Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.6K photos
5.53K videos
48 files
22K links
Download Telegram
#Юқори_Чирчиқ
#ўрганиш

🇸🇱Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва камбағалликни қисқартириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида қатор топшириқлар берилган эди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси томонидан мақсадли ва манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📊 Хусусан, Юқори Чирчиқ туманида аҳолини тўлиқ қамраб олган ҳолда тажриба тариқасида камбағаллик даражасини ўрганиш бўйича кузатувлар ўтказилиши давом этмоқда.

📝Кузатув давомида Давлат статистика қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти статистика бошқармаси ходимлари томонидан аҳолига сўровномаларни хато ва камчиликларсиз тўлдириш бўйича маълумотлар бериб борилаяпти.

👆Кузатув билан боғлиқ масалалар ва натижалар билан таништириб борамиз.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#вебинар

🐄Чорвачиликда Германия тажрибасини ўрганишни истайсизми?

Унда, 22-май соат 21:00 да Германиянинг "Gesellschaft für Tierernährung mbh. "Gelamin" фирмасининг савдо ходими Бектемир Нурлиев иштирокидаги "Чорвачиликда Германия тажрибаси" номли навбатдаги вебинаримизни томоша қилинг.

Бектемир Нурлиев 2015-йилдан буён Германияда чорвачилик соҳаси билан шуғулланиб келмоқда.

Вебинар давомида сиз:
🥩 Германия чорвачилигининг маҳсулдорлиги;
📝 Немис фермаларининг ишлаш тартиби ва иш жараёнлари;
🇺🇿 Германиядан чорва молларини мамлакатимизга олиб келиш тартиби;
🐂 Германияда чорвачилик соҳасида малака ошириш йўллари ва бошқа мавзулардаги маълумотлар билан танишасиз.

❗️Имкониятни қўлдан бой берманг! Саволларингизга халқаро мутахассисдан жавоб олинг.

👉Батафсил маълумот Ёш фермерлар каналида

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#рамазон_ҳайити

🕌Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бу йилги Рамазон ҳайит байрамини қай тартибда нишонлаш борасида интервью берди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бўка_тумани

Бўкада қатор давлат муассасалари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди

⚡️⚡️Кечаги кун Бўка тумани аҳолиси учун қувончли воқеаларга бой бўлди. Туман маркази Бўка шаҳрида бир неча объект фойдаланишга топширилди. Шаҳар тобора ободонлашиб, замонавий қиёфа касб этмоқда.

Жумладан, туман марказидаги тиббиёт бирлашмаси тўлиқ капитал реконструкция қилинди, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди ҳамда “Катта равот барака чеварлари” корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

📌Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов иштирок этди.

👉БАТАФСИЛ УШБУ ҲАВОЛАДА ЎҚИНГ

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#танлов
#спорт

🤼‍♀️Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси расмлар танловини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хамда 1 июн – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш“ куни муносабати билан 2020 йил 22 майдан 30 майгача “Биз спорт билан коронавирусни енгамиз” шиори остида, расмлар кўрик танлови бўлиб ўтади.

♻️Кўрик танлов шартлари

1. “Биз спорт билан коронавирусни енгамиз” мавзусида расм чизинг;
2. Чизган расмингизни тeлeфонингиз орқали суратга олинг;
3. Суратга олинган расмни Тошкeнт вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг @SPORTBILANYENGAMIZ тeлeграм манзилига юборинг.

☝️Эслатма
Чизилган расмларнинг юқори қисмида “Биз спорт билан коронавирусни енгамиз“ мавзуси, қуйи қисмида эса муаллифнинг исм, шарифи, яшаш манзили ва телефон рақами ёзилган бўлиши лозим.

🏆Кўрик танлов иштирокчилари томонидан келган расмлар махсус ҳакамлар томонидан кўриб чиқилиб, баҳоланади ва юқори натижаларни қўлга киритган иштирокчилар Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

📲Mаълумот учун телефон рақами: +998 97 719 15 15

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: уйда оила аъзолар билан бирга ҳайит намозини ўқиш мумкинми?


https://bit.ly/2WXHUDL

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from Times.uz
⚡️ 2020 йил 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3028 (+22) нафарни ташкил қилмоқда.

❗️Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди.

❗️Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг барчаси Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 552 нафар бемор даволанмоқда. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

______

⚡️ По состоянию на 22 мая 2020 года 16:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 3028 (+22).

❗️Из подтвержденных новых случаев 11 выявлено у граждан, находившихся на карантине, 11 – среди населения.

❗️Выявленные среди населения все случаи подтверждены в Самаркандской области. Все граждане, контактировавшие с этими больными, в установленном порядке взяты под строгий карантин.

❗️В нашей стране в данное время от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 2463 граждан. Сейчас в Узбекистане лечатся 552 пациентов. Всех пациентов наши врачи лечат в соответствии с установленными стандартами.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалаба_75

❇️Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан старт олган эстафета Ўзбекистон томонидан Бекобод шаҳрида қабул қилиниб, Қозоғистон Республикаси чегарасигача етказилди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Паркент

🏭 Бугун Ўзбекистон Савдо саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов ҳамда бошқарма бошлиғи Улуғбек Акбаров Паркент туманида бўлишди.

👥Ташриф давомида "Анка" МЧЖ ҳамда "Паркент" ИКМК корхоналарни фаолияти билан танишилди.

🔸Ташриф буюрувчиларга Паркент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдашов ҳамроҳлик қилди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Янгийўл_тумани

🏗 Янгийўл тумани "Қора тепа" маҳалла аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида сув қудуғи ва ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошлаб юборилди.

Мазкур ишларниТошкент вилояти ҳокими ўринбосари Қ.Хамдамов ва Янгийўл туман ҳокими ўринбосари А.Акрамов яқиндан кўздан кечиришди.

📌 "Яшин қурилиш обод" МЧЖ раҳбари олиб бораётган ишларнинг гувоҳи бўлган мутасаддилар барча имкониятлардан фойдаланган ҳолда қисқа муддатда сув иншоотини ишга тушириш бўйича корхона раҳбарига керакли тавсияларни беришди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорликни_қўллаш
#Оҳангарон
#Олмалиқ

Бугунги вазиятда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш асосий ўрин тутади. Хусусий секторнинг кўплаб тармоқлари даромад солиқларидан озод этилиб, қатор имтиёзлар белгиланди.

📌Бу эса фаолияти вақтинча тўхтаб қолган корхоналарга ўзини қайта тиклаб, янги иш ўринлари яратишга имкон яратади.

📍Ушбу жараёнлар Оҳангарон ва Олмалиқ шаҳарлари мисолида ҳам яққол кўзга ташланмоқда.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram