Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
40.8K photos
5.58K videos
48 files
22.1K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана муносабати билан Марказий банк Тошкент вилояти бошқармасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

📲Тадбирда "ZOOM" дастури орқали туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган тижорат банклари вакилларининг иштироки таъминланди.

📌Жараёнда ўзбек тили, унинг нуфузи, қадр-қийматини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, банк-молия соҳасида иш юритишда ўзбек тили қоидаларига қатъий амал қилиш кераклиги таъкидланди.

🎥 Видеолавҳа шу ҳақда👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#муносабат #Бўка

Kun.uz сайтида эълон қилинган танқидий мақолага
расмий муносабат


📝2019 йил 19 январда Бўка тумани “Ачамайли” фермерлар уюшмаси ҳудудида жойлашган “Абдупаёз Нуриддин” фермер хўжалиги раҳбари Н.Абдугаппоров туман ҳокимига ариза билан мурожаат қилиб, унга фермер хўжалиги юритиш учун ажратиб берилган жами 69,1 гектар ер майдонини туман захирасига қайтариб олишни сўраган.

📨Бўка тумани ҳокими “Абдупаёз Нуриддин” фермер хўжалиги раҳбари Н.Абдугаппоровнинг аризасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 1-қисмига асосан Бўка тумани “Ачамайли” фермерлар уюшмаси ҳудудида жойлашган “Абдупаёз Нуриддин” фермер хўжалигига ажратиб берилган жами 69,1 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш тўғрисида 2019 йил 30 январда 182-сонли қарор қабул қилган.

📮2019 йил май ойида “Абдупаёз Нуриддин” фермер хўжалиги раҳбари Н.Абдугаппоров томонидан Бўка туман ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли қарорини бекор қилишни сўраб, Бўка туман Маъмурий судига даъво ариза билан мурожаат қилган.

🗞Бўка туман Маъмурий суди аризачи Н.Абдугаппоровнинг даъво аризасини мазмунан ҳар томонлама кўриб чиқиб, 2019 йил 28 майдаги ҳал қилув қарорига асосан Бўка туман ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли қарорини қонуний, деб топиб ўз кучида қолдирган.

📩Фуқаро Н.Абдугаппоров
Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли қарори ва Бўка туман Маъмурий судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, юқори турувчи суд идораларига бир неча маротаба мурожаат қилган.

⚖️Ушбу ҳолат Тошкент вилояти Маъмурий судида ва Ўзбекистон Республикаси Олий судида мазмунан қайта кўриб чиқилиб, Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли қарори ҳамда туман Маъмурий судининг 2019 йил 28 майдаги ҳал қилув қарорини қонуний, деб топиб ўз кучида қолдирган.

📬Бундан ташқари фуқаро Н.Абдугаппаровнинг шикоят аризаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қайта кўрилиб, Бўка тумани Маъмурий судининг қарорини бекор қилиб, ишни қайта кўришлик учун биринчи инстанция судига юборилган.

📇Ушбу иш жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида Бекобод туман Маъмурий ишлар бўйича судида ошкоралик принципи асосида қайта кўриб чиқилган ва Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли қарори қонуний қабул қилинган, деб ҳал қилув қарори чиқарилган.

🗓Ҳозирги кунда фуқаро Н.Абдугаппаровнинг Бекобод туман Маъмурий ишлар бўйича судининг қарори устидан шикоят аризаси Тошкент вилояти Маъмурий ишлар бўйича судида кўриб чиқилмоқда.

🔎Юқоридагилардан келиб чиқадики, Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли ва Халқ депутатлари Бўка туман Кенгашининг 2019 йил 30 январдаги 56/1 сонли умум йиғилиш қарорлари айни пайтда қонуний кучга эга, бекор қилинмаган.

✔️Фуқаро Н.Абдугаппаров қонунда белгиланган тартибда тегишли инстанция ва идораларга шикоят киритиш ёки суд қарори юзасидан юқори турувчи суд идораларига қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат
#Тошкент_тумани

🚑Ҳар бир чақириқ эътиборда

📲 Ижтимоий тармоқда “Чақирсак келишмайди. Ҳолбуки, тез тиббий ёрдам бўлимида машиналар турибди” деб номланган видео хабар тарқалди.

⁉️ Унда “Тошкент туманидан мурожаат қиляпмиз. Тез ёрдам чақирсак келмайди. Ҳолбуки, туман тез тиббий ёрдам бўлимида машиналар турибди. Янги шифохона қуриб берилди, шифокорларнинг маошини оширилди. Аммо айрим тиббиёт ходимлари аҳолини сарсон қиляпти. Муҳтарам президентимиздан масъулиятини ҳис қилмаётган тиббиёт ходимларига чора кўришларини сўраймиз” дея баён қилинган. (матн таҳрирланмади)

🔎Видеохабарда кўрсатилган важларни ўрганиш, вазиятга ойдинлик киритиш ва туман аҳолисини бор ҳолатдан хабардор этиш мақсадида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати тасвирга олиш гуруҳи Тез тиббий ёрдам маркази ва туман Марказий шифохонасида бўлди.

🎥 Батафсил ушбу видеолавҳада

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент_тумани

Байрам тадбирида турли танловлар ғолиблари аниқланди

Паркент туманида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг ўттиз бир йиллигига бағишланган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

❗️Маросимда бугунги кунда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди. Туман ҳокимининг бириничи ўринбосари Зиёдбек Йўлдошев барчани байрам билан табриклади. Шундан сўнг Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоиров сўзга чиқиб, ўзининг янги шеърларидан намуналар ўқиб берди.

🎁Байрам тадбирида 20 нафар танловнинг ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#озиқ_овқат_хавфсизлиги
#Оҳангарон_туман

“Рустам Агро” 700 минг долларлик маҳсулот экспорт қилади

⚡️Оҳангарон туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев 4-сектор ҳудудидаги “Рустам Агро” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

📌Мазкур МЧЖ кўп тармоқли ҳисобланиб, бу ерда қуритилган мева, гўшт, сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Хусусан, корхона йилига 700 минг АҚШ доллари миқдорида қуритилган мева экспортини амалга оширади.

🤝Шунингдек, жамият бўрдоқичилик, паррандачилик ва сутчилик билан ҳам шуғулланиб, халқимиз дастурхонига гўшт ва сутдан тайёрланган маҳсулотлар ҳамда товуқ гўштини етказиб бермоқда.

📍Айнан мана шундай корхона ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган маҳсулотлар айни пайтда долзарб ҳисобланган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Ишсиз аёллар ва ёшлар рўйхатлари шакллантирилмоқда

⚡️ Давлат раҳбари томонидан 2020 йил 8 октябр куни ўтказилган видео селекторда келиб чиқиб, Қуйи Чирчиқ туманидаги ишсиз аёллар ва ёшлар рўйҳатини шакллантириш бўйича топшириқлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманда хотин-қизлар ва ёшларнинг муамоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш борасида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ни шакллантириш бўйича туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан уйма-уй юриб аниқлаш ишлар амалага оширилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эътироф

“Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди

⚡️Коронавирус пандемияси даврида фидойилик кўрсатган ходимларнинг меҳнатини эътироф этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида Президентимиз 2020 йил 26 августда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида Фармон қабул қилди.

🎗Мазкур Фармонга мувофиқ, Тошкент вилояти давлат солиқ органлари тизимида бюджет тушумларини прогноз кўрсатгичларини таъминлашда фаол иштирок этган Зангиота тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шерали Нафасов ва Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Зариф Зокировлар ҳам тақдирланди.

🤝Бугун вилоят давлат солиқ бошқармасида ўтказилган тантанали тадбирда кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ #ярмарка

⚡️Бўстонлиқ тумани марказидан 100 км олисда жойлашган Такаёнғоқ ва Пском қишлоқлари аҳолиси учун кўчма бозор ташкил этилди.

🚚Мазкур савдо расталарида 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган ҳолда сотилмоқда. Бундан юқори минтақа қишлоқлари аҳолиси мамнун бўлмоқдалар. Белгиланган режа асосида бундай кўчма бозорлар бошқа қишлоқларда ҳам ташкил этилиши мўлжалланган.

🎥Батафсил лавҳамизда👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Кеннет Маккензини қабул қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар ҳамда глобал хатарларга қарши курашиш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял командующего Центральным командованием Вооруженных сил США генерала Кеннета Маккензи, прибывшего в нашу страну с рабочим визитом.
В ходе беседы обсуждены актуальные вопросы узбекско-американских отношений и региональной повестки. Особое внимание уделено противодействию глобальным вызовам и угрозам безопасности и стабильности.
Рассмотрены также вопросы двустороннего военного
и военно-технического сотрудничества.

#Mirziyoyev #qabul #AQSh #KMakkenzi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter