔰2020 йил 10 декабрь куни ташкил этилган дастлабки имтиҳонларда республика миқёсида Ўзбекистон фуқаролигини олиш истагидаги 258 нафар талабгор иштирок этди.
⚡️Синов имтиҳонлари тест, ёзма, оғзаки шаклларда ўтказилди. Тестларда талабгорнинг кундалик турмушида фойдаланувчи содда хабарлар, тил эгаси билан танишиш ва махсус мавзуда мулоқотга киришганда фойдаланиладиган маълумотлар асосида тузилган мантиқий саволларга жавоб бериши, ёзма синовда талабгорнинг содда анкеталарни шахсий маълумот билан тўлдира олиши, расмий хат, иш юритиш қоғозларини ёза олиши талаб этилди.
📌Оғзаки синов шакли талабгорнинг ўзи ҳақида оғзаки маълумот бера олиш, ижтимоий-маиший мавзуда таклиф этилган мавзуларда ўз фикрини билдира олиш, ҳикоя ёки муҳокама мазмунини содда иборалар билан қисқача гапириб бера олиш даражасини билиш мақсадида тузилган саволлар асосида ташкил қилинди.
✳️Яқин муддатларда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга қулайлик яратиш мақсадида давлат тилини билиш даражасини аниқлашда масофадан туриб электрон тарзда мурожаат қилиш ҳамда давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификатини QR-код билан тасдиқланган ҳолда электрон тарзда олиш тизими йўлга қўйилади.
♻️Дастлабки синовларда қатнашган 258 нафар фуқаронинг барчаси имтиҳонлардан муваффақиятли ўтди ва уларга сертификатлар топширилди.