Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
October 8, 2020
October 26, 2020
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
November 5, 2020
December 10, 2020
December 11, 2020
​​#Саховат

Тошкент вилоятида “Вақф” хайрия жамоат фондининг хайрия ишлари давом этмоқда

Бугунги кунда бутун дунёда кузатилаётгани каби юртимизда ҳам ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши қайд этилган.

Шу муносабат билан яқинда Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйларида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари бошланганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берилган эди.

Шунингдек, 26 декабрь куни аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди. Унда Бўстонлиқ, Паркент, Чиноз, Бекобод туманлари ва Ангрен шаҳрида қурбонликлар қилинди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

27 декабрь куни хайрия ишлари режасига мувофиқ, Чиноз туманидаги Қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси, Бўстонлиқ, Пискент, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳам ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва қимматбаҳо совғалар етказиб берилди.

Бундан ташқари, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 25-30 декабргача Тошкент вилоятидаги 10 440 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш кўзда тутилган.

Хайрия тадбирларига вилоят бош имом-хатиби Жасур Раупов бошчилигидаги ҳудудлардаги имом-хатиблар ҳам иштирок этмоқдалар ва хайрли дуолар қилинмоқда.

Яхши амаллар қилиш тўғрисида Аллоҳ таоло ўз бандаларини доимо хайру саховатли бўлишга буюради. Сахийлик ва меҳр-оқибат инсонга доимо бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир. Меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, сахийлик халқимиз ардоқлаган, асрлар оша амал қилиб келаётган гўзал фазилатдир.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
December 28, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
December 29, 2020
December 29, 2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
December 30, 2020
December 30, 2020