Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Давлат_хизматини_ривожлантириш_агентлиги
#Ангрен_шаҳар
#Бўка_тумани
#Янгийўл_тумани

Тошкент вилоятида танлов ўз якунига етди

🔷
Хабарингиз бор, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ангрен шаҳар, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликлари ҳамкорлигида расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларидаги бугунги кунда вакант бўлган лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинган эди.

❇️Мазкур танловда иштирок этиш учун жами 5 та бўш иш ўрнига 97 нафар номзодлар ўз ҳужжатларини электрон тарзда тақдим этишди.

▶️Батафсил маълумотлар қуйидаги ҳаволада

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Давлат_хизматини_ривожлантириш_агентлиги

Сектор раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш услубий қўлланмаси яратилди

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали масъул ходимлари томонидан жойларга чиққан ҳолда секторлар фаолияти ўрганилди ва тегишли тавсиялар берилди.

🔰Сектор раҳбарлари фаолиятини янада такомиллаштириш, билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш мақсадида, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган www.sektor.argos.uz дастурий таъминоти билан ишлаш ва ундан фойдаланиш усуллари билан таништириш мақсадида Нурафшон шаҳар ва Ўрта Чирчиқ тумани сектор раҳбарлари ва котибларига "Туман (шаҳар) сектор раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича услубий қўлланма" тарқатилди.

❇️Дастурий таъминотда вазирликлар томонидан тайёрланган видео дарсликлар, “Сиёсий (маърифат) соат”лари ҳужжатлари, электрон кутубхона, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси ва секторлар рейтинг дастури ҳақида тушунчалар берилди.

🔹Ишга туширилаётган www.sektor.argos.uz дастурий таъминотига кириш ва ундан фойдаланиш учун кириш ҳуқуқлари берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Давлат_хизматини_ривожлантириш_агентлиги

Сектор раҳбарлари фаолияти тўғрисидаги қўлланма тақдимоти

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали масъул ходимлари томонидан жойлардаги секторлар фаолияти ўрганилди ва тегишли тавсиялар берилди.

🔰Сектор раҳбарлари фаолиятини янада такомиллаштириш, билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш мақсадида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган www.sektor.argos.uz дастурий таъминоти билан ишлаш ва ундан фойдаланиш усуллари билан таништириш мақсадида Пискент тумани сектор раҳбарлари ва котибларига "Туман (шаҳар) сектор раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича услубий қўлланма" тарқатилди.

❇️Дастурий таъминотда вазирликлар томонидан тайёрланган видео дарсликлар, “Сиёсий (маърифат) соат”лар ҳужжатлари, электрон кутубхона, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси ва секторлар рейтинг дастури ҳақида тушунчалар берилди.

🔹Ишга туширилаётган www.sektor.argos.uz дастурий таъминотига кириш ва ундан фойдаланиш учун кириш ҳуқуқлари берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Давлат_хизматини_ривожлантириш_агентлиги

🔰Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида агентликнинг филиал ҳодимлари ҳамда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари учун масофавий “Инсон ресурсларини ривожлантиришмавзусида малака ошириш курсларини ташкил этди.

📌Малака ошириш курслари Давлат бошқаруви академиясининг малакали профессор, ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

🗓Жорий йилнинг 30 декабрь куни Давлат бошқарув академиясида "ZOOM" платформаси орқали видео конференц алоқа йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари О.Хасанов томонидан малака ошириш курсини тамомлаганларга ўзининг эзгу тилаклари ва тавсияларини берди.

Агентликнинг Тошкент вилояти филиали раҳбари З.Жўраев ушбу ўқув курсини муваффақиятли якунлаган вилоятнинг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарларига Давлат бошқаруви академияси томонидан тайёрланган намунадаги сертификатларни тантанали равишда топширди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube