Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Ташриф

Ёшинори Фужияма: Тошкент вилоятининг табиатига ошиқман

Батафсил:👉https://telegra.ph/YOshinori-Fuzhiyama-Toshkent-viloyatining-tabiatiga-oshi%D2%9Bman-01-28

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Гаров шартномаларини нотариал тасдиқлашда қандай ўзгаришлар бўлди?

Адлия минбарида

қонун ҳужжатлари мазмуни,
мутахассис жавоби,
масаланинг ҳуқуқий ечими ҳақида билишингиз мумкин.

Саволларингизни йўлланг
👉🏻 [email protected]
Forwarded from Toshkent viloyati statistika boshqarmasi (Avaz Yuldasheff)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyatida sanoat ishlab chiqarish (2019-yil yanvar-dekabr)
#Кун_тарихи

🗓 29 январь — Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги нишонланиши муносабати билан Президент фармонига кўра 1991 йил Ўзбекистонда Алишер Навоий йили деб эълон қилинган.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#“O‘zbekiston_24”

Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишини назорат қилиш мақсадида Тошкент вилояти ҳудудида авторадарлар фаолият олиб бормоқда.

Мазкур жарёнлар билан боғлиқ тафсилотлар “O‘zbekiston 24” нигоҳида.

@toshvilpressa
#Ёшлар_даврасида

Ёшлар билан юзма-юз мулоқот

Пискент туман прокурори Рустам Мусоев "Кўлота" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 29-умумтаълим мактабида бўлиб, ёшлар билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.

Тадбирда Халқ қабулхонаси раҳбари А. Акбаев, Бош вазир қабул хонаси туман бўлими раҳбари М.Мирсоатова, ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси А.Пўлатов иштирок этди.

Учрашув давомида Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатида белгилаб берилган устувор вазифалар, айниқса ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида сўз борди.

Ёшлар билан кечган юзма-юз, жонли, очиқ мулоқотда кўплаб таклиф, мурожаатлар тингланди. Тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитдан келиб чиқиб, уюшмаган ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, кредит олиш шартлари, солиқ имтиёзлари тўғрисида батафсил тушунча берилди.

@toshvilpressa
#Расмий

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Олтинчи чақириқ, иккинчи сессияси бошланди

Сессияни вилоят ҳокими Рустам Холматов очиб берди. Сессия котиблигига номзод, кун тартиби, регламент овозга қўйилди ва депутатлар томонидан тасдиқланди.

Кун тартибига вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ 10 та муҳим масала киритилди.

Айни пайтда вилоят прокурори Салом Самадов 2019 йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар якуни юзасидан Кенгашга ахборот бермоқда.

@toshvilpressa
#Сессия

Айни пайтда давом этаётган сессия жараёнидан фотолавҳалар.

@toshvilpressa
#Расмий

Сессия давом этмоқда. Депутатлар раҳбарларнинг ҳисоботини эшитаяпти

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг олтинчи чақириқ, иккинчиси сессияси бўлиб ўтмоқда.

Нурафшон шаҳрида, вилоят ҳокимлиги фаоллар залида ўтказилаётган сессия ишида бир қатор соҳа ва тармоқ раҳбарлари Кенгашга амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бермоқда.

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Тоҳир Орипов ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Мутасадди раҳбарлар депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан саволларига жавоб қайтарди.

@toshvilpressa
#Расмий

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Тоҳир Арипов Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот бермоқда.

@toshvilpressa