Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.3K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Олмалиқ

Фуқаролар қабулида муаммоларга ечим изланди

🔷 Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов фуқароларни қабул қилди. Унда 20 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди. Қабулга келганларнинг 8 нафари бандлик, 2 нафари ер, 3 нафари уй-жой ҳамда бошқалари кредит, газ, маҳалла раисидан норозилиги, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш каби масалаларда арз қилишди.

🔽Ҳоким ва мутасадди раҳбарлар томонидан тингланган барча мурожаатларга ижобий ечим топиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Айримларига эса ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Қабул давомида шунингдек, шаҳар Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, унда бюджет ҳамда хусусий корхоналар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент_тумани
#сайёр_қабул

Мутасаддиларга аниқ муддат ва топшириқ берилди


♻️Ҳафтанинг ҳар жума куни Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан сайёр қабул ўтказилади.

👥 “Нуронийлар маскани”да “Бекобод" маҳалласи аҳолиси учун навбатдаги қабул ташкил этилди. Ҳоким ўринбосарлари, коммунал соҳа мутасаддилари, банклар ва бошқа тегишли раҳбарлар иштирокида мурожаатлар кўриб чиқилди.

🔎Қабулда сув таъминоти, йўллар таъмири, уй-жой, имтиёзли кредит олиш, бандлик, оилавий низолар билан боғлиқ мурожаатларга ечим изланди.

Мурожаатларнинг 2 таси мутасадди раҳбарлар иштирокида ижобий ҳал этилди. Ечим учун маълум вақт талаб этилувчи 4 та масала, хусусан, сув тармоқларига уланиш, қувурларни таъмирлаш, бандликка оид масалаларида фуқароларга қонуний тушунтириш, масъулларга аниқ муддат ва топшириқлар белгиланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:10, документальный фильм "Остонам. Юксалиш формуласи" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о начатых реформах в системе образования, внимании, уделяемом школам и учителям, а также о стремлениях учащейся молодежи.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Агробанк: Зангиота туманида банк молиявий кўмаги асосида замонавий иссиқхона фаолияти йўлга қўйилди

👉 https://kun.uz/55903037

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Паркент

Аёл ва рақамли иқтисодиёт

🔹Паркент туманида тадбиркор хотин-қизлар учун “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

✳️Унда вилоят депутатлар кенгаши ННТ билан ишлаш доимий комиссияси раиси, “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди раиси Саодат Турсунбоева, Ёшлар ишлари агентлиги инновация ва рақамли технологиялар бошқармаси раҳбари, Ўзбекистон Internet-тадбиркорлар ва электрон тижорат ассоциацияси асосчиси ва бошқаруви раиси Умед Бурхонов, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлими бошлиғи Зулфия Махсудова, тадбиркор аёллар, маҳалла фуқаролар йиғинлари мутахассислари қатнашдилар.

🔰Тадбирда USAIDнинг “Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш” лойиҳаси томонидан “Тошкент вилоятида ишбилармон аёллар учун электрон тижоратни ривожлантириш, Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш ва АКТ соҳасидаги халқаро минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича USAID экспертлари иштирокида семинарлар ташкил этиш” лойиҳаси хусусида Ёшлар ишлари агентлиги инновация ва рақамли технологиялар бошқармаси раҳбари, Ўзбекистон Internet-тадбиркорлар ва электрон тижорат ассоциацияси асосчиси ва бошқаруви раиси Умед Бурхонов маъруза қилди.

❇️Шунингдек, ўқув-семинарда паркентлик тадбиркор аёллар мутасаддилар билан юзма-юз учрашиб, ўзларининг янги ғоя ва ташаббуслари, амалга ошираётган ишлари ҳақида тушунтиришлар бердилар. Шу билан бирга, келгусидаги режа ва мақсадлари билан ўртоқлашиб, уларни амалга оширишга доир саволларга жавоблар олишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент: янги объектлар, учрашувлар, долзарб вазифалар

Ташкент: новые объекты, встречи, актуальные задачи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

“Халқобод”да спорт иншооти қурилмоқда

📌Жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти аҳоли фаровонлигини яхшилаш ва мамлакатимиздаги ёшларнинг баркамол бўлиб вояга етишига қаратилган.

🏗 Янгийўл тумани "Халқобод" маҳалласида қад ростлаётган спорт мажмуаси бир вақтнинг ўзида 300 нафар ўқувчига машғулотлар билан шуғулланишга имконият яратади. Ҳозирги пайтда иншоотни барпо этиш жараёнлари олиб борилмоқда.

🎥 Батафсил "Менинг юртим" телекалида.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ

Техникумда тест синовлари бошланди

✔️Олмалиқ шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ҳужжатларини топширган абитуриентлар учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Кириш имтиҳонлари икки сменада ташкил қилинган бўлиб, 25 ноябргача давом этиши белгиланган.

❇️Синовларнинг холис ва адолатли ўтказилишини назорат қилиш учун Давлат тест маркази назоратчилари, ИИБ ходимлари бириктирилган. Шаҳар саниитария-эпидемиологик осойишталиги маркази ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши таъминланмоқда.

📌Мазкур жараёнлар билан яқиндан танишиш учун вилоят ҳокими ўринбосари Акмал Умаралиев техникумга ташриф буюриб, айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга ўз тавсияларини берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен
#SHARQ_AYOLI_Халқаро_Жамоат_фонд

Халқаро экспертлар иштирокида ишбилармон аёллар учун семинар

🔰Ангрен шаҳрида ишбилармон аёллар учун электрон тижоратни ривожлантириш, Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш ва АКТ соҳасидаги халқаро минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича USAID экспертлари иштирокида семинар ташкил этилди.

👩💻Тадбирга лойиҳа раҳбари, вилоят депутатлар кенгаши ННТ билан ишлаш доимий комиссия раиси, "Шарқ аёли" халқаро аёллар жамоат фонди раиси Саодат Турсунбоева модераторлик қилди.

❇️Семинарда вилоят "Тадбиркор аёл” уюшмаси раҳбари Ш.Мадиярова, Ангрен шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сулкаев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Назарова, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Хасанова ҳамда тадбиркор хотин-қизлар иштирок этди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram