Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
41.2K photos
5.65K videos
48 files
22.3K links
Download Telegram
#секторда
#Олмалиқ

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ўрганилди

❗️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов 2-сектор раҳбари Музаффар Маматов билан сектор ҳудудидаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.

🔎Ўрганишларда коммунал корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, "Увайсий" маҳалласи ҳамда ХУЖМШ раислари иштирок этиб, ҳудуддаги мавжуд муаммолар сабаблари ва уларнинг ечимлари атрофлича муҳокама қилинди.

📌Шунингдек, ҳудуд фуқароларининг муаммолари ҳам тингланиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Транспорт_бошқармаси

Сайёр қабулларда муаммолар ўрганилди

⚡️Транспорт вазирлигининг ҳудудларда транспорт тизими фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда хизматларни янада ривожлантириш мақсадида Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳрини қамраб олган ҳолда сайёр қабуллар бўлиб ўтди.

📌Бундай қабуллар Олмалиқ, Чирчиқ, Нурафшон, Янгийўл шаҳарлари, Бекобод Паркент, Зангиота туманларидаги Халқ қабулхоналарида ўтказилди.

‼️Соҳадаги муаммо ва шикоятларни ўрганишга қаратилган мазкур тадбирларда вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, МЧЖ раҳбарлари, хусусан 70 га яқин фуқаролар иштирок этишди.

📍Транспорт вазирлиги масъуллари ҳамда Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашиб, соҳага доир саволларга жавоб қайтарди.

▶️Батафсил

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Спорт #хотира #Қибрай

“Ўнқўрғон”да футбол мусобақаси ўтказилди

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов "Ўнқўрғон" маҳалласида ўтказилган футбол бўйича хотира мусобақасида иштирок этди.

📌Ушбу хотира турнири маҳалла ёшларини футболга бўлган қизишларини оширишга улкан ҳисса қўшган Абдураҳмон Қорабоевнинг хотирасига бағишлаб ташкил этилди.

❇️Туман ҳокими мусобақа иштирокчиларига ўтказилаётган бундай спорт тадбирлари нафақат ёшларнинг бўш вақтини унумли ўтказиши, балки уларнинг саломатликлари учун ҳам фойдаси катта эканлигини айтди.

📍Мазкур футбол мусобақаси Халк таълим вазирлиги спорт ва туризм бошқармаси бошлиғи Мурод Қорабоев ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўказиб келинмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ
#Спорт

Қояни забт этиш бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

🧗🏻‍♀️Жорий йилнинг 16-18 октябр кунлари Тошкент шаҳрида қояни забт этиш бўйича спорт туридан катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

🏆Чемпионатда Чирчиқ шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчилари иштирок этиб, қуйидаги натижаларни қўлга киритди.

🥇Биринчи ўрин Марк Рогалёвга;
🥈Иккинчи ўрин Аскер Сулаймановга;
🥉Учинчи ўрин Алексей Юнга насиб қилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Petromaruz Agro | Расмий канал
«TCT Fish Cluster»га хориждан замонавий ускуналар келтирилди

Эндиликда Қуйи Чирчиқ туманидаги «TCT Fish Cluster» МЧЖ сув ҳавзаларида балиқ интенсив усулда етиштирилади. Бунинг учун яқинда Хитой давлатидан 4 дона ёпиқ сув таъминоти ускуналари олиб келинди.

Айни пайтда ускуналарни ўрнатиш ва янги мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Режага кўра, улар келгуси йилнинг февраль-март ойларида ишга туширилиб, балиқнинг карп турини интенсив усулда парваришлаш йўлга қўйилади.

Кластер раҳбариятининг айтишича, келгусида «TCT Fish Cluster» МЧЖ балиқ етиштиришда тўлиқ интенсив усулга ўтилади. Чунки бу усулнинг самарадорлиги юқори бўлиб, кичик ҳавзаларда кўп балиқ парваришлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, кластер ҳавзаларининг умумий майдони 3000 гектарни ташкил этади. Уларнинг ўзига хослиги шундаки, барча сув ҳавзалари бир жойда жойлашган.

Бизни кузатиб боринг: 👇👇👇
@senator_rahmatov
#Паркент

Мактаблар халқаро дастурда иштирок этиш тадоригини кўрмоқда

❗️Маълумки, Ўзбекистон 2021 йилда илк мароотаба бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолаш бўйича PIRLS-2021 халқаро дастурида иштирок этиши эълон қилинган эди.

📍2001 йилдан бери ўтказиб келинаётган навбатдаги тадқиқотларда дунёнинг 60 дан ортиқ давлатлари иштирок этиши белгиланган.

🤝Ҳозирги пайтга қадар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Таълим соҳасидаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) билан ҳамкорликда ушбу жараёнга қизғин тайёргарлик кўрилди.

Хусусан, жорий йилнинг 19-23 октябрь кунларида PIRLS-2021 халқаро дастурининг тажриба-синов тадқиқоти ўтказилмоқда. Бунинг учун республикамиздаги умумий ўрта таълим муассасалари орасидан тасодифий 28 та мактаб танлаб олинди.

▶️Батафсил

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ #туризм

Бўстонлиқда туризм соҳасида тарғибот тадбирлари давом этмоқда

⚡️Президентимизнинг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 5-бандига биноан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги барча туризм коллежи ва техникумларига 2020-2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган талабалар, истисно тариқасида, давлат гранти асосида ўқитилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти мактабларнинг ўқитувчи-психологлари билан ҳамкорликда ёшларни келажакда малакали мутахассис ва касб эгалари бўлишига йўналтириш мақсадида, Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежи (Бўстонлиқ тумани)га ўқувчиларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ишларни олиб бормоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram