Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оққўрғон
#саховат

🛍“Саховат ва кўмак” лойиҳаси доирасида Туркия давлатидаги ТIKA ташкилотидан ажратилган инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши ташаббуси билан 15 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз оналар ва ногирон фарзанд парваришидаги оилаларга беғараз етказиб берилди.

🏘 Бугун ёшлар вакиллари “Саховат ва кўмак” доирасида "Қамон”, “Зарбдор”, “Бойғули”, “Тортувли” МФЙ ҳудудларидаги оилалар ҳолидан хабар олишди.

✳️Саховат кўрсатаётган ҳомийларга, ТIKA ташкилотига ва ёшлар иттифоқи фаолларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди.
Замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилган уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.
Давлатимиз раҳбари Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с 16-этажным домом, построенным в Сергелийском районе.
Дом, возведенный по современным стандартам, с соблюдением требований сейсмостойкости, состоит из 80 двух- и трехкомнатных квартир, которые были предоставлены малообеспеченным и нуждающимся в жилье семьям.
Глава государства побывал в гостях у семьи Шарофиддина и Шахнозы Джурабаевых, побеседовал с ними.

#Mirziyoyev #safar #Sergeli #uy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#Сардобага_ёрдам

❇️Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги сектор раҳбарлари Сирдарё вилояти, Сардоба туманида бўлишди.

🥘Ҳозирги кунда Сардобада бўлаётган қурилиш-таъмирлаш ишларида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан жалб этилган қурувчиларнинг 1300 нафарига ош дамланди.

🎥Батафсил лавҳада👆👆👆

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманининг 5А мавзесида фойдаланишга топширилган 329-умумтаълим мактаби фаолияти билан танишди.
1680 ўқувчига мўлжалланган ушбу таълим масканини ташкил этишда Президент мактаблари тажрибасидан фойдаланилган.
- Кейинчалик ижтимоий муаммоларни бартараф этишга маблағ сарфламаслик учун бугун шу маблағни мактабларга беришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев танишув чоғида.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью общеобразовательной школы №329, сданной в эксплуатацию на массиве Сергели-5А.
При создании образовательного учреждения, рассчитанного на 1680 учащихся, использовался опыт Президентских школ.
- Мы должны инвестировать в школы сегодня, чтобы завтра не приходилось тратить деньги на решение социальных проблем, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Sergeli #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сессия

Уз. 🇺🇿 Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ саккизинчи сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтди.

🔴 Коронавирусга қарши курашиш Республика Махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ Тошкент тумани “Қизил” ҳудуд этиб белгиланганлигини инобатга олган ҳолда туман Кенгашининг навбатдаги сессияси масофадан туриб («онлайн» режимда) ташкил этилди.

📌 Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарори ижроси, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ҳамда саховатпеша ҳомийлар томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала муҳокама этилди.

Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#карантин

Вилоятда карантин рейдлари давом этмоқда...

♦️Хабарингиз бор, жорий йилнинг 26 май ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифалаштирилган туман(шаҳар)лар рўйхати эълон қилинган эди.

Шундан келиб чиқиб, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Нурафшон шаҳридаги (қизил ҳудуд) маҳалла ва блок постларда махсус рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

👉Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#карантин

🔴Нурафшон шаҳар ЙПХ, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳар “Текстиль” блокпостида рейд ташкил этилди.

❇️Унда ҳайдовчиларга карантин қоидаларига риоя қилишлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

❗️Карантин қоидаларини бузганларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилди.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram