Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Хотин_қизлар_бандлиги

Жорий йил 22 ноябрь куни шаҳар ҳокимлигида ҳоким Усмон Раҳимов томонидан Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг бешинчи йўналиши - хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 230дан зиёд хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилиб, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида корхона, ташкилотлардаги бўш иш ўринларига экскурсия уюштирилган эди. Мазкур экскурсия давомида 20 дан зиёд хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Хусусан, куни кеча ҳам ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ушбу тадбир давом эттирилиб, фуқаролар билан экскурсия ташкиллаштирилди. Натижада яна 9 нафар ҳамшаҳарларимизнинг бандлиги таъминланди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#хотин_қизлар_бандлиги

УЗ:🙍‍♀️Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлашда юртимизда кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда.

❇️Хусусан, бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги биносида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтирмоқчи бўлган ва энди ўз фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга лойиҳавий таклифлар тақдим этилди.

📌Лойиҳалар билан яқиндан танишган Металлургия ва машинасозлик ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Аҳмаджон Хаққулов ва шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов керакли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтиб, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Янгийўл
#хотин_қизлар_бандлиги

⚡️Янгийўлда Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволи, бандлиги, турмуш шароити ўрганилмоқда.

👩‍👩‍👧‍👧Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик истагини билдирган ва ўзларининг ишлаб чиқилган бизнес лойиҳалари билан иштирок этган тадбиркорлар томонидан яратилаётган янги иш ўринлари кўриб чиқилди. Келгусида уларнинг лойиҳалари амалга оширилса 65 нафардан зиёд иш ўринлари яратилади.

📌Шунингдек, Касаба уюшмалари Федерациясининг ишчи гуруҳи Янгийўл шаҳрида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тузилган жамоатчилик назорати гуруҳи томонидан тадбир ўтказилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оққўрғон
#Хотин_қизлар_бандлиги

📌Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи Оққўрғон туманида бўлди.

Ташриф давомида Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бир гектардан 50 гектар ер майдони туман ҳокими қарори билан ажратилиб, кооперация ташкил этилди.

❗️Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси раҳбари Қудратилла Рафиков, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этди.

Шунингдек, қизларнинг дала ишларига ёрдам тариқасида Ўзбекистон Касаба Уюшмаси Федерацияси томонидан 382 миллион сўмлик New Holding TD 5 русумли трактор совға қилинди ҳамда дала шийпони учун 300 миллион сўмлик маблағ ажратилди.

✍️Батафсил – вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати тайёрлаган шарҳни ўқинг

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент
#хотин_қизлар_бандлиги

👩🏻‍💼 Республикамизда аёллар бандлигини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Паркент туманида 75 мингдан зиёд хотин-қизлар истиқомат қилади, уларнинг 10 мингдан ортиғи тадбиркорлик билан шуғулланишади.

Тадбиркор аёлларга ишсиз хотин-қизларни бириктириш орқали бандлик таъминланмоқда. Улар нафақат ўз оиласига, балки жамият ривожи учун ҳам ҳисса қўшишяпти.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чирчиқ
#хотин_қизлар_бандлиги

Чирчиқ шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож, пандемия пайтида вақтинчалик ишсиз қолган хотин-қизларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌Шаҳар ҳокимлиги ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан хотин-қизларнинг ҳимояга муҳтож қатламига 18 та тикув машиналари ҳадя этилди. Бу уларга ўзини ўзи банд қилиш, қолаверса ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйиш имкониятини беради.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ
#хотин_қизлар_бандлиги

📌Бугунги тезкор замон аёллардан ҳам ҳар жабҳада фаол бўлишни талаб қилади. Ана шундай аниқ мақсад сари интиладиган ва йиқилганда қайта оёққа тура оладиган аёллардан бири - Бўстонлиқ тумани "Олтинбоғ" фермер хўжалиги раҳбари Нигора Турсуновадир.

🍇Узумзорлар, сабзавот экинлари майдонлари, гилосзорлар, олмазорларга қараб "Ўзинг етиштирган ҳосилингдан бир шингил узиб истеъмол қилишнинг гашти ўзгача", - дейди қаҳрамонимиз. Бу мева-сабзавотларга хорижда ҳам талаб катта.

📽Бу ҳақда батафсил "Маҳалла" телеканалидаги "Бугуннинг аёли" дастурида тўлиқ томоша қилинг.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#хотин_қизлар_бандлиги

🔰Бўстонлиқ тумани Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази раҳбари Нигора Турсунованинг саъй-ҳаракати билан бугунги кунда туманда 100 дан ортиқ хотин-қизлар ҳунар ўрганиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.

🐝Тадбиркор Нигора опа Турсунованинг устозлигида иш ўрганган ёш аёл тадбиркорлар асаларичилик, пиллачилик йўналишлари бўйича ўз фаолиятларини бошлаб, кўплаб тенгдошларини иш билан таъминлаётгани қувонарли.

📽Бу ҳақда батафсил "Маҳалла" телеканалидаги "Бугуннинг аёли" дастурида тўлиқ томоша қилинг.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ
#Cенат_назорати
#хотин_қизлар_бандлиги

⚡️Бугун Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва улар орасида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи ва вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси вакили Олмалиқ шаҳрида бўлишди.

❇️ Ишчи гуруҳ раисининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Малика Кадирханова, Республика Марказий банк бошқарма бошлиғи ўринбосари Виктория Алексеева ҳамда "Ниҳол" нодавлат-нотижорат ташкилот директори Ширин Рашидова иштирок этган ушбу ўрганишда шаҳардаги ОКМК АЖ, МИСиС, "Ҳунармандлар" уюшмаси ҳамда хусусий МТТлардаги хотин-қизлар бандлиги, ижтимоий ҳимоялаш масалаларининг натижадорлиги ўрганилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#хотин_қизлар_бандлиги
#Янгийўл_тумани

Янгийўл тумани “Гулистон” маҳалласидаги "Баркамол авлод" биносида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва малакасини ошириш мақсадида тикувчилик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлади.

💰Бугунги кунда ушбу маскандаги тикувчилик курсларида иш олиб бораётган хотин-қизларнинг қўшимча даромад топиш имконияти ҳам мавжуд.

📌"Кўкча текстиль" пахта кластери томонидан жорий йил пахта йиғим-терим мавсуми учун 4 минг дона этак (фартук) тикиш буюртмаси берилди. Ҳозирда этак тикиш юмушлари давом этмоқда.

🛌Шунингдек, “Халқобод” ҳудудидаги тиббиёт бирлашмасининг кўрпалари ва ёстиқлари учун махсус чойшабларни тикишга ҳам буюртма олинган, дейилади Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|Instagram|Telegram