Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.34K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Янгийўл
#шифокорлар_эътиборда

🔰Тошкент вилояти Янгийўл туманида аҳоли саломатлигини асраш йўлида фаолият олиб бораётган 103 хизмати ходимларини ва СOVID-19 билан кураш йўлидаги фидокорона хизматлари учун туманнинг марказий штабида хизмат қилаётган тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Муроджон Носиров Янгийўл туманида бўлди.

🎁 Ташриф мобайнида тиббиёт ходимлари билан учрашиб, шундай оғир дамда эл хизматида ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатаётган шифокорларга совға ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашиб, ўз ташаккурларини билдирди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#Шифокорлар_эътиборда

🎁 Тошкент туманида аҳоли саломатлигини сақлаш, “СOVID-19” инфекцияси билан курашиш йўлида фидокорона хизмат қилаётган Тез тиббий ёрдам маркази ходимлари ҳокимлик томонидан рағбатлантирилди.

🚑 Туман ҳокими Одилхон Рустамов, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Муроджон Носировлар яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрами олдидан туман Тез тиббий ёрдам марказида бўлиб, у ерда шифокор-фельдшерлар ишини самарали ташкил этиш учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди ва марказда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашишди.

🛍 Ташриф якунида марказда фаолият олиб бораётган барча шифокор ходимларга эсдалик совғалари топширилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram