Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ_туман

Ўрта Чирчиқда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантанали нишонланди

📈Бугунги мураккаб пандемия даври дунёда аграр соҳанинг ўрни беқиёслигини яна бир бор кўрсатиб берди. Халқимиз учун ўта мураккаб кечган жорий йилда Ўрта Чирчиқ туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилган маҳсулотлар ва хизматлар ҳажми 1 триллион 101 миллиард сўмни ташкил этиб, қўлга киритилган кўркаткичлар ўтган йилга нисбатан 104,4 фоизга ошди.

▶️Деҳқонлар нафақат элимиз дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшди, балки пандемия даврида озиқ-овқат маҳсулотларига катта эҳтиёж сезаётган қўшни давлатлар аҳолисига ҳам 4 миллион 247,5 минг долларлик маҳсулотларни экспорт қилишди.

🎥Батафсил "Yoshlar" телеканалининг "Yangi davr" информацион дастурида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

🔰Тошкент вилоятига Япониядан қиймати 7,5 миллион долларга тенг 16 та йўл таъмирлаш техникалари келтирилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Нурафшон_шаҳри
#Оҳангарон_шаҳри

Миллий рассомлик ва дизайн институти иккита мактабни оталиққа олди

🔰 Президентимизнинг “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида барча ОТМлар ўз ҳудудидаги мактаблар билан ҳамкорлик ўрнатмоқда.

🏢Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти Оҳангарон шаҳридаги 9-ва Нурафшон шаҳридаги 62-умумтаълим мактабларини ўз оталиғига олди.

📌Ректор Нодирбек Сайфуллаев бошчилигида институт жамоаси ва Ўзбекистон санъат арбоби Ортиқали Қозоқов иштирокида Оҳангарон шаҳридаги 9-мактабда “Бешта муҳим ташаббус куни” номли маданий-марифий тадбири ташкил этилди.

🔰Институт ўқитувчилари Муҳаммаджон Сатторов, Азизбек Солиев ва Бобур Ваҳобжоновлар томонидан тасвирий санъатга қизиқадиган истеъдодли ўқувчилар учун маҳорат дарслари ҳамда кўрик-танлов ўтказилди. Танловда ўқувчилар ўз истеъдодларини намоён этишди, турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

❇️Институт жамоаси умумтаълим мактабларидаги мослаштирилган кутубхонани замонавий ҳолатга келтиришга амалий ёрдам бериш, дизайн ва ҳайкалтарошлик кафедралари очиш, профессор-ўқитувчилар ҳамда битирувчи курс талабаларини жалб этиб, мактаблар ҳудудининг ландшафт дизайни лойиҳасини яратиш режалаштирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

Янги нефть базаси барпо этилади

🔰 Швейцариянинг нефть ва нефть маҳсулотлари савдосига ихтисослашган "Vitol Group” компаниясининг Ўзбекистондаги диллери “Оил нефть сервис” МЧЖ томонидан қиймати 1 миллион АҚШ долларига тенг бўлган нефть базаси қуриш лойиҳасини Янгийўл туманида амалга ошириш режалаштирилмоқда.

📌 Натижада 25 ишчи ўрин яратилади. Ҳозирги кунда лойиҳани амалга ошириш мақсадида “Қовунчи” маҳалласидан 1,7 гектар майдонни ажратишга келишиб олинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

📌Юқори Чирчиқ туманида стол тенниси бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда жами 120 нафар спортчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.

🏆 Тадбирнинг очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳоким ўринбосари С.Низомов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Р. Шоабдураҳмонов ва туман ҳокими У.Атемовлар сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида Олимпия спорт турларини янада оммалаштириш, жумладан, стол тенниси бўйича маҳоратли спортчиларни тарбиялаш учун қатор имкониятлар яратилаётгани ҳақида маълумотлар беришди.

🏓Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси С.Маҳмудова туман ҳокими У.Атемовга спортнинг мазкур турини ривожлантириш учун алоҳида ҳисса қўшаётганлиги учун ташаккурнома тақдим этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оҳангарон

Болажонларга Янги йил совғалари топширилди

⚡️Мамлакатимизда ривожланишида турли нуқсони бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун мослашув муҳитини яратиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Оҳангарон шаҳрида ҳам 7-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб мавжуд.

🎁Яқинлашиб келаётган Янги йил барами муносабати билан Оҳангарон тумани ҳокими Абдурасул Абдуллаев ушбу мактабда бўлиб, ўқувчиларни байрам билан қутлади. Мактабда таълим олаётган 189 нафар ўқувчига туман раҳбарининг Янги йил совғалари тарқатилди.

🎉Мактаб ўқувчилари ҳам ўз қўллари билан ясаган ижод намуналаридан туман раҳбарига ҳадя этишди. Байрамга атаб шеър ва қўшиқлар айтишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сессия

💰Бу йил коронавирус инфекциясини олдини олиш, касалликка қарши курашиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан 20 млрд. 494 млн. сўм ажратилди. Маҳаллий ҳокимликларнинг 5 млрд. 167 млн. сўм маблағи йўналтирилди.

📊Пандемияга қарамай вилоятда ишлаб чиқилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 57,1 трлн сўмни, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,6 фоизни ташкил қилмоқда.

🎤Вилоят ҳокимининг мурожаати тингланди

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#китобхонлик

Маҳмуд Тоир кутубхонага китоблар совға қилди

📚Давлатимиз раҳбарининг китобхонликни тарғиб қилиш бўйича берилган топшириғи бўйича Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон халқ шоири, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Маҳмуд Тоир ташаббуси билан Ўрта Чирчиқ тумани Ахборот-кутубхона маркази фонди учун 100 дона китоб ҳадя қилди.

📖Шунингдек, Маҳмуд Тоир туман Давлат хизматлари маркази кутубхонасига ҳам китоблар жамланмасини совға қилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Тошкент вилоятида янги йил байрами кайфияти ҳукм сурмоқда...

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Эълон

Вилоят прокурори, вилоят ИИББ бошлиғи, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи ва бошқа раҳбарлар ёшларга жиддий савол йўллашди. Жавобларни биринчи топган смартфон ютиб олади.

Савол билан танишиш

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳар

“Металлург” ёшлар жамоаси эътироф этилди

⚡️Мамлакатимиз миллий чемпионатларида 1998 йилдан буён қатнашиб келаётган Бекобод шаҳридаги “Металлург” профессионал футбол клуби моддий техника базасини мустаҳкамлаш, шарт- шароитларни замонавий даражага олиб чиқиш, футболчиларнинг янги авлодини тарбиялашда асосий омил саналувчи футбол академиясини барпо этиш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширди.

🏆Ўтган икки йилда энг яхши натижаларга эришилди. Суперлига жамоалари ўртасида кучли бешликка кирди. Андрей Шипилов бошчилигидаги мураббийлар истеъдодларни кашф этиш, барча ёш тоифадагиларни бирлаштириш борасида катта ишларни амалга оширди.

⚡️Натижада мамлакатимизнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида бекободлик футболчилар пайдо бўлди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube