Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
40.8K photos
5.58K videos
48 files
22.1K links
Download Telegram
#Ангрен

Ангренда "Соғлом ҳаёт учун" тадбири

⚡️Инсон саломатлигида спортнинг аҳамияти жуда катта. Тиб илмининг алломалари ҳам қадимдан шу фикрни айтишган. Бугун мамлакатимизда инсон саломатлигига алоҳида эътибор берилаётган бир пайтда спорт билан шуғулланишга ҳам кенг йўл очиляпти.

📍Ангрен шаҳрида ташкил этилган "Соғлом ҳаёт учун" спорт байрами ҳам айнан шу йўналишда бўлиб ўтди. Унда эрталабдан спортчилар, мураббийлар ва уюшмаган аҳоли бадантарбия машқлари билан шуғулландилар.

📌Таъкидлаш жоизки, бугунги пандемия шароитига қарамасдан Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида карантин тартибларига риоя этган ҳолда бундай тадбирлар ташкил этилмоқда. Бу эса фуқаролар саломатлигини янада мустаҳкамлашда ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Билдириш

Зангиота туманининг баъзи ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди

🔥18 октябрь куни тахминан соат 06:05 да “Туркистон” ҳудуди, "Алимбува" маҳалласини табиий газ билан таъминловчи ер усти юқори босимли Д-89 мм.ли газ қувурининг ер ости юқори босимли Д-720 мм.ли газ қувурига уланиш қисмига "Ласетти" русумли транспорт воситаси келиб урилиши натижасида, газ қувури уланиш нуқтасида узилиш содир бўлди.

📛Шу сабабли, 2020 йил 18 октябрь куни соат 06:29 дан “Туркистон” ҳудудидаги 7 100 та, “Назарбек” ҳудудидаги 450 та аҳоли хонадонлари ҳамда 301 та ижтимоий соҳа муассасалари ва улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

📍Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

⚠️"Zangiotatumangaz" газ таъминоти бўлими ноқулайликлар учун аҳоли ва истеъмолчилардан узр сўрайди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_тумани

👫Оҳангарон тумани ер майдони жиҳатидан Тошкент вилоятининг энг йирик туманларидан ҳисобланади. Ҳудудда 95 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 3-7 ёшгача бўлган болалар сони 7 минг нафарни ташкил қилади. Йил бошида уларнинг 13 фоизигина мактабгача таълимга қамраб олинган эди.

♻️Бош прокуратура масъуллигидаги ишчи гуруҳи тумандаги барча ижтимоий соҳа объектларини ўрганди ҳамда йўл харитаси ишлаб чиқилди.

✳️ Кўрилган чора-тадбирлар натижасида сўнгги бир ой ичида 3 та мактабгача таълим ташкилоти, ўтган икки ойда "Телов" ҳамда "Чувилдоқ" МФЙларида 2 та қишлоқ оилавий поликлиникасининг биноси янгитдан қуриб, фойдаланишга топширилди.

🎥Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#маҳаллий_бюджет

Маҳаллий бюджет ижроси назоратда

⚡️Ўтган икки ҳафта давомида Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Халикулов ва унинг ўринбосари Зоҳидхўжа Турсунов барча (22 та) туман ва шаҳарларда бўлиб, ҳудудий ҳокимликларда тегишли мутасаддилар билан учрашувлар ўтказди.

❇️Ташкил қилинган тадбирлар давомида мутасаддилар бюджет тушумларини кўпайтириш, бюджетнинг жорий йилги даромадлар режаси сўзсиз бажарилиши юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

📌 Жумладан, ҳар бир маҳалла раиси ҳокимнинг жойлардаги вакили эканлиги ва ҳудудида фаолият юритаётган ҳар бир тадбиркорлик субъекти ҳақида хабардор бўлиши лозимлиги таъкидланди.

❗️Шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш ва пандемия шароитида фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини қайтадан йўлга қўйиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент #Оҳангарон

Паркент Оҳангарон шаҳрини арзон мева-сабзавотлар билан таъминлайди

⚡️Паркент тумани вилоятда иқтисодий имкониятлари катта ҳудудлардан ҳисобланади. Айниқса, бу ерда узумчилик, боғдорчилик ва полиз маҳсулотлари етиштириш яхши ривожланган. Ишлаб чиқарилган ноз-неъматлар аҳоли эҳтиёжидан ортиб, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам етказиб берилади. Хорижга маҳсулотларни экспорт қилиш салмоғи ҳам юқори.

📍Паркент туман ва Оҳангарон шаҳар ҳокимликлари ва тегишли ташкилотлар ҳамда фермер хўжаликлари билан қишлоқ хўжалик (картошка, сабзи, гўшт ва бошқалар) маҳсулотларини етказиб бериш ва куз-қиш мавсумида уларнинг захирасини яратиш бўйича шартномалар расмийлаштирилди.

❗️Энди Паркент тумани фермерлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бир қисми Оҳангарон шаҳар аҳолиси учун сифатли ва арзон нархларда етказиб берилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота

📌Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 1995 йил 1 январь кунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кўчиб келиб, доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиши таъкидланган эди. Бироқ Ўзбекистонда туғилиб, яшаб келаётган айрим фуқароларнинг ҳали-ҳануз фуқаролик паспорти йўқлиги ҳолатлари учраб турганлиги ачинарли ҳол.

🖇Зангиота туманида 35 йилдан буён яшаб келаётган О.Нурматов ҳужжати йўқлиги сабабли ҳатто никоҳини ҳам қайд эттиролмаган, фарзандларига фамилиясини ҳам беролмаётган эди.

🔍Тегишли органлар кўмагида яқинда унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилди. Эндиликда фуқаролик паспорти берилиши режалаштирилмоқда.

🎥 Батафсил лавҳада👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#спорт

📌Эрталабки бир соат давомидаги тез юриш бу нафақат жисмоний, балки инсоннинг руҳий ва ақлий ривожига хизмат қилади.

📎Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоятимизнинг туман ва шаҳарларида "5000 қадам" спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Нурафшон шаҳрида ўтказилган "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" саломатлик акциясида турли ёшдаги аҳоли вакиллари иштирок этишди.

🎥Лавҳа шу ҳақда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саноат
#инвестиция

Оҳангарон шаҳрида сўнгги вақтларда кўплаб ижтимоий муаммолар ечим топмоқда.

📄Тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари хусусан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик лойиҳаларни ўз муддатида бажарилишига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

💵Бу йил шаҳарда умумий қиймати қарийб 21 млн. доллар ҳажмдаги тўғридан-тўғри инвестиция киритиш ҳисобига 7 та қўшма ҳамда хорижий, 10 дан ортиқ маҳаллий саноат корхоналари ўз фаолиятини бошлаши белгиланган эди.

🦠Бироқ, пандемия туфайли уларнинг аксариятида муддат бироз чўзилди. Шу муносабат билан, соҳага алоҳида эътибор қаратилиб, йил якунига қадар барча лойиҳаларни ҳаётга тўлиқ татқиқ этиш чоралари кўрилмоқда.

📹Батафсил видеолавҳада👆🏻

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Нурафшон_шаҳри

Қабулда қандай мурожаатлар ҳал этилди?

⚡️Нурафшон шаҳар ҳокими Қаҳрамон Ҳакимов ҳафтанинг ҳар шанба куни фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини эшитади.

🔎Бу галги қабулда ҳам нурафшонликлар шаҳар ҳокимига турли масалалар бўйича мурожаат қилишди. Улар асосан уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш ҳамда баъзи маҳаллалардаги йўлларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кабилардан иборат бўлиб, кўпчилик муаммолар жойида ҳал этилди. Қолганлари юзасидан эса мутасаддиларга топшириқ ва муддатлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эълон

Тошкент Давлат аграр университети ҳузуридаги Тошкент вилояти Зангиота Агротехнологиялар техникумига ўқишга марҳамат!

📣11-синфни ҳамда коллежни тамомлаганлар, “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар кундузги тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Кўп сонли ота-оналар, ёшлар, жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида 2020 йил 7 октябрдан 20 октябрга (20 октябрь ҳам) қадар коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

📆Ўқиш муддати 2 йил.

✏️Техникумни тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

🎓Янги ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича кундузги ўқишга таклиф қиламиз.

📕Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов контракт.

📗Зоотехник.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

📘Тупрок бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

📙Иссиқхона ва парник хўжалиги техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Ветеринария медицинаси.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Агрологистика.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Агроном (экин турлари бўйича).
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Рақамли ахборотни қайта ишлаш аналитиги.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервиси техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатини назорат қилиш техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Ихтиология.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Экспорт агенти.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Қишлоқ хўжалигини электлаштириш ва автоматлаштириш.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

⚡️Коллежлар ва техникумлар учун контракт нархи белгиланди. Унга кўра, контракт нархлари йўналишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (679 330 сўм) 6,2 баравари4 211 846 сўм, 6,0 баравари 4 075 980 сўм ва 5,8 баравари – 3 940 114 сўм этиб белгиланган.

❗️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошса, контракт ҳам ошади.

🏢Техникумларга https://texnikum.edu.uz/ электрон платформаси орқали абитуриентларни ҳужжатларини қабул қилиш ташкил этилади.

🧾Техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
1️⃣Электрон ариза;
2️⃣Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣3x4 фотосурат.

‼️Коллежларда ўқитиш касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда, техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

📌Юқорида кўрсатилган мутахассисликлар бўйича ОТМларида дарс берган ва иш стажига эга бўлган педагог ходимларни ишга таклиф қиламиз.

📬Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Ҳаракат” МФЙ Беруний кўчаси 1-уй.

📲Мурожаат учун: 99890-944-02-22, 99899-791-56-12, 99899-824-15-57.

🌐Батафсил: texnikum.edu.uz

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram