Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#антикоронавирус

УЗ:🛡Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Юқори Чирчиқ туман бўлинмасининг ҳарбий хизматчилари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда марказий кўчаларда белгиланган карантин талабларига қаътий амал қилишни овоз кучайтиргичлар орқали тушунтириб боришмоқда.

⚖️Деҳқон бозори расталарида, аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, барча озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд. Мутасаддилар нарх-наво барқарорлигини назоратга олган.

🥩"Ийк-Ота" зиёратгоҳида маҳалланинг эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларига қўй сўйилиб, улашилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#камбағалликни_қисқартириш

📌Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириғига асосан жорий йил 20 майдан 5 июнгача Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида яшовчи аҳолини тўлиқ қамраб олган ҳолда тажриба тариқасида камбағаллик даражасини ўрганиш бўйича кузатув ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#саховат

Вилоятда эзгу ишлар давом этмоқда. Жумладан, ''SHODIL MADAT" халқаро фондининг (Халқаро Шодиев фонди) Юқори Чирчиқ тумани хуқуқий маслаҳат бюроси томонидан саховат ва кўмак ишлари амалга оширилмоқда.

🏢Ташкилот томонидан тумандаги кам таъминлаган оилаларга 330 та қутида 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

📊 Юқори Чирчиқ туманида пандемия оқибатида ишини йўқотган 1699 нафар фуқародан 1553 нафари ўз иш ўрнига қайтди. Тўхтаб қолган 89 та корхона ва тадбиркорлик субъектлари эса фаолиятини тўлиқ бошлади. Мазкур корхоналарда 780 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Тумандаги тўқимачилик корхонаси ҳам фаолиятини тиклади. Пахта толасидан калава ип ишлаб чиқаришга мўлжалланган жамоада ишсиз фуқаролардан 550 нафарининг бандлиги таъминланган.

📌Бугунги кунда ярим тайёр маҳсулотлар Россия, Хитой, Туркманистон, Эрон, Тожикистон ва Туркия давлатларига экспорт қилиняпти.

Батафсил👉https://yuz.uz/news/pandemiya-lekin-hayot-davom-etmoqda

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Юқори_Чирчиқ_тумани
#маданият

♦️Тошкент вилояти Маданият бошқармаси томонидан Юқори Чирчиқ туманида 22 та туман-шаҳарлар маданият бўлимлари вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

❇️Тадбирда республикамиз Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўз юритилди.

✳️Учрашув давомида вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Аҳрор Мирзаев йиғилганларни Юқори Чирчиқ туманида қад ростлаётган 10 га яқин тарихий, маданий объектларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништирди.

🔷Жумладан, Тарих музейи, “Гулистон” маҳалласидаги "Миллатлар дўстлиги" маданият саройи, “Саксонота” маҳалласидаги "Саксонота маданият маркази", "Султонравот" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Султонравот маданият маркази" ҳамда туман марказида янгитдан бунёд этилаётган “Маданият ва ёшлар маркази” шулар жумласидандир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани

🔰Ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини ошириш борасида амалий ишлар давом этмоқда.

⚡️Хусусан, бу борада Юқори Чирчиқ тажрибаси бошқаларга ўрнак бўляпти. Бу ерда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш борасидаги тизимли ишлар ўз самарасини бермоқда.

🎯Жорий йилда 544 та тадбиркорлик субъектини ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, пандемия шароитидаги қийинчиликларга қарамасдан 230 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти иш бошлади.

✳️Тажрибани ўрганиш мақсадида вилоят ҳоким Р. Холматов иштирокида 22 та туман-шаҳар ҳокимлари туманда бўлишди. Меҳмонлар дастлаб “Ийк ота” зиёратгоҳи бугунги кун талабларига мос масканга айлантирилганлиги, ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилганлигини кўздан кечиришди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Депутатлар ҳисобот беришди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Юқори Чирчиқ туман кенгашининг депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

📌Тадбирда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқидан келиб чиқиб, туман кенгаши ва депутатлик гуруҳининг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар муҳокама қилинди.

🔆Йиғилишда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, туман халқ таълими бўлими мудири Г.Айтекова, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Л.Мансуров, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари, депутат У.Асқархўжаев, депутатлар А.Каримов, Г.Эдибоева, Н.Умирова, А.Оразқулов, Г.Ўтбосаровалар иштирок этишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

⚡️Юқори Чирчиқ туман ҳокимлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятининг кенг жамоатчиликка етказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Асқаров, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Турсунбоев, туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Н.Имомходжаева, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назирова ҳамда ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этди.

🔰Халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммага етказиш, тарғибот тадбирларини маҳалама-маҳалла ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш вазифалари муҳокама қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

"Қангли" маҳалласида масжид очилди

Юқори Чирчиқ туманида халқимиз талабларидан келиб чиқиб, тўртта жоме масжиди фаолият кўрсатяпти. Бугун замонавий усулда бунёд этилган бешинчи масжид ҳам фойдаланишга топширилди.

❗️ "Миям Қангли" жоме масжиди “Жамбул” ҳудудидаги "Қангли" маҳалласида жойлашган. Саховатпеша халқимизнинг ташаббуси ва кўмагида масжид қурилиши ўтган йили бошланганди, у 450 кишига мўлжалланган.

🤝 Масжиднинг очилиш маросимида туман ҳокими У.Атемов, туман прокурори Ғ.Абдусаломов, масжид имом-хатиби Э.Анорматов, туман масъуллари ва МФЙ фаоллари қатнашишди, ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз_тумани
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Бекобод_шаҳри

📌Бугун Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Чиноз туманлари ва Ангрен, Бекобод шаҳарларида ҳам ''Янги Ўзбекистон -Янгича дунёқараш'' мавзусидаги тадбирлар бўлиб ўтди.

❇️Тарғибот ишларида туман хокими ўринбосарлари, Республика ишчи гуруҳ вакиллари, Ўзбекистон чемпионлари, ёш спортчилар ва аҳоли иштирок этмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Тадбирларда беш муҳим ташаббус самараси акс этмоқда

Юқори Чирчиқ туманидаги бир қатор маҳаллаларда ''Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш'' мавзусида ёшлар ва аҳоли орасида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

❇️Тарғибот тадбирларида туман ҳокимлиги, маданият, халқ таълими бўлимлари раҳбарлари, Ўзбекистон чемпионлари ва ёш спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🟢 Анжуманларда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали татбиқ этиш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.

❇️Аҳолига маънавий озуқа бериш мақсадида ташкил этилган тадбирларда Ватанни улуғловчи турли ролик, шеър, қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Касб-ҳунар мактаби фаолиятини бошлади

🔰Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 2-иловасига мувофиқ, Юқори Чирчиқ қурилиш ва сервис коллежи негизида Юқори Чирчиқ туман касб-ҳунар мактаби қайта ташкил этилган.

Яқинда мазкур мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими У.Атемов, туман прокурори Ғ.Абдусаломов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари С.Файзиева, туман ҳокими ўринбосари Д.Асқаров, халқ таълими бўлими мудири Г.Айтековалар иштирок этишди.

📕Замон талаблари асосида ташкил этилган мактабда 6 та йўналиш бўлиб, бугунги кунда 240 нафар ўқувчилар таълим олмоқда. 8 та ўқув устахоналари амалиёт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Бизнинг_байроқ

🇺🇿Жонажон пойтахтимизга ёндош ҳудудда жойлашган Юқори Чирчиқда бугун миллий байроғимиз қабул қилинган сана кенг нишонланди. Туман жамоатчилиги марказ – Янгибозор қўрғонида мағрур хилпираб турган сарбаланд байроқ остида тўпланиб, мазкур санани кенг нишонладилар.

🔰Осмондан ризқ-рўз ёғилиб турган айни фурсатларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларига вобаста бўлган жонажон байроқ остида туман фаоллари кейинги йилларда эришилган ютуқлар, обод бўлган кенту қишлоқлар хусусида суҳбатлашдилар.

🔹Дарҳақиқат, Юқори Чирчиқда ўзгаришлар катта. Ҳар қадамда янги корхона, янги ташаббус. "Юқори Чирчиқнинг тадбиркори – Юқори Чирчиқнинг ислоҳотчиси" концепцияси асосида бугунги кунда уларга янада кенгроқ шароит туғдириш, ёрдам кўрсатиш маҳаллий ижро ҳокимияти органининг бош мақсадидир.

🎥Юқори Чирчиқ ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Умида Қодирова раҳбарлигида тайёрланган видеолавҳада тумандаги ўзгаришларга гувоҳ бўласиз.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram