Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#расман

⚡️Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 13 апрел соат 20-00 ҳолатига АХБОРОТ

⛺️ Санатория, лагер ва полигонларда жами 8344 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, улар “Бўстон” санаториясида 200 нафар, Чирчиқ ҳарбий полигонида 565 нафар, Юқори Чирчиқ карантин полигонида эса 7579 нафарни ташкил этади.

🏥Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, Қибрай туман юқумли касалликлар шифохонасида 85 нафар, Оққўрғон юқумли касалликлар шифохонасида 40 нафар, Пискент юқумли касалликлар шифохонасида 17 нафар, Қўйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 8 нафар, РШТЁИМ ТВФда 68 нафар, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалида 269 нафар, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 81 нафар, РШТЁИМ Чирчиқ шаҳар филиалида 71 нафар, Чирчиқ шаҳар "Дилчеҳра ХК"да жами 28 нафар, Тошкент тумани 21- қишлоқ оилавий поликлиникаси филиалида 11 нафар, жами 682 нафар фуқаро карантинга олинган.

🏡 Вилоятда жами 9026 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган. Уй шароитида 3358 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бунда хонадонлар сони 704 та, оилалар сони 743 тани ташкил этади. Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 68 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган.

👩🏻‍⚕️Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари сони вилоят бўйича: 220 нафар терапевт, 139 нафар реаниматолог, 88 нафар инфекционист, 151 нафар эпидемиолог, жами 598 нафар шифокор; 5178 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимлардан иборат.

🚑 13 апрел куни соат 15-20 да Ғишткўприк чегара постидан ўтган 151 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига юборилди. У ерга қўшимча равишда 10 нафар ҳамшира, 10 нафар кичик тиббиёт ходимлари сафарбар этилди.

Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 14 кунлик карантин муддати тугаган 384 нафар фуқарога уйларига рухсат берилди. 18 нафар фуқаро COVID-19 тасдиқланганлиги сабабли махсус клиникаларга ётқизилди. Қуйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексидан 14 кунлик карантин муддати тугаган 2 нафар фуқарога уйига рухсат берилди.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#расман

⚡️Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 19 апрел соат 20:00 ҳолатига АХБОРОТ

🏥 Юқори Чирчиқ карантин полигонида 7577 нафар фуқаро, “Энергетик” санаториясида 34 нафар, “Умид Гулшани” оромгохида 33 нафар, “Бўстон” санаториясида 12 нафар, жами 7656 нафар фуқаро; Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси 71 нафар, Қибрай туман юқумли касалликлар шифохонасида 84 нафар, Оққўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонасида 40 нафар, Пискент тумани юқумли касалликлар шифохонасида 31 нафар, Ўрта Чирчиқ тумани юқумли касалликлар шифохонасида 28 нафар, Қўйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 10 нафар, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 81 нафар, Чирчиқ шаҳар филиалида 70 нафар, Тошкент тумани 21- қишлоқ оилавий поликлиникаси филиалида 11 нафар, жами 426 нафар фуқаро карантинга олинган.

🏡 Вилоятда жами 8082 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.
Уй шароитида 3709 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 754 та, оилалар сони 819 тани ташкил этади.

🦠 Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 84 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган бўлиб, 20 нафар фуқаро эса соғайиб тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига юборилган.

👩🏻‍⚕️Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари вилоят бўйича 233 нафар терапевт, 141 нафар реаниматолог, 90 нафар инфекционист, 151 нафар эпидемиолог, жами 615 нафар шифокор, 5248 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимдан иборат.

📝 Амалга оширилган ишлар:

🔸Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 14 кунлик карантин муддати тугаганлиги сабабли 448 нафар фуқарога уйига рухсат берилди.

🔹Ғишткўприк чегара постидан соат 15:30 да 104 нафар, 18:00 да 48 нафар, жами 152 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига қўшилди.

🔸"Бўстон" санаториясидаги 45 нафар фуқародан 33 нафари “Умид Гулшани” оромгоҳига стационар карантинга ўтказилди.

🔹Қибрай туманида жойлашган “Энергетик” санаториясида 1 нафар фуқарода COVID -19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли 34 нафар фуқаро 14 кунлик карантинга олинди.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Расман

Тошкент вилоятининг учта ҳудуди бугундан бошлаб сариқ тоифага ўтмоқда

🟨Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бугундан бошлаб вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ҳамда Янгийўл шаҳри ва Оққўрғон тумани сариқ тоифадаги ҳудудга айланди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, бу ҳудудларда қатъий карантин чора-тадбирлари кўрилмоқда, белгиланган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларнинг фаолият кўрсатиши таъминланмоқда.

📈Бугунги кун ҳолатига кўра, вилоятда қизил тоифадаги ҳудудлар 7 та, сариқ тоифадаги ҳудудлар 9 та, яшил тоифадаги ҳудудлар 6 тани ташкил этмоқда.

🔴"ҚИЗИЛ" ҳудудлар

Бекобод шаҳри, Қибрай, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл туманлари.

🟡"СAРИҚ" ҳудудлар

Нурафшон, Янгийўл, Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон туманлари.

🟢"ЯШИЛ" ҳудудлар

Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
#расман

Олмалиқ шаҳридаги эпидемиологик вазият тўғрисидаги сўнгги янгиликлар

Олмалиқ шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталиги марказининг ахборотига кўра, республикамизнинг Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида COVID-19 инфекцияси қайд этилганлиги ва "қизил" тоифадаги ҳудуд эканлигини инобатга олиб, Олмалиқ шаҳридан ОКМК АЖга қарашли Қизилқум фосфорит комплексига бир ойлик иш сафарига юборилган 19 нафар ишчи-ходимлар бирламчи мулоқотдагилар сифатида Олмалиқ шаҳрига киритилмай, кеча, 1 июнь куни Ўрта Чирчиқ туманидаги карантин ҳудудига 14 кунлик тиббий кузатувга жойлаштирилди.

Шунингдек, куни кеча уч нафар ўткир респиратор инфекцияси юқтирган беморлар тўғрисида шаҳар штабига келиб тушган хабарга кўра, тезкор эпидемиологик суриштирув олиб борилди. Суриштирув натижасига кўра, "Тез ёрдам"га мурожаат этган уч нафар ОКМК ишчиларининг бир нафарида тана ҳарорати кўтарилмаган, икки нафарининг ҳарорати эса 38,5 градусга ошганлиги аниқланган. Аммо уларда коронавирус аниқланмаган.

📝Беморларнинг маълум қилишича, ҳаво иссиқ бўлганлиги сабабли, терлаб, қизиб турган ҳолатда муздек ичимлик истеъмол қилиниб, кондиционер остида дам олишган. Мазкур беморлар амбулатор шароитда кўрувдан ўтказилиб, керакли тавсиялар берилди.

📌Шуни ёдда сақлаш лозимки, тана ҳарорати фақат коронавирусга чалинганида ошмайди, балки бошқа кўплаб касалликларга чалинишдан олдин ҳам тана ҳарорати кўтарилиши мумкин. Ҳамшаҳарларимиздан, карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини ва иссиқ кунда терлаб, шу заҳоти муздек ичимлик ичмасликларини тавсия қиламиз.

💯 Айни вақтда Олмалиқ шаҳридаги эпидемиологик ҳолат барқарор, аммо бу - хавф йўқ дегани эмас. Шу боис ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонларидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, огоҳ бўлишларини сўраймиз!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расман

Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 25 июнь соат 08-00 ҳолатига АХБОРОТ

🏥Юқори Чирчиқ карантин полигонида 15 минг 130 нафар, “Назарбек” санаториясида 215 нафар, махсус муассасаларда жами 15 минг 345 нафар стационар карантинга олинган.

📌Шунингдек, вилоятда жами 15 минг 896 нафар фуқаро стационар шароитда карантиндадир. Уй шароитида 8 минг 243 нафар фуқоролар карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 1 минг 878 та ва оилалар сони 2 минг 346 тани ташкил этади.

👨‍⚕️Бугунги кунда вилоят бўйича карантин муассасаларида 49 нафар врач, 674 нафар ҳамшира, 482 нафар кичик тиббий ходимлар ва 22 нафар бошқа ходимлар жами 1 минг 227 нафар ходимлар фаолият олиб бормоқда.

Батафсил 👉 https://telegra.ph/Toshkent-viloyatida-koronavirus-infekciyasiga-%D2%9Barshi-olib-borilayotgan-ishlar-t%D1%9E%D2%93risida-2020-jil-25-iyun-soat-08-00-%D2%B3olatiga-AHB-06-25

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#COVID_19
#Олмалиқ
#тезкор
#расман

❗️Олмалиқ шаҳар Санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбари Фарруҳ Мусаевнинг маълумотига кўра, кеча, 3 июль куни Олмалиқ шаҳридаги бир нафар тиббиёт ходими ва бир нафар фуқарода коронавирус инфекцияси таҳлилига топширилган тест натижаси мусбат чиққан. Ҳозирда ушбу фуқаролардан яна қайтадан тест таҳлиллари олинди.

Айни вақтда шаҳар ИИБ томонидан Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиника ва шифохонаси профилактика мақсадида ёпилиб, тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расман
#Бўстонлиқ

ТАЙИНЛОВ

🔰Саидов Ўктамжон Абдуллаевич
Бўстонлиқ туман прокурори вазифасига тайинланди.

📌Ўктамжон Саидов 1973 йилда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. Шу пайтга қадар Сурхондарё вилояти прокурори, Шеробод тумани прокурори, Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расман
#Бўстонлиқ

ТАЙИНЛОВ

🛡Зокиров Зарифжон Нумонович – Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
вазифасига тайинланди.

📌Зарифжон Зокиров шу вақтга қадар Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ маъмуриятчилиги билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расман
#Бўстонлиқ

ТАЙИНЛОВ

🔸Шермуҳамедов Шерзод Абдивалиевич – Бўстонлиқ туман ички ишлар бўлими бошлиғи
вазифасига тайинланди.

🔹Шерзод Шермуҳамедов 1977 йилда Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган. Шу пайтга қадар Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимларида ишлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расман

Танишинг: Абдурасул Абдуллаев – Оҳангарон тумани ҳокими.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расман

Ҳурматли каналимиз ўқувчилари! Сизларга битта керакли ва битта қизиқарли хабарни ҳавола қиламиз.

1. Вилоят бўйича бўш иш ўринларини расман эълон қилиб борадиган машҳур канални ва ниҳоят топдик.

2. Футбол бўйича Тошкент вилояти рамзий терма жамоаси тузилибди. Бу футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини ҳам эълон қилишди.

Бу хабарларни ўқиш учун БУ ЕРГА ЎТИНГ
#Расман #карантин

❗️Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт университетида карантин жорий этилди

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
❗️#Расман

20 июндан бошлаб олий таълим муассасаларига қабул бошланди

Aбитуриентлар ҳужжатларини my.dtm.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали онлайн топширишлари мумкин.

Бунда абитуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритишлари, шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари керак бўлади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#иқтибос #расман

Ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Янги тизимнинг аҳамияти ва эътиборли жиҳатларига тўхталар экан, Давлат раҳбари Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйларини мисол тариқасида келтириб ўтди.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Расман

⚡️Бугун, яъни 7 сентябрь 2021 йилдан:

Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси сони 35 000 000 нафардан ортди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok