Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Янгийўл_тумани
#карантин_қоидалари
#топшириқлар_ижроси

⚡️Шу йилнинг 15 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятдаги кескин санитар-эпидемиологик вазият тўғрисида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

📖 Ўтказилган ушбу видеоселектор йиғилишидаги топшириқларига биноан Тошкент вилояти Янгийўл туманида ташкил этилган Штаб гуруҳи аъзолари бугун туман ҳокими У.Ялгашев бошчилигида иш режа ишлаб чиқишди.

☎️ Шунингдек, тумандаги барча ҳудудларга малакали шифокорлар бириктирилиб, тезкор тартибдаги "Саll centrе" лари қайтадан ўз иш фаолиятини бошлади.

🏘Ўй шароитида карантинга олинган фуқароларга махсус йўриқномалар жорий қилининб, ҳар бирининг хонадонига етказиб бериш ишлари бошланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#топшириқлар_ижроси

Йўллар атрофи ободонлаштириляпти

📝 Тошкент вилояти ҳокими Р.Холматов Янгийўл туманидаги ободончилик ишларини кўздан кечирганда, бир қатор топшириқлар берганди. Бугунги кунда унга биноан туманда амалий ишлар бошланди.

Хусусан, туманнинг М-34 автомагистраль йўл бўйида жойлашган турар жой ва нотурар жой объектларининг архитектуравий қиёфасини замонавийлаштириш, йўлнинг қатнов қисмидан пиёдалар йўлакчасини қуриш, шунингдек, дарахтларга шакл бериб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Бундан ташқари “Кўкаламзор” маҳалласи Ёшлик кўчасининг йўл қатнов қисмини кенгайтириш, пиёдалар йўлакчасида тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш юмушлари ҳам амалга ошириляпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ИИББ
#топшириқлар_ижроси

🚓 Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

🚦Хусусан, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва ТҲАЙ УК 397-ЙТБ ходимлари томонидан "Тошкент-Термиз" М-39 халқаро автомобиль йўлининг 838-, 842- ва 845-км. (“Янгийўл”, “Ислоҳот”, “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинлари)да пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёритиш чироқлари ўрнатиляпти.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#топшириқлар_ижроси
#Янгийўл_тумани

📊Аҳолини ўйлантираёган муаммоларни жойига бориб ўрганиш ҳамда унга ҳуқуқий жавоб топиш мақсадида Янгийўл туманига келган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Б.Парпиев туман сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

📖 Шунингдек, Б.Парпиев аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги ташкилот ва корхонларнинг бўш иш ўринлари ярмаркалари билан ҳам яқиндан танишди.

📌Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларининг иш унумдорлигини ошириш, қулай шароитни яратиб бериш мақсадида туман сектор раҳбарларига тавсиялар берилди.

🎥 Бу ҳақда батафсил “Маҳалла” телеканалининг "Репортёр" лавҳаси орқали танишинг.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#топшириқлар_ижроси

⚡️Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Янгийўл туманида яшовчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига бир марталик моддий ёрдам пули берилмоқда.

💰Республика бюджетидан ажратилган 1 миллиард 453 миллион сўм маблағларни ўз эгаларига туман ҳокимлигининг масъул ходимлари ва маҳалла раислари топширишяпти.

👫Туманда “темир дафтар” киритилган оилалар сони 1 298 та бўлиб, уларнинг 16 ёшга тўлмаган болалар сони 2 906 нафарни ташкил этади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#топшириқлар_ижроси #Ўрта_Чирчиқ

Бўш бинолар ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилади

📌Президент раҳбарлигида ўтказилган "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар" дастури доирасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманидаги мавжуд бўш ва самарасиз турган ер ҳамда бино-иншоотларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

🏚 Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва масалага алоқадор корхона ҳамда ташкилотлар вакилларидан иборат бўлган ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида туманда 61 та бўш турган бинолар аниқланди. Аниқланланган объектларнинг 33 таси давлат объектларини ташкил этди.

🏭Ушбу объектлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилади. Натижада қўшимча иш ўринлари яратилиб, ишлаб чиқариш ҳажми ошишига сабаб бўлади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram