Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.9K photos
5.34K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

🔹Маълумки, металлургия саноати кўпгина давлатларда иқтисодиётнинг асосий тармоғи ҳисобланади.

📌Мамлакатимиз металлургияси ривожида Зангиота тумани ҳудудида жойлашган металлургия заводининг ҳам ўрни алоҳида.

🌱Заводда қурилиш индустрияси учун коррозияга қарши ҳимоя қатламига эга совуқ босимли металл ишлаб чиқарилади. Таъкидлаш жоизки, заводнинг экологик хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилган.

♻️Корхонада барча ишлаб чиқариш жараёнлари ёпиқ циклда амалга оширилади. Шу боис бу ерда деярли чиқиндилар ҳосил бўлмайди.

💦Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган сув махсус фильтрлар орқали тозаланиб, атроф-муҳитга эмас, балки технологик жараёнга қайтарилади.

Заводдаги барча жиҳозларнинг фаолияти Европа стандартлари ва экологик талабларга жавоб беради.

🎥Батафсил «Ўзбекистон–24» телеканали лавҳасида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Хабарингиз бор, «Ўзбекистон–24» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурида «Тошкент металлургия заводи — мамлакат саноати таянчига айланади» номли махсус репортаж эфирга узатилди.

📌«Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан 2020 йил апрель ойида «Тошкент металлургия заводининг ташқи объектларини қуришда электр энергияси билан таъминлаш» лойиҳаси муваффақиятли якунлангани ҳақида хабар берилган эди.

uzbekistonmet.uz веб-сайти саҳифаларида бу ҳада батафсил маълумотлар берилган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ 2018 йилда бошланган лойиҳа муваффақиятли якунланди;

Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бошқармаси: 2030 йилга қадар 24 та лойиҳа амалга оширилади;

Инвестиция лойиҳалари ҳақида қисқа маълумот: «Тошкент металлургия заводининг ташқи электр таъминоти объектларини қуриш» инвестицион лойиҳаси;

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Транспорт

“Дамас”лар қатнови тикланди

✔️Тошкент вилояти махсус комиссиясининг топшириғига мувофиқ, 2020 йилнинг 15 сентябридан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида йўналишли такси йўналишларида “Дамас” русумли енгил автомобиллар қатновини қайта тиклашга рухсат берилди.

❗️Бунда бир қатор санитария ва меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши талаб этилади:

🌡 ҳар қатновга чиқишдан олдин ҳайдовчи ва чиптачиларнинг тана ҳарорати пирометрларда ўлчаниб, 37 С ва ундан юқори бўлган ҳолатда уларнинг транспорт воситасини бошқаришига йўл қўймаслик;

📌ҳайдовчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишини ҳамда транспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган ҳолда бўлишини таъминлаш;

😷йўловчиларнинг тиббий ниқобда бўлишини назорат қилиш, тиббий ниқоби бўлмаган ҳолатда уларнинг транспортга чиқишига йўл қўймаслик;

🔹транспорт воситасини доимий равишда ҳар қатновга чиқишдан олдин тўлиқ дезинфекциядан ўтказиш;

санитар ишлов берилмаган, техник кўрикдан ўтмаган, техник носоз транспорт воситасини ишга чиқарилишини қатъиян таъқиқлаш.

🔰Шунингдек, ташишларни пандемия шароитида карантин ва ҳаракат хавфсизлиги, йўловчилар ташиш қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш юзасидан йўловчи ташиш билан шуғулланаётган корхоналар масъул ходимлари томонидан йўриқномалар ўтказиб борилиши талаб этилади.

‼️Бунда ҳар бир транспорт воситалари лицензия варақалари билан тўлиқ таъминланган бўлиши шарт.

❇️Тошкент вилояти транспорт бошқармаси “Дамас” автотранспорт воситаларида йўловчи ташувчи корхоналар ҳайдовчилари томонидан ҳаракат жадвалига риоя этмаслик, йўналиш схемасига амал қилмаслик, карантин қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган ҳолларда, корхона раҳбари ва уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантиради.

✳️Ушбу ҳаракатлар йўловчиларимиз учун катта қулайликларни яратади. Шундай экан, юртдошларимиз ҳам ўз соғликлари учун ўзлари бефарқ бўлмасликларини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция
#Пискент_тумани

🌱Пискент туманининг “Ҳ.Қодиров” ҳудудидаги “TURON BIZNESS LIMITED” масъулияти чекланган жамиятида шафран (заъфарон) ўсимлигини етиштириш йўлга қўйилган.

🔎2018 йилда корхонага ушбу доривор ўсимликни етиштириш учун 14, 2 гектар ер ажратилган.

🌐Лойиҳага кўра, 2019 йилда ўсимлик уруғи Афғонистон давлатидан тажриба сифатида юртимизга олиб келиб экилган эди. Натижалар эса қисқа фурсатларда бўй кўрсатиб, ҳудудда ўсимликнинг кўпайтирилишига эришилди.

♻️Ҳозирги кунда ҳудуддаги 4 гектар майдонда шафран ўсимлиги етиштириб келинмоқда.

💰Қўшни Афғонистон давлати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион 400 минг АҚШ долларини ташкил этиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши ҳисобига амалга ошириляпти.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Экстремал туризм ишқибозлари диққатига!!!

🎈Тошкент вилояти туризм департаменти хабарига кўра, 2020 йил 15 сентябрда Бўстонлиқ тумани "Билдирсой" дам олиш маскани ҳудудида Тоҳир Салиев бошчилигида экстремал туризм ишқибозлари "Ҳаво шари" билан тоғлар бағрига учишди.

🌠Ҳаво шари кўм-кўк осмонга мафтункор тоғлар бағридан кўтарилди. Ҳаво шари ўзи билан сайёҳларни олиб чиқиб, бир олам завқ ва ўзгача унутилмас таассурот қолдиргани шубҳасиз.

Тоҳир Салиев бошчилигидаги гуруҳ 19 сентабрда ҳам Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги "Aмирсой" дам олиш масканида “Ҳаво шари” орқали учишини маълум қилди.

‼️Тошкент вилояти туризм департаменти экстремал туризм ишқибозларини унутилмас кунга таклиф этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

⚠️Кўплаб автоҳалокатлар спиртли ичимлик таъсирида автомашина бошқариш натижасида содир бўлади.

🚫Шунингдек, транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш, йўловчи ташиш қоидаларига амал қилмаслик, белгиланган ҳаракат тезлигини ошириш ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келади.

🚦Бундан ташқари, светофор белгиларига бўйсунмаслик ҳам бундан мустасно эмас.

⚖️Юқори Чирчиқ туманида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида шу каби ҳолатлар кўриб чиқилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз

Ҳоким мустақиллик дарсини ўтди


📍Бугун Чиноз туманидаги 39 та мактабда дарслар бошланди.

🖇Туман ҳокими Акмалхон Мадиев 2-умумтаълим мактабида бўлиб, болажонларни янги ўқув йили билан табриклади ва карантин қоидаларини батафсил тушунтирди.

📚Шундан сўнг ўқувчилар устозлари бошчилигида яшил, сариқ, кўк йўлаклардан юриб, синф хоналарига киришди.

👨‍🏫Туман ҳокими Акмалхон Мадиев 11- синф ўқувчиларига мустақиллик дарсини ўтди.

👥Шунингдек, мактаб директори Фарида Ибрагимова 1 620 нафар ўқувчиларнинг 580 нафари онлайн, 1 040 нафари офлайн тарзда сабоқ олишаётгани, уларга 70 нафар фидоий устозлари дарс беришга бел боғлашганини фахр билан сўзлаб берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#Қарор_ва_ижро

🏢Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 сентябрдаги 92-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти мудири Ғ. Зияев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Бекобод туманида ҳудудлардаги Бош вазир қабулхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича йиғилиш ўтказди.

⚡️Тадбирда тадбиркорлар мурожаатлари ва уларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида сўз юритилиб, тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши дастуриламал вазифа сифатида белгиланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

Прокурор секторида куз-қиш мавсумига тайёргарлик қизғин

🔹Юқори Чирчиқ туман прокурори сектори ҳудудида ишчи гуруҳ томонидан куз- қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доимий равишда ўрганиб борилиши билан бирга, аниқланган камчиликларни бартараф этилиши ҳам алоҳида назоратга олинган.

📌Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан сектор ҳудудидаги “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 1-мактабгача таълим ташкилотига олиб борувчи йўл таъмирталаб эканлиги аниқланди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 15 сентябригача йўл тўлиқ асфальт қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий

Айни пайтда Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда

🖋
Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган. Кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Рустам Холматов маъруза қилмоқда.

❗️Вилоят ҳокими ўз сўзида, кейинги вақтларда Пискент туманини ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришда йўл қўйилган хато ва камчиликлар, шунинг баробарида, амалга оширилган бир қатор лойиҳалар бўйича фикр билдирди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий

Кун тартибидаги масала бўйича Тошкент вилояти ҳокими сўзга чиқиб, жумладан шундай деди:

🎤– Бугунги учрашувимиздан кўзланган асосий мақсад – Пискент туманининг бугунги куни, эртанги келажаги ҳақида Сизлар билан маслаҳатлашиш ва олдимизда турган вазифаларни белгилаб олишдан иборат.

🕹Пискент туманининг бугунги кунда жами юз мингдан кўпроқ аҳолиси мавжуд бўлиб, умумий ер майдони 0,49 минг кв.кмни ташкил этади.

🔎Туман иқтисодиёти саноат, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавотчилик, чорвачилик, балиқчилик ҳамда паррандачилик соҳаларига ихтисослашган.

🔻Бироқ, вилоят саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг бор-йўғи 0,7 фоизи ушбу ҳудуд ҳиссасига тўғри келади.

⁉️Туманда 1 099 та тадбиркорик субъектлари рўйхатга олинган бўлсада, улардан 107 таси салкам 10 фоизи фаолият юритмаётганлигини қандай изоҳлаш мумкин?

📍Бугунги сессиямизда эришилган натижалардан фарқли равишда йўл қўйилган камчиликлар ҳамда олдимизда турган вазифаларга тўхталиб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.

📎Шу ўринда, давлатимиз раҳбари томонидан қўйилаётган вазифалар бўйича Пискент тумани фаоллари ва меҳнаткашлари қандай чора-тадбирларни амалга оширмоқда, туманнинг яқин келажагини қандай тасаввур қиламиз, деган савол кўпдан буён бизни қийнаб келмоқда.

🔴Минг афсуски, бундай саволларга асосли жавоблар олишнинг имкони йўқ, десам адашмайман. Туманда турли соҳаларда тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

⭕️Масалан, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар шу йилнинг январ – август ойларида ўтган йилга мос даврига нисбатан ўсиши таъминланмади.

Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,2 фоизга, пудрат ишлари 6.8 фоизга, хизматлар ҳажми 1.2 фоизга ҳамда чакана савдо айланмаси 14.8 фоизга ўсиш суръатлари таъминланмади.

⁉️Бундан ташқари, 1 сентябрь ҳолатига тумандаги 24 та саноат корхоналари фаолият юритмаяпти. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги “2019-2022 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 802-сонли қарори ижроси юзасидан 2020 йилнинг 8 ойи давомида ишга туширилиши белгилаб қўйилган лойиҳалардан 4 таси амалга оширилмаган. Натижада 405 та янги иш ўрни яратилмаган.

Янги тартиб асосида қурилаётган уй-жойларга субсидия ажратиш бўйича 15 та ариза қабул қилинган бўлиб, шундан, 12 та аризани кўриб чиқиш муддати 10 иш кунидан ўтиб кетган.

⚠️Инвестиция йўналишида ҳам бир қатор камчиликларга йўл қўйилган. Масалан, жорий йилнинг 8 ойи давомида бор-йўғи 3.4 млн.долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб, белгиланган режа 75 фоизга бажарилган, холос.

⭕️Қурилиш - пудрат йўналиши бўйича кўрадиган бўлсак, 2019 йилда қурилиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган 24 та уй-жойлар ҳанузгача ўз эгаларига топширилмаган. 2019 йилда 19 -мактабгача таълим муассаси ва 100 қатновли "Саид" қишлоқ оилавий поликлиникаси фойдаланишга топширилмаган.

🍁🌨Ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам қониқарли эмас.

💸Тумандаги ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 1 млрд. 694 млн.сўм маблағлар ажратилган бўлишига қарамасдан, бугунги кунга қадар ажратилган маблағлардан фақатгина 780 млн.сўми ёки режага нисбатан 46 фоизи ўзлаштирилган холос.

🏫Умумтаълим муассасалари учун 306,7 млн.сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, шундан ҳанузгача 166,7 млн.сўм маблағлар ўзлаштирилмаган. Мактабгача таълим ташкилотлари учун 235 млн.сўм маблағлар ажратилган бўлишига қарамасдан, бугунги кунгача ажратилган маблағлардан бир сўм ҳам ўзлаштирилмаган.

👨🏻‍⚕️Соғлиқни сақлаш муассасалари учун 254,3 млн.сўм маблағ режалаштирилган бўлиб, шундан 2,3 млн.сўм ёки 1 фоиз маблағлар ўзлаштирилган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

❗️– Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига жорий йилнинг 8 ойи давомида Пиcкент тумани фуқароларидан жами 253 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 94 таси ижро муддати бузилиб бажарилган бўлса, 20 тасига ҳалигача тегишли жавоблар берилмаган.

📈Туман ҳокими карантин бошлангандан буён фуқароларни қабул қилмаган, натижада вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри мурожаат қилувчилар сони кўпаймоқда.

******
🔖Вилоят ҳокими юқоридагилардан
келиб чиқиб, туман ҳокими лавозимига Рихсиев Раҳимжон Мирқодирович номзодини тавсия қилди.

🔎Кун тартибидаги масала юзасидан муҳокамалар бошланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram