Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
Forwarded from OQQO'RG'ONDA NIMA GAPLAR ? (Ботир Бойбўтаев)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон_тумани
#Сардобага_ёрдам

Бошқа ҳамюртларимиз каби Оққўрғон тумани ҳам Сирдарё вилояти Сардоба сув омборидаги талофат жабрланувчиларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда четда тургани йўқ. Айни дамда туманда "Сардобага ёрдам" акцияси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда батафсил юқоридаги видеолавҳада.

@Oqqorgonhokimligi
#Саховат_ва_кўмак
#Сардобага_ёрдам

🚛 Бугун Тошкент тумани аҳолиси номидан Сардоба сув омборида юзага келган фожиадан талафот кўрган аҳоли қатламига ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами карвони Сирдарё вилояти жўнатилди.

🎁 Саховат карвонида 3,7 тонна ун, 2,7 тонна ўсимлик ёғи, 8 тонна картошка, 2 тонна шакар, 400 кг гуруч, 6,9 тонна сабзи, 6,8 тонна пиёз, 4 ярим тонна макарон, 6,8 тонна бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари қаторида кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, катталар ва болалар уст-бошлари, турли гигиеник воситалар, идиш-товоқлар сингари жами 345 миллион сўм миқдоридаги мурувват ёрдами туман аҳлидан инсонпарварлик кўмаги сифатида юборилди.

🤲 Ушбу хайрли ишга ўзининг беминнат хиссасини қўшган туманимиз аҳолисига, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ва саховатли тадбиркорларимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз!

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Сардобага_ёрдам

УЗ: Талофат оқибатлари биргаликда бартараф этиляпти

❇️Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Сирдарё вилояти “Сардоба” сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда.

📌Ҳозиргача бошқарма томонидан 11 та махсус техника, 12 та мотопомпа, шунингдек, жами 85 нафар шахсий таркиб хизматчилари сафарбар қилинди.

💦Бугунги кунда Мирзаобод туманидаги аҳоли яшаш ҳудудларидан махсус техникалар ёрдамида 46 000 метр куб сув тортилиб, талофат оқибатида зарар кўрган 230 та аҳоли яшаш уйларини тиклаш, маҳалла кўчаларини тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

🐄Шунингдек, талофат оқибатида нобуд булган 183 бош қорамол санитария қоидаларига риоя қилинган ҳолда кўмилиб, зарарсизлантирилди.

🔹Талофат оқибатларини бартараф этиш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сардобага_ёрдам

🏘Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги қурилиш ишларида Тошкент вилояти томонидан 66 та уй-жой бунёд этилмоқда.

🏗Бугунги кунда Тошкент вилояти ҳокимлиги ушбу ҳудудга 31 дан ортиқ турли техникаларни етказиб берди.

📌Қолаверса, 15 дан ортиқ пудратчи ташкилотлар жалб қилиниб, 1 минг 200 нафар қурувчи меҳнат қилмоқда.

🎥Батафсил
Human.uz сайти тайёрлаган лавҳада кўринг👆

***

🏘На территории Акалтынского района Сырдарьинской области силами представителей Ташкентской области начато строительство 66 домов.

🏗 По состоянию на сегодняшний день хокимиятом столичной области направлено в этот район более 31 единицы различной техники.

📌Также привлечено более 15 подрядных организаций и 1200 строителей.

🎥Подробности – в видеосюжете👆

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сардобага_ёрдам

🏗Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги қурилиш ишларида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

🎥Жараён ҳақида батафсил "Hudud" информацион дастурида

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Сардобага_ёрдам
#Оҳангарон_шаҳри

⚡️Сардоба фожиаси ўзбекни миллат сифатида буюк ва бағрикенг эканини яна бир марта намоён қилди. Барча Сирдарёга кўмакка ошиқди, борини баҳам кўришга интилди. Озиқ-овқат, ноозиқ-овқат маҳсулотлари, қурилиш моллари ортилган юк машиналари фожиадан зарар кўрган ҳудуд аҳлининг ёлғиз эмаслиги, бу синовларни баҳамжиҳатликда енгиб ўтишимизнинг исботидир.

Оҳангарон шаҳри ҳокимлиги ва саховатпеша тадбиркорлари жараёндан четда турмай, воқеа жойига бир неча марта инсонпарварлик кўмаклари етказиб беришди. Куни кеча тонг саҳардан 500 та оилага мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган юк машиналари техноген фожиа оқибатида талафот кўрган Мирзаобод туманига отланди.

📌"Покиза инсонлар” гуруҳи ҳамроҳлигидаги илк манзил "Навбаҳор" маҳалласи бўлди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#Сардобага_ёрдам

❇️Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги сектор раҳбарлари Сирдарё вилояти, Сардоба туманида бўлишди.

🥘Ҳозирги кунда Сардобада бўлаётган қурилиш-таъмирлаш ишларида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан жалб этилган қурувчиларнинг 1300 нафарига ош дамланди.

🎥Батафсил лавҳада👆👆👆

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Пискент
#Сардобага_ёрдам

Дунёни меҳр-оқибат қутқаради

📌Сардоба сув омборидаги техноген фожиа оқибатида зарар кўрган аҳолига ёрдам ҳаракатига пискентликлар ҳам қўшилган эди.

⚡️Куни кеча туман ҳокими ўринбосари Суннатилла Исақулов Оқолтин туманида олиб борилаётган қурилиш-тиклаш ишлари ва тумандошларимизнинг фаолиятини ўрганиш мақсадида Оқолтин туманида бўлди.

Тошкент вилояти қурувчилари сафида тошқин оқибатларини бартараф этиш, тозалаш, тиклаш ишларида қатнашаётган тумандошларимиз савоб ишга бош қўшганидан мамнун.

🔹– Вилоятимизнинг турли туман ва шаҳарларидан ҳашарга келган қурувчилар, ҳайдовчилар, ободонлаштириш ходимлари бирга ишлаяпмиз,-дейди Пискент тумани “Тоза ҳудуд” ишчиси Обид Ахмаджонов.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram