Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

❇️Республика Марказий банки Тошкент вилояти бош бошқармаси ижро аппарати бошлиғи Сардор Одилов иштирокида брифинг ташкил этилди.

📌Банк мутасаддиси пандемия шароитида тижорат банклари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга берилаётган молиявий кўмак, кредит таътиллари ва ҳозирги кунда “темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга ажратилаётган моддий ёрдамлар тўғрисида маълумотлар берди.

💠Таъкидланишича, аҳоли ва тадбиркорларга пандемия даврида 142 минг 150 та ҳолатда олинган кредитларга 1 триллион 498 миллиард 704 миллион сўм миқдорида кредит таътиллари берилган. Яъни белгиланган муддатга тўловларни тўлаш кечиктирилган.

❇️Бундан ташқари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида пандемия шароитида фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун апрель ойидан август ойига қадар жами 833 та тадбиркорлик субъектига жами 463 миллиард сўмдан кўпроқ айланма маблағга кредит маблағлари ажратилган.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ҳомийлик
#Бўка

Бўкадаги шифохонага ускуналар хайрия қилинди

📌Маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатимизда аҳоли орасида вируснинг кенг тарқалиб бораётгани баробарида кислород концентраторлари ва пульсоксиметрларга бўлган талаб ҳам кескин ошмоқда.

❇️Беморларнинг саломатликларини тиклаш мақсадида бир қатор ҳомийлар томонидан ана шундай асбоб-ускуналар хайрия қилиняпти.

♻️Яқинда Бўка туман тиббиёт бирлашмасига ҳам "Ezgu Amal" жамоат фонди томонидан жами қиймати 9,3 миллион сўмдан зиёд бўлган 2 дона кислород концентратори ва 20 дона пульсоксиметр ҳомийлик қилиниб, етказиб берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент_тумани
#бунёдкорлик

❇️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Пискент туманида бир нечта ижтимоий соҳа объектларида реконструкция ва капитал қурилиш ишлари олиб борилмоқда:

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ФВБ

Ўқув машғулотлари ўтказилди

❇️Жорий йилнинг 14 август куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи Ангрен шаҳрида фаолият кўрсатаётган барча корхона ва ташкилотларга қарашли куч ва воситаларнинг шайлиги кўрикдан ўтказилди.

Ангрен шаҳрида ташкил этилган машғулотларда тизимга кирувчи ташкилотлар томонидан фавқулодда вазият содир бўлганда тўғри ҳаракат килиш, унинг оқибатларини бартараф этиш амалий бажарилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Азиз Абдуҳакимов: «Бочка» каби сайёҳлик масканига ўхшаш жойларни кўпайтирмоқчимиз


➡️ https://bit.ly/31YQfIB

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умрингизга умр қўшилсин,
Қўрқувга мард боққан ШИФОКОРЛАР!

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланганига бугун 5 ой тўлди. 5 ойдирки, шифокорлар тик оёқда, 5 ойдирки, улар бедор, 5 ойдирки, улар беморлари билан ҳаёт учун курашмоқда. Бунинг натижасида Ўзбекистонда ушбу касалликдан соғайиш 85 фоизга етди.

"Шарқ" гуруҳи томонидан ижро этилган ушбу қўшиқ ва унга тайёрланган ролик кўринмас душман билан олишаётган тиббиёт ходимлари ва марҳумлар хотирасига бағишланади.

#5OyUchunRahmat
#СпасибоЗа5Месяцев
#ThanksFor5Months

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
#Пахта_2020
#Оққўрғон

📌Жорий йил давомида ғўза парвариши ва пахта хом ашёсини етиштириш бўйича туманда бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тумандаги 143 та пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг 11300 гектар майдонига чигит экилган.

🧮Жорий йил ҳосили учун жами 35 минг 360 тонна пахта хом ашёсини етиштириш кўзда тутилган бўлиб, ҳар бир гектар ердан олинадиган ўртача ҳосилдорлик 32 центнерни ташкил қилади.

🔰"Саидаброр Султонсаид" фермер хўжалиги раҳбари С.Холсаидовнинг таъкидлашича, бу йил агрономларнинг ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиши ҳисобига ҳар гектардан олинадиган ҳосилдорликни 45 центнерга етказиш мўлжалланмоқда.

✔️Шунингдек, айни кунларда туманда ҳосилдан бўшаган майдонларга кузги буғдой экиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида ҳам шу ҳақда мақола чоп этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пахта_2020
#Оққўрғон

🌱Тошкент вилояти деҳқонлари жорий йилда ғўзаларни тунда шарбат усулида суғориш, культивация қилиб, қатор орасини юмшатиш, зарарли ҳашаротларга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Жумладан, Оққўрғон туманида қилинган меҳнат ўз самарасини кўрсатяпти: ҳосил ўтган йилгига нисбатан 10 центнерга ошиши кутиляпти.

🏡Дала меҳнаткашларинг дам олишлари учун ҳам барча шароитлар яратилган. Тандирхона, ювиниш хонаси, ошхона, шийпондан иборат ҳордиқ масканида кондиционер, музлатгич ишлаб турибди, уч маҳал иссиқ овқат ташкил қилинган.

🛋Ишчи ва механизаторлар бўш вақтларида шахмат ўйнашлари, китоб ўқишлари ва телевизор кўришлари мумкин.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram