Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️2020 йил 14 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2636 (+16) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатининг 6 нафари хориждан келиб карантинга олинган, 10 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.

🚛 Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Айни пайтда юртимизда 2136 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил қилмоқда.

▪️Мамлакатимизда даволанаётган 489 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.

💰Ватандошимиз Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи ҳам шунга йўналтирилган.

Таъмирланадиган уйлар ҳам, янги қуриладиганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкин бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда давлат раҳбари Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан даволаниш кўрсаткичи 81 фоизга етди.

❗️Бугуннинг ўзида мамлакатимизда 15 ҳолатда янги касалланиш қайд этилди, 34 нафар бемор коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.

Манба: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️(+11) 2020 йил 21 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2950 нафарни ташкил қилмоқда.

〰️〰️〰️〰️

⚡️(+11)По состоянию на 21 мая 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2950.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
​​​​​​​​2020 йил 22 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3006 (+39) нафарни ташкил қилмоқда.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 6 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 28 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди. Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг 13 нафари Самарқанд, 15 нафари эса Навоий вилоятларига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
Айни пайтда юртимизда 2407 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда 586 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️ 2020 йил 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3028 (+22) нафарни ташкил қилмоқда.

❗️Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 11 нафари эса аҳоли орасидан қайд этилди.

❗️Аҳоли орасидан аниқланган ҳолатларнинг барчаси Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2463 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 552 нафар бемор даволанмоқда. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

______

⚡️ По состоянию на 22 мая 2020 года 16:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 3028 (+22).

❗️Из подтвержденных новых случаев 11 выявлено у граждан, находившихся на карантине, 11 – среди населения.

❗️Выявленные среди населения все случаи подтверждены в Самаркандской области. Все граждане, контактировавшие с этими больными, в установленном порядке взяты под строгий карантин.

❗️В нашей стране в данное время от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 2463 граждан. Сейчас в Узбекистане лечатся 552 пациентов. Всех пациентов наши врачи лечат в соответствии с установленными стандартами.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Оҳангарон_тумани
#саховат

"Санам" ва "Қизилой" МФЙда яшовчи эҳтиёжманд оилаларга туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️(+25) — 2020 йил 30 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3513 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари — Тошкент шаҳри, 4 нафари — Самарқанд вилояти, 2 нафари Наманган вилоятидан, жами 8 нафар АҲОЛИ ОРАСИДА қайд этилди.

🚧 Беморларнинг 13 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар, 27 май куни 2 нафар Россиядан, 28 май куни 1 нафар Қозоғистон ва яна 1 нафари Сирдарё вилоятиги "Гулистон" чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари.

🔎 Соғайганлар — 2728.

💉 Даволанмоқда — 771.

❗️Аҳволи оғир — 7 нафар. Ўта оғир — 1 нафар.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️(+40) — 2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 нафарни ташкил этмоқда.

📈 Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари — Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди.

📎 Соғайганлар — 2837 (+54).

💉 Даволанаётганлар — 771.

〰️〰️〰️〰️

❗️(+40) — По состоянию на 23:00 31 мая 2020 года количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 3623 человека.

📈 38 новых случаев заболевания выявлено в карантинных учреждениях в Навоийской области, 2 — среди граждан, находящихся на карантине, контактировавших с заражёнными коронавирусом в Самаркандской области.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️(+39) — 2020 йил 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари — Карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари — Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари — Сирдарё вилоятига, яна 2 нафари — Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Яна учта ҳудудда аҳоли орасида вирус аниқланди

📈 (+11) —
2020 йил 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3673 нафарни ташкил этмоқда.

📌 Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари — пойтахтимиз (уларнинг 3 нафари аҳоли, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар ораси) да қайд этилган бўлса, 1 нафардан — Тошкент ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан, 2 нафари — халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

🔎 Соғаёганлар — 2859 (+22) нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Икки ҳудудда ҳайдовчилар ва аҳоли орасида коронавирус аниқланди

(+9) —
2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари — Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари — Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган.

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Коронавирус выявлен среди населения и водителей в двух регионах

⚡️(+9) —
По состоянию на 10:00 3 июня количество больных, инфицированных коронавирусом в Узбекистане, составляет 3769.

🦠 7 новых случаев заболевания выявлено в Ташкентской области (из них 6 — водители международных направлений, 1 — среди населения), 2 — в Сырдарьинской области (один из них — водитель международного направления, а другой находился в контакте с заражённым коронавирусом).

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият яхшиланиб бораётган мамлакатлар билан халқаро авиақатновларни қайта йўлга қўйиш, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1️⃣ БИРИНЧИДАН, жорий йилнинг 15 июнидан қуйидаги тоифадаги шахсларга авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга:

а)❗️Ўзбекистон Республикасидан кириш ва чиқишга рухсат берилди:

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;

инвестиция лойиҳалари доирасидаги Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий компания ва бошқа ташкилотлар мутахассислари;

даволаниш учун келаётган (чиқаётган) шахслар;

хорижда яқин қариндошлари ёхуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари сўровларига асосан Ўзбекистон Республикаси орқали бошқа давлатларга олиб ўтилаётган (транзит ҳаракатланаётган) шахслар;

Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтган хорижий давлат фуқаролари, доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

б)❗️ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун фуқароларга Ўзбекистон Республикасидан чиқишга рухсат берилди. Бунда, авиақатновлар санитария қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
2️⃣ ИККИНЧИДАН, Ўзбекистон Республикасига:

✈️ 🟢 санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар)Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ;

✈️ 🟡 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар)Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида УЙ КАРАНТИНИ назоратига олинади;

✈️ 🔴 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари)қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида КАРАНТИН назоратида САҚЛАНАДИ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш учун АВИАБИЛЕТЛАР РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНМАЙДИ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
3️⃣ УЧИНЧИДАН, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда,

🚆🟡🟢 “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги ПОЕЗДЛАР ҚАТНОВИ тикланишига рухсат берилди:

Тошкент - Бухоро - Тошкент;
Тошкент - Термиз - Тошкент;
Тошкент - Хива - Тошкент;
Тошкент - Нукус - Тошкент;
Андижон - Хива - Андижон;
Андижон - Бухоро - Андижон;
Андижон - Термиз - Андижон.

📝 Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

☑️ Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

😷 Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
4️⃣ ТЎРТИНЧИДАН,

❗️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга
пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;

тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

☝️Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники