Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.6K photos
5.54K videos
48 files
22K links
Download Telegram
#Чирчиқ

🔰Чирчиқ шаҳрида маҳаллий бюджет даромадларини ошириш ва қўшимча манбаларни аниқлаш бўйича иқтисодий комплекс вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Содиқ Абдуллаев ҳамда Чирчиқ шаҳри ҳокими Санжар Юсупов бошчилигида ўтган тадбирда иқтисодий комплекс раҳбарларининг IV-чорак ва йил якунлари бўйича ҳисоботлари тингланди.

📊Таъкидланганидек, шаҳар ҳокимлиги иқтисодий мажмуаси томонидан йил якуни бўйича бюджетга келиб тушадиган қўшимча захира маблағлар бўйича аниқ ҳисоб-китоблар шакллантирилган.

📌Аммо йил якунига қадар қайд этилган натижага қарамасдан, йиғилиш иштирокчиларига тушумлар миқдорини ортиғи билан бажариш юзасидан тегишли топшириқ ва вазифалар юклатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция
#Янгийўл_шаҳар

Инвестор билан учрашув

🔰Янгийўл шаҳар ҳокими Ф.Мирзаев “MEM INTERNATIONAL GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона вакилларини қабул қилди.

❇️ “MEM INTERNATIONAL GROUP” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона томонидан 2020 йил 29 октябрда ўзаро олди-сотди шартномага асосида, “Ғишт саноат барака” МЧЖдан 1,8 гектар ер майдони ва бино-иншоотлар инвестиция киритиш шартларига биноан харид қилинди.

💰“MEM INTERNATIONAL GROUP” хорижий корхонаси Янгийўл шаҳрида келгусида 2,8 миллион АҚШдоллари миқдоридаги хорижий инвестиция киритиш ҳамда 100 та янги иш жойлари яратиш мақсадини ўз олдига қўйган.

Яратиладиган янги корхонада пойабзал, қурилиш ва маиший жиҳозлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Расмий
#Нурафшон_шаҳри

🇺🇿Халқ депутатлари вилоят кенгашида “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди

📌Бугун Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзолари иштирокида “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

❇️Таъкидлаш жоизки, қонун муҳокамаси жараёнида вилоят маҳаллий бюджети параметрлари танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Ўз навбатида, мутасаддилар маҳаллий бюджетнинг ўтган тўққиз ойлик ижроси юзасидан ахборот беришди.

🔰Вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Халиқуловнинг ахборотига кўра, келгуси йили вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлар қисми жами 3 триллион 2 миллиард 600 миллион сўмни ташкил этиши кутилмоқда. Таъкидланганидек, бу миқдор вилоят маҳаллий бюджети харажатлар қисмини тўлиқ қоплаш учун етарли ҳисобланади.

📈Шу тариқа кутилаётган даромад жорий йилга нисбатан 26 фоиз ўсиши таъминланади.

💠Тадбирда молия вазирининг ўринбосари Одилбек Исаков иштирок этди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
«5600 сўм даромади бор одам камбағал эмас». Обид Ҳакимов нимани назарда тутганди?

👉 https://kun.uz/18973699

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент
#туризм

📌Паркент туманида истиқомат қилувчи 65 ёшли Антонино опа рус бўлса-да ўзбекона муҳитни яхшигина ўзлаштирган. Ўзбек оиласига келин бўлган опа уйида меҳмонхона очиб, тадбиркорлар сафига қўшилди.

🔹Бу ердаги дид билан безатилган ва ноодатий безакларга бой хоналар келган сайёҳни ўзбекона муҳит билан ҳайратга солади. Истеъдодли журналист Дилором Қаршибоева Паркентда бўлиб, тадбиркор билан суҳбатлашди.

🎥Батафсил лавҳада.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#иқтибос

👉@haqiqatonline "Мутаассиблик айнан демократия даврида вужудга келади, яъни чексиз озодлик оқибатида энг шафқатсиз қуллик пайдо бўлади.”

ТУШУНИБ, ТУШУНМАЙ БЛОГЕР БЎЛИБ ОЛГАНЛАР УЧУН!⬇️

👉" Бироқ, “танқидчиларимиз” ўзлари қонунларга риоя қилмасдан тегишлича жамоатчилик назорати тартибида ўрганилмаган ва зарур маълумотлар билан тасдиқланмаган ҳолатларни умумий сафсата кўринишдаги шахсий фикрлари билан изоҳлаб, кенг жамоатчилик ўртасида носоғлом муҳит юзага келишига сабабчи бўлишмоқда."


Батафсил ўқиш учун "Тошкент ҳақиқати" газетасини электрон ҳолатда мазкур линкни босиб, юклаб олинг!
#Пискент
#эътироф

⚡️Маҳалланинг 50 нафар фаолига кўкрак нишони топширилди

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги Фармонига асосан, Пискент туманидаги маҳалла фаоллари ва саховатли тадбиркорларидан бир гуруҳи “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🏅Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тантанали маросимда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев 50 нафар фидойи ходимга “Меҳр-саховат” кўкрак нишонларини топширди.

Тақдирланганларнинг коронавирус пандемияси даврида, эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда офатга қарши кураш ва оқибатларини бартараф этишда кўрсатган жасорати, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки эътироф этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мусобақа

📌Тошкент вилоятида "Ёш гвардиячи" мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

📎Мусобақаларда Оққўрғон, Паркент туманлари, Чирчиқ ва Бекобод шаҳарларидаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этди.

🏆Муросасиз ўтган беллашувларда ғолибликни Паркент туманининг "Темурбеклар" жамоаси, 2-ўринни Оққўрғон туманининг "Ёш гвардиячи" жамоаси, 3-ўринни эса Чирчиқ шаҳрининг "Фидойи ватанпарварлар" жамоаси қўлга киритди.

🎥Мусобақалардан лавҳа👆

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
#қишлоқ_хўжалиги

🔹Ўз вақтида ҳайдалган, ишлов берилган ер унумли, фермернинг меҳнати эса самарали бўлади. Жараёнда сифатли техника, технологияларнинг ҳам муҳим экани ҳеч кимга сир эмас.

📌Чиноз туманида "2020-2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишнинг аҳамияти" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

🚜 Семинарда юзга яқин фермерлар, агрономлар, механизаторлар иштирок этиб, шудгорлаш мавсумида керак бўладиган янги ускуналар, уларнинг афзаллик жиҳатлари билан танишди.

♻️Маълумот учун: Чиноз туманида пахта, ғалла, боғдорчилик, чорвачилик, мева ва сабзавотга мўлжалланган 18 минг 322 гектар экин ерлари мавжуд.

📹Семинардан лавҳа👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент_тумани
#биласизми

Битирувчиларнинг қанчаси ўқишга кирди ёки қанчасининг бандлиги таъминланган?

📊Пискент туманида 2019-2020 ўқув йилида умум таълим мактабларини жами 1 299 нафар ўқувчи тамомлади.

🔸Битирувчиларнинг 1 199 нафари ўқув юртларига, хусусан, 1 192 нафари Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига; 7 нафари чет элдаги олий таълим муассасаларига; 67 нафари техникум ва касб-ҳунар мактабларига ҳужжат топширган.

📌285 нафар (24 %) битирувчи олий таълим муассасаларига;
📚252 нафар (19%) битирувчи техникумларга ўқишга кирди.
🖇238 нафар битирувчининг бандлиги таъминланган.
129 нафар битирувчи ойлик ўқув курсларига жалб этилган.

🤝95 нафар битирувчининг бандлигини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилот ва техникумлар билан ҳамкорлик олиб борилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Биласизми
#статистика

Тошкент вилояти цемент ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринда

📈Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойида 7,8 млн. тонна цемент ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,6 % ни ташкил этди.

📊Цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент вилояти 47,2 %, Навоий вилояти 35,5 % ҳамда Фарғона вилояти 11,8 % ҳиссасига тўғри келди.

📌Маълумот ўрнида, мамлакатимиз 2020 йилнинг 9 ойида Афғонистон, Сингапур, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа бир қатор хорижий давлатларга қиймати 24,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент экспорт қилинган.

🔎Ўз навбатида юртимизга Қозоғистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси, Эрон, Россия ва бошқа давлатлардан қиймати 87,0 млн. АҚШ долларига тенг бўлган цемент маҳсулоти импорт қилинган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон_тумани

⚡️Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман кенгаши “Камалак” болалар ташкилотининг VI раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

🔎Дастлаб болалар ўзларининг жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширган ишларини сарҳисоб қилишди, кейин келгусидаги режаларини белгилаб олишди.

🎁Ўқишда ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатганларнинг номлари алоҳида тилга олиниб, уларга иш жараёнларидан олинган турли фотосуратлар ва эсдалик совғалари берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент #Зангиота #Бекобод

Тошкент вилоятида ноқонуний қурилмаларни аниқлаш, ўрганиш бўйича ишлар давом этмоқда. Жумладан жорий йилда вилоят прокуратураси томонидан 912 ҳолатда ноқонуний қурилмалар бўйича протест киритилган бўлиб, шундан 92 нафар юридик ва жисмоний шахслар жавобгарликка тортилган.

🔹Шунингдек 19 нафар шахсга интизомий, 73 нафарига маъмурий жазо қўлланилди. Етказилган 771 млн. 778 минг сўм моддий зарар қопланишига эришилди.

📹Лавҳада Тошкент, Бекобод, Зангиота туманларида аниқланган ҳолатлар тўғрисида сўз юритилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Фан олимпиадасининг иккинчи босқичи бошланди

📖Янгийўл туманида умумтаълим мактабларининг 9- ва 11- синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадасининг иккинчи туман босқичи бошланди.

📝 48-мактабда икки кундан бери давом этаётган олимпиадада тумандаги 55 та умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари 18 та фандан ўз билимларини синаб кўришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram