Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани
#ноқонуний_қурилиш

📌 Тошкент вилояти Ер ресурслар ва давлат кадастри бошқармасининг Ердан фойдаланиш ва уни муҳофоза қилишни назорат қилиш шўъбаси томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилган.

📊Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси Бўстонлиқ тумани "Чимён" ҳудудида ерларни ноқонуний ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, мавжуд бино ва иншоотлардан фойдаланиш ҳолатини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш олиб боришдан иборат.

👉Батафсил

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Fitrat.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Баёнотга муносабат
"Рамазон ҳайитини қандай ўтказамиз?!"

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла маърузаси

@fitratuz | fitrat.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#мутолаа

🔴Тошкент вилояти туман газеталарининг бугунги сонида қуйидаги ранг-баранг саҳифалар ичра талай долзарб мақолаларни ўқишингиз мумкин.

🔹Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳрининг «Машъал» газетасида муштарийларга қизиқарли материаллар тайёрлаб қўйилган. Жумладан, кокос пўстлоғида пишган помидор экпорти, пандемия даврида тадбиркорларни қўллаб-қуввватлаш чоралари, мактабларда якуний имтиҳонлар бўлмаслиги, «Нурафшон» бренди остидаги янги маҳсулот, бу йилги закот миқдори ҳақда ва «Дуо» номли ибратли ҳикояни ўқишингиз мумкин.

🔸«Чирчиқ тонги» газетасининг янги сонида сиз математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш бўйича чиққан янги қарорнинг мазмуни, Халқаро оила кунига бағишланган мақола, томорқачилик сирлари, Давлат тили нуфузи, сув тошқинининг талофатлари, Ғалаба боғи ҳақда, шунингдек, қизиқарли масалларни ўқиб, вақтингизни мазмунли ўтказасиз.

🔹«Оққўрғон овози» нашрида эса эллик нафар қизга берилган сертификат, фермерлар меҳнати унумдорлиги, пенсия пулидан аниқланган қарздорлик, жамоатчилик назорати, Мангулик қўрғонидан лавҳалар, шунингдек шеърлар, ўқув курсларига эълонлар билан танишишингиз мумкин.

🔸«Бекобод овози» рўзномасининг эртанги сонида ўқувчилар учун туман кенгаши сессиясининг мазмун-моҳияти, хайр-саховат ишлари, пиллачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳақда, Рамазон ҳайити муносабати билан туман бош имом хатибининг мурожаати, Ўзбек тили тўғрисидаги долзарб мақола ва митти қатралар тайёрлаб қўйилган.

🔹Тошкент туманининг «Диёр овози» газетасида Қибрайдаги Қодирия қурилиш ишлари қандай кетаётгани, депутат Дилбар Усмонованинг пандемия даврида тадбиркорларга мурожаати, туман ҳокимининг миннатдорлиги, жиноят ва жазо рукнида заргарлик буюмларининг фош бўлиши, Олий ўқув юртига имтиёзли кирадиган туман ёшлари ҳақда долзарб материаллар тақдим этилган.

🔸«Қибрай садоси» нашрининг эртанги сонида муштарийлар туманда ўрганилган оилалар, депутатларнинг Қодирия насос станциясидаги иштироки, Ер майдонлари олиб қўйилмагани ҳақда расмий муносабат, «Онамнинг мактублари» номли бадиа-хотиралар, бедана хўжалиги ташкил қилган талаба, Матонат тимсоли Зулфия ая ҳақда ёднома, иссиқхоналар учун субсидиялар, Рамазон ойи шукронаси ҳақда ўқишлари мумкин.

🔹«Оҳангарон ҳаёти» газетасининг бугунги сонида пиллачилик, селда қайси МФЙлар хавф остида қолиши мумкинлиги, рангли шифер ишлаб чиқарилиши, Оҳангаронда нега музей йўқлиги, «Қўнғироқни ким чалади» номли эссе, устозларнинг ўқувчиларга эзгу тилаклари, туман фаолларининг винетка суратлари, шеър ва латифалар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.

🔸Бўка туманининг "Халқ овози" газетасининг янги сонидан пиллачилик, Ипотека кредитлари миқдори, қутуриш касаллиги, картошка куяси каби фойдали материаллар, шунингдек, "Туманимизга халқ кутубхонаси керак" номли мақола ҳамда ҳикоя ва шеърлар ўрин олган.

🔹Зангиота туманининг "Истиқбол" нашрида Деҳқон бозори керакми, деган савол ўртага ташлади. "Сабр, бардош, матонатга қўйилган ҳайкал" мақоласида эса Зулфия ая ҳақда сўз боради. Болаларнинг онлайн машғулотлари, Рамазон ойи фазилатлари ҳақдаям ўқишингиз мумкин.

🔺Марҳамат, газеталарнинг электрон шаклини юклаб олинг ва мутолаа қилинг.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#бандлик

👨‍💻Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, йигит-қизларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жисмоний тарбия ва спортга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида туман (шаҳар)ларда яшовчи 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларни волонтёрлик асосида иш ўрганишга таклиф этади.

👩‍🔬Иш ўрганиш даврида ўз қобилиятларини намоён этган йигит-қизлар доимий яшаш жойлари ва диплом мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.

☎️Mаълумот учун телефон рақамлари:

+998 97 719 15 15
+99870 764-64-17

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#пиллачилик

Пискентликлар пилла теришга оммавий киришди

⚡️Пискент туманида пиллачилик тобора ривожланиб бормоқда. Етиштирилган ипак табиий тоза маҳсулот сифатида экспортбоп маҳсулот ҳисобланганлиги боис, соҳага алоҳида эътибор қаратиляпти. Бугун туман “кумуш тола” ижодкорлари йилнинг илк ҳосилини йиғиштиришга киришдилар.

📌Бугун мавсумнинг бошланишига бағишлаб ўтказилган тадбирда “Агропилла” масъулияти чекланган жамияти туман филиали раҳбари Ш. Саркабоева, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Деҳқонов, “JIN JUZ SILK” МЧЖ Жанубий Корея компаниясининг республикамиздаги бошқарувчиси А.Таджибаев, соҳа агрономлари ва пиллакорлар иштирок этишди.

🐛“Тараққиёт” маҳалласининг Пиллакорлар кўчасида истиқомат қиладиган Ҳалима Абдураҳмонова дастлабки “кумуш тола”ни топшириб, мавсумни бошлаб берди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
⚡️ Куни кеча касаллиги тасдиқланган 46 нафар беморлар аҳоли орасидан аниқланган

❗️ Юртимизда 2020 йил 22 май куни касаллиги тасдиқланган 69 нафар кишининг 14 нафари хориждан келган, 9 нафари карантин муассасаларидан, 46 нафари эса аҳоли орасидан аниқланди. Айни пайтда мамлакатимизда 3036 нафар касалликка чалинган беморлардан 2492 нафари бутунлай соғайди.Ҳозирда эса юртимизнинг 7 та худудидаги даволаш муассасаларида 531 нафар бемор даволанмоқда.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Facebook | Instagram | Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#тиббиёт

📄 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқ ва вазифаларига асосан Ўрта Чирчиқ туманидаги ижтимоий соҳа обьектлари манзилли дастурга киритилди.

🏥 Хусусан, Ўрта Чирчиқ тумани Тиббиёт бирлашмаси балансида бўлган “Қўшдарё” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 54-қишлоқ оилавий поликлиникаси биноси манзилли дастурга киритилиб, янги 180 қатновли бино қуриб битказилди.

🏗 Поликлиника “Аюб барака сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 2,1 млрд сўмлик маблағ ҳисобига янгидан барпо этилди. Куни кеча ўз иш фаолиятини бошлаган поликлиника ҳудуддаги бир неча маҳаллалар аҳолисига хизмат кўрсатади.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Facebook | Instagram | Telegram
#Олмалиқ

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони билан тасдиқланган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш юзасидан Олмалиқ шаҳридаги маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

🍃Бу айниқса, улуғ Рамазон ҳайити арафасида янада яққол намоён бўлиб, айни дамда қабристонлар ҳашар йўли билан ободонлаштирилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсонпарварлик

Юртимизда, жумладан, Тошкент вилоятида ҳам бир гуруҳ юртдошларимиз Рамазон ҳайит байрами арафасида афв этилиб, оиласи бағрига қайтишди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

***
В нашей стране в канун празднования Ураза-Хайита была помилована
группа лиц, ранее отбывавших сроки наказание. В их числе и жители Ташкентской области.

🎥Подробности – в сюжете телеканала "Ўзбекистон 24"

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site | Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#уйда_қолинг

Бугунги кунда карантин қоидаларига ва темир интизомга амал қилиш ҳар биримизнинг асосий бурчимиздир
.

📌Шунинг учун зарурий ҳолат бўлмаса уйда қолиб, ўзимиз ва яқинларимиз ҳаётини асрайлик!

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#модернизация

🏗Тошкент вилоятида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари доирасида муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда .

⚡️Аҳолининг бирламчи эҳтиёжларидан бири саналмиш электр тармоқларини ўрнатиш шулар жумласидандир.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

***
🏗В рамках созидательных работ, проводимых на территории столичной области
, есть несколько особо важных проектов.

⚡️В их числе – весьма нужная для потребителей и населения установка сетей электроснабжения.

🎥Подробности – в сюжете телеканала "Ўзбекистон 24"

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site | Facebook | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#ноқонуний_қурилиш

📌 Бўстонлиқ туманида самарасиз фойдаланилаётган ер майдонлари туман заҳирасига қайтарилмоқда. Ноқонуний қурилмалар бузилиб, ер майдонлари асл ҳолатига келтирилмоқда.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

***
📌 В Бостанлыкском районе неэффективно используемые земельные участки возвращаются в резервный фонд района. Идёт процесс сноса незаконных застроек, земельные участки приводятся в свой первоначальный вид.

🎥Подробнее – в нашем видеосюжете 👆👆👆

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Facebook | Instagram | Telegram
#Чирчиқ
#ўрганиш

📌Чирчиқ шаҳар ҳокими в.б. С.М.Юсупов пандемия шароитида Чирчиқ шаҳрида жойлашган бир қатор экспорт билан шуғулланадиган корхоналарда мавжуд муаммоларни ўрганиб, бартараф этиш мақсадида ҳудудларда жойлашган корхоналарда бўлди.

🏭 Шулар қаторида "ALKIM TEKSTIL" МЧЖ хорижий корхонаси раҳбари Aбдурахим Aтаханов билан бўлган учрашувда турли масалалар юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

******

📌Вр.и.о. хокима города Чирчик С.М. Юсупов посетил ряд предприятий города, которые выпускают продукцию на экспорт и ознакомился на них с проблемами, которые возникли вследствие пандемии.

🏭 В числе предприятий, которые посетил С.М. Юсупов, было и Иностранное Предприятие ООО "ALKIM TEKSTIL", с руководителем которого, Aбдурахимом Aтаханов, глава города обсудил ряд проблем и наметил соответствующие меры по преодолению этих проблем.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Facebook | Instagram | Telegram