Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#ДХА
#пандемия

📌Тошкент вилоятининг 22 та туман-шаҳарларида фаолият юритаётган Давлат хизматлари марказлари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда фаолиятларини давом эттирмоқда.

❇️ДСЭНМ мутахассислари томонидан профилактик дезинфекция ишлари олиб борилиб, ходимлар тиббий ниқоблар ва бошқа зарур гигиена воситалари билан таъминланиши назоратга олинган.

❗️Марказга келувчи фуқаролар ҳам дезинфекцияловчи гел, спирт ва ҳимоя ниқоблари билан бинога киритилмоқда. Тана ҳарорати ўлчанмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ДХА
#уйда_қолинг

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ХАБАРИ

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ идоралари қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:

👉 Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта орқали амалга оширилади;

👉 Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

👉 ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган “Ягона дарча” орқали амалга оширилади;

❗️Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

🔸Ушбу вақтинча чекловлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан татбиқ қилинмоқда.

📌Шунингдек, юқоридаги қарорга асосан, идоралардаги ходимлар меҳнатга таътилига чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

🤝Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ДХА
#cубсидия

⚡️Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан даромади юқори бўлмаган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларга уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратилмоқда.

🧕🏻Бекободлик Фарида Абдукаримова уй-жой масаласида шаҳар Давлат марказига мурожаат қилди.

📝Махсус комиссиянинг хулосаларига асосан, унга 29 млн. сўмлик пул маблағларини қайтармаслик шарти билан ажратилди.

🏘Шунингдек, Тошкент вилояти Бекобод шаҳар Давлат хизматлари марказига жорий йилнинг 1-март санасидан буён субсидия олишни сўраб, 47 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушган.

🖇Ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий мезонларга мувофиқ, 8 нафар фуқаронинг аризаси қаноатлантирилиб, қолган аризалар кўриб чиқиш жараёнида.

📌Эслатиб ўтамиз, субсидия олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда шу йилнинг 1 октябрига қадар қабул қилинади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ДХА

Аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

⚡️Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериш, уларда кўтарилган масалаларни ҳал қилиш бўйича ўзига хос тизим шакллантирилмоқда.

📨Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан аҳолининг мурожаатлар билан ишлаш тизими яхши йўлга қўйилган бўлиб, уларни қийнаётган муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. 2020 йилнинг 1 июль ҳолатида жами 857 та мурожаатларнинг 356 таси Президент виртуал қабулхонасидан, 501 таси бевосита жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган.

📩Келиб тушган мурожаатларнинг 807 таси (94,2 фоизи) кўриб чиқилиб, 277 таси (32,3 фоиз) қаноатлантирилган, 526 таси (61,3 фоиз) бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилган, 18 таси (2,1 фоиз) тааллуқлилиги бўйича тегишли вазирлик ва идораларга юборилган, 15 таси (1,7 фоизи) кўрмасдан қолдирилган ёки рад этилган бўлса, 21 таси (2,5 фоизи) ўрганиш жараёнида.

▪️Шунингдек, бошқармага Президент виртуал қабулхонаси орқали келган мурожаатларнинг ҳолатини таҳлил қиладиган бўлсак, ҳисобот даври давомида жами 356 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 72 таси (20,2 фоизи) қаноатлантирилган, 256 тасига (71,9 фоизи) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 13 таси (3,6 фоизи) тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 8 таси (2,2 фоизи) кўрмасдан қолдирилган ёки рад этилган ва 12 таси (3,3 фоизи) ўрганиш жараёнида.

📌Таъкидлаш жоиз, бошқармада фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни доимий таҳлил қилиш ҳамда уларни белгиланган муддатларда ижро этилишини назорат қилиш механизми шакллантирилган.

📊Масалан, ўтган 6 ой давомида келиб тушган, тизимли, долзарб муаммолар таҳлил қилинганда, Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ва бошқа ижтимоий хизматлар масаласида энг кўп мурожаатлар келиб тушганлиги маълум бўлди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ДХА

Туғилганликни қайд этиш – бола ҳуқуқларининг рўёбга чиқарилишидир

🔷Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида ФҲДЁ бўлимлари томонидан фуқароларнинг бир неча йил кечикиб бўлсада туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олаётганлиги ҳақидаги хабар ёки лавҳаларга тез-тез кўзимиз тушиб турибди. Хўш, нима учун ўша фуқаролар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни ўз вақтида расмийлаштирмаган?

✔️Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида 37 минг 940 та туғилиш ҳолати расмийлаштирилган бўлиб, шундан 19 минг 623 таси ўғил, 18 минг 313 таси қиз болалар. Туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимлари томонидан 256 та муддати ўтиб туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви расмийлаштирилган.

🔶Суднинг ҳал қилув қарори асосида 15 та, васийлик ва ҳомийлик органининг аризаси асосида 133 та, тиббиёт муассасасининг аризаси асосида 18 та муддати ўтиб туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Назорат #ДХА

Давлат хизматлари кўрсатиш назоратда

⚡️Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида вилоят прокуратураси, адлия, солиқ, қурилиш, соғлиқни сақлаш, бандлик, экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, муҳандислик-коммуникация ва кадастр ташкилотлари ҳамда бошқа давлат хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда қонунбузилиш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бундай ҳолатларни бартараф этишга қаратилган амалий семинар ўтказилди.

Қизғин баҳс-мунозара тарзида ўтган тадбирда ваколатли идоралар томонидан давлат хизматларини кўрсатиш чоғида қонунбузилиш ҳолатларининг келиб чиқиши, уларнинг сабаблари, муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, иштирокчилар томонидан иш жараёнини тезлатишга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

📌Таъкидланганидек, жойларда давлат хизматлари кўрсатишнинг вақтида бажарилмаслигига ходимларнинг ўз вазифасига масъулият билан ёндошмаслиги, моддий техника базасининг эскирганлиги, кадрлар қўнимсизлиги, малакасизлиги сабаб бўлмоқда. Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқишда масъул ходим ўз номига олган электрон рақамли имзо билан эмас, балки собиқ ишлаган ёки бошқа вазифа бажарувчи ходимнинг номига олинган электрон рақамли имзо ёрдамида амалга ошириш ҳолатлари ҳам кузатилган.

Тошкент вилояти бошқармасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда айрим қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани аниқланиб, улар юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилмоқда.

📊Хусусан, жорий йилнинг 15 декабрь ҳолатига кўра, ваколатли органлар томонидан 12 минг 455 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Буларнинг 11 минг 853 тасида муддат бузилган бўлса, 188 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган. Шунингдек, 48 та ҳолатда ортиқча ҳужжатлар талаб этилган, 65 ҳолатда эса тўғридан тўғри хизмат кўрсатилганлиги боис масъул шаxсларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилган.

🛑Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ваколатли идораларга 120 та огоҳнома, 37 та тақдимнома киритилиши натижасида 70 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 290 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

‼️Шунингдек, семинарда тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш соҳасида давлат хизмати кўрсатилишида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига риоя қилинмаганлиги, қонунбузилиш ҳолатлари кузатилаётганлиги таъкидланиб, масъул ходимлар огоҳлантирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#ДХА

ФҲДЁ архивларидаги далолатнома ёзувларини рақамлаштириш якунланди

⚡️Бугун мамлакатимизда барча соҳада рақамлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Бу эса давлат идораларида кўплаб маълумотларни инсон омилисиз олиш имкониятини яратади.

📌Президентимизнинг 2020 йил 4 августдаги “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаларини шакллантирилишини таъминланиш белгиланган.

🔎Тошкент вилояти ФҲДЁ органлари архивида жами 5 миллион 997 минг 538 дона далолатнома ёзувлари мавжуд бўлиб, шу кунга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” базасига барча далолатнома ёзувлари киритилиб, ҳужжатларнинг электрон кўринишга ўтиши таъминланди. Энди фуқароларнинг архив маълумотномаларини олиш муддати 15 иш кунидан саноқли дақиқаларгача қисқаради.

📊Вилоятдаги 23 та ФҲДЁ бўлимидаги ҳужжатларни рақамлаштириш ишларини тезроқ якунига етказиш учун 345 нафар ходим архивариус лавозимига вақтинча шартнома асосида ишга қабул қилинган эди. ФҲДЁ бўлимлари энг замонавий техникалар билан таъминланиб, махсус ахборот тизими ишга туширилди. Оҳангарон шаҳар, Паркент, Бўка, Қуйи Чирчиқ туманлари рақамлаштириш ишларини биринчилардан бўлиб якунлади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Нурафшон #ДХА

Янги лойиҳа давлат хизматлари кўрсатишни яхшилайди

⚡️Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида давлат хизматлари кўрсатишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш” лойиҳасини амалга оширмоқда.

🔎Лойиҳа доирасида қишлоқ жойлардаги аҳолининг заиф қатламлари, айниқса, аёллар, ёшлар ва болалар, қариялар ва ногиронларнинг турмуш даражасини яхшилаш борасида давлат хизматлари сифатини яхшилаш, тизимда шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш, инсон омили таъсирини камайтириш учун соҳада автоматлаштирилган тизимни ривожлантириш, коррупциянинг олдини олиш чораларини қўллаш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХА_маълум_қилади

ЭРИни олиш қийинми?

Ижтимоий тармоқлар мониторинги, аксарият аҳоли электрон рақамли имзо (ЭРИ) олишда қийинчиликларга дуч келаётганини кўрсатмоқда.

Хўш,

- электрон имзони қандай олса бўлади?

- аризалар нега рад этилмоқда?

муаммо бўлганида қаерга мурожаат қилиш керак
?

Бу ва ЭРИ олиш билан боғлиқ бошқа муҳим саволларга жавоблар билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг👇🏻👇🏻👇🏻

https://davxizmat.uz/uz/news/ERIni-olish-qiyinmi

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik