Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#баёнот

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида ноқулай об-ҳаво туфайли электр, газ ва ичимлик суви тармоқларида 72 та узилиш рўй берди

❄️🌳Мамлакатимиз бўйлаб юзага келган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вилоятимизнинг турли ҳудудларида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида, вақтинчалик узилишлар кузатилди.

Вилоятда электр сими, газ узилиши ҳамда ичимлик суви билан боғлиқ 72 та ҳолат рўй берди. Булар:

🔹 Янгийўл тумани, “Шўралисой”, “Кескан”, “Шодлик”, “Саҳоват”, “Ғалаба”, “Юксалиш”, “Нов”, “Ўзбекистон”, “Баҳор” ҳамда “Озод” маҳаллаларида;

🔸Оҳангарон тумани, “Илғор”, “Телов”, “Санам”, “Сусам”, “Марказий қўрғон”, “Ялпоқтепа”, “Қизилой”, “Ғаллақудуқ”, “Гулобод”, “Унгут” ва “Тут” маҳалла фуқаролар йиғинида;

🔸Қибрай туманидаги "Юқори юз" маҳалла фуқаролар йиғинида;

🔹Зангиота тумани, “Эркин” ҳудудидаги “Қурилиш” маҳалласида;

🔴Пискент тумани, "Зоминовул", "Дўстлик", "Файзобод", "Гулистон", "Лолаариқ" “Митан”, “Майлобод”, “Бекобод”, “Бирлик”, “Ойбек”, "Лолаариқ", " Навоий", "Мўминобод", " Саидобод", " Тараққиёт", "Ҳолиқберди", "Гулистон", "Сувти", "Дўнгқўрғон", Оқтом”, “Кориз”, “Култепа”, "Ғайрат", "Лолаариқ" ва " Новкент" маҳаллаларида;

🔹Тошкент тумани, “Сирғали”, “Ифтиҳор”, “Кўксарой”, “Ибрат”, “Қизғалдоқ”, ҳамда “Тинчлик” маҳалласида;

🔸Бўка тумани, “Янгиҳаёт”, “Мустақил”, “Ўзбекистон”, “Бахмал”, “Бўстон”, “Гулистон”, “Даштобод”, “Ҳўжақўрғон, “Қизил юлдуз, “Учтепа”, “Дўстлик”, “Мойтепа”, “Улуғбек”, “ Навобод” ва “Гулистон” маҳаллаларида;

🔸Ўрта Чирчиқ тумани, “Ким Пен Хва”, “Гулобод” ва “Фаровон” маҳаллаларида.

♦️Юқори Чирчиқ тумани, "Янгибозор" ҳудудидаги "Иттифоқ", "Наврўз" маҳаллаларида.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳудудларнинг 61 тасида таъмирлаш ишлари якунланиб , 11 таси билан боғлиқ ишлар эртага давом эттирилади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#баёнот
#расмий

🔴Нима учун вилоятимиз шаҳар, туманларида карантинга оид қоидалар янада қатъийлашди?

Вилоятимизнинг энг катта шаҳарларидан бири Олмалиқ шаҳрида бу борада вазият қандай?

⚠️Шаҳарда мақсадсиз кўчада юрганларга қандай чоралар кўрилаяпти? Бундан мақсад нима?

🎥Бу ҳақда шаҳар ҳокими Усмон Раҳимовнинг видеомурожаати орқали билишингиз мумкин.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#прокуратура
#баёнот

“Тошкент вилоятида фермерлар экинини бузиб, пахта экишга мажбурланяпти” мавзусидаги мақола юзасидан расмий баёнот

❗️“Тошкент вилоятида фермерлар экинини бузиб, пахта экишга т
уманнинг Маданият массивидаги “Дилшод Йўлдошев” фермер хўжалиги фойдаланувида 78,96 гектар, шундан 77,22 гектар суғориладиган экин ери мавжуд бўлиб, туман ҳокимининг қарорларига кўра 39 гектарга бошоқли дон, 38 гектарига чигит экилиши режалаштирилган.

📌Фермер хўжалиги раҳбари М. Дуланов 02.12.2019 йилда “Тошкентдонмаҳсулотлари” АЖ билан 39 гектарда 117 тонна давлат эҳтиёжлари учун бошоқли дон харид қилиш бўйича 119-сонли ҳамда 06.01.2020 йилда “Abc Oqqo’rg’on Agro Classter” МЧЖ билан 38 гектар майдондан 114 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича 56-сонли контрактация шартномалари имзолаган.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Баёнот
#Бекобод_шаҳри

⚡️Кеча кучли шамол ва ёмғир ёғиши оқибатида Бекобод шаҳрининг айрим ҳудудларида кичик талофотлар содир бўлди.

📌Шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев тонгги соат 04:00дан ҳудудларни айланиб, келтирилган талафотларни ўрганмоқда. Мутасадди раҳбарларга топшириқлар бериб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

💨Кучли шамол таъсирида 15-даҳа, 8-уй томининг бир қисми, 19-умумий ўрта таълим мактаб томининг 10 дона шифери синган. Шаҳар ҳудудида жами 32 дона дарахт синиб, бутун шаҳар бўйлаб электр таъминотининг узилишига сабаб бўлган.

💡Тонгги соат 03:00га қадар шаҳар 70% ҳудудида электр таъминоти қайта тикланган ва ҳозирда қолган ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Учта хонадон ушбу кучли шамол ва ёмғирдан талофот кўрган. Улардан бири кам таъминланган оила бўлиб, ҳозирги вақтда хонадон эгасига ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

🛠19-умумий ўрта таълим мактабига ҳам эрта тонгдан шифер етказилиб, таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#баёнот

Ижтимоий тармоқлардаги фуқаро И.Абдуллаевнинг фермер хўжалиги ерлари бошқа шахслар томонидан эгаллаб олинганлиги бўйича мурожаати юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий
баёноти

⚡️
Мутахассислар томонидан 2014 йилда ўтказилган йўқлама натижаси бўйича “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигининг ер майдони жами 53.9 гектарни ташкил этганлиги аниқланган бўлиб, “Замира-Убайдулла” фермер хўжалиги раҳбарининг 02.05.2016 йилдаги аризасига асосан туман ҳокимининг 03.05.2016 йилги №00143-сонли қарори билан жами 53.9 га. ер майдонининг бир қисми 37.9 га. ер майдони, 20.12.2016 йилдаги аризасига асосан туман ҳокимининг 24.12.2016 йилдаги №0265-сонли қарори билан ижарага берилган жами 16 гектар ер майдонининг бир қисми 5.5 га. ер майдони туман давлат заҳира ерлари таркибига қайтарилган ва “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигида жами 10.5 га. Ер майдони қолган.

🧮“Замира-Убайдулла” фермер хўжалигидан қайтарилган ер майдонлари очиқ танлов натижасига кўра фуқаролар М.Хакимов ва Ш.Хакимовлар ғолиб деб топилиб, М.М.Хакимов томонидан “Зафаробод-Муйсинали агро” ва Ш.М.Хакимов томонидан “Зафаробод-Шокир” фермер хўжалиги ташкил этилган.

❗️Ўтказилган терговолди текширишда, “Замира-Убайдулла” фермер хўжалиги раҳбари И.Абдуллаевнинг 02.05.2016 йилда Қибрай туман ҳокимига “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигига бириктирилган жами 42.7 гектар ер майдонининг бир қисмини туман заҳирасига олишни сўраб ёзган аризаси сохталаштирилганлиги, аризадаги ёзувлар ва имзо “Замира-Убайдулла” фермер хўжалиги раҳбари И.Абдуллаевга тегишли эмаслиги аниқланган.

▪️Қибрай туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 28.02.2019 йилда шахсни жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан А.М.Суванқуловага нисбатан ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тугатилган ва тақдимномага асосан туман ҳокимининг 03.04.2019 йилдаги 670-сонли қарори билан туман ҳокимининг 03.05.2016 йилдаги 00143-сонли қарори бекор қилинган ва “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигининг жами 53.9 га. ер майдонига фойдаланиш ҳуқуқи тикланиб, 08.04.2019 йилда 226/19-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси туман ҳокимлиги ўртасида тузилган.

📌Бироқ, туман ҳокимлиги томонидан 03.04.2019 йилдаги 670-сонли қарори асосида “Замира-Убайдулла” фермер хўжалигининг 53.9 га. ер майдони бўйича ҳуқуқини тиклашда ушбу ер майдонида туман ҳокимининг қарорига асосан “Зафаробод-Муйсинали агро” ва “Зафаробод-Шокир” фермер хўжаликлари ташкил этилганлиги, фаолият кўрсатаётганлиги, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилганлиги умуман эътиборга олинмаган.

Тошкент вилояти маъмурий суди апелляция инстанциясида 14.01.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра аризачи “Зафаробод Шокир” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Хакимовни жавобгар Қибрай тумани хокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини ғайриқонуний деб топиш ва туман ҳокимининг 03.04.2019 йилдаги 670-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантириш рад этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий
#Баёнот

❗️Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари Зулфия Мақсудова журналист Садоқат Дадаеванинг фейсбук орқали эълон қилаётган постига муносабат билдирди.

🎥Батафсил юқоридаги видеода

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#расмий
#баёнот

"Номер"ингиз ўтмади, жаноб!


Оҳангарон тумани ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Элёр Ўтбосовнинг БАЁНОТИ

“Toshkent viloyati ish o`rinlari” номли телеграм гуруҳи маъмурининг туман ҳокимлигига босим ўтказганлиги ҳолати юзасидан

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Баёнот

Ижтимоий тармоқларда тарқаётган хабарларга кўра, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида яшаб, фейсбук ижтимоий тармоғида фаолият юритадиган Муҳаммадсаид Толиповни ноъмалум шахслар қўлини чопиб ташлагани айтилмоқда.

Аниқланишича, блогер ҳозирда ўзи яшайдиган туман марказий поликлиникасига жойлаштирилган, қўли чопиб кетилгани фейк хабар бўлиб чиқди.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Bayonot

Anomal ob-havo sharoitida umumtaʼlim maktablarida taʼlimni tashkil etish yuzasidan bayonot

Viloyat hokimining topshirigʻiga asosan, Toshkent viloyatidagi barcha hududlarda hokim, maktab direktori va mahalla raislari bilan maktablardagi issiqlik taʼminoti holati oʻrganildi, telefon orqali ularning fikrlari olindi.

Oʻrganish ishlari kecha 23:00 da tugallandi. Quyidagi yakuniy xulosaga kelindi:

11-yanvardan viloyat boʻyicha 77 ta maktabda dars boʻladi.

Ushbu maktablarning oʻquvchilari darslar boshlanishi haqida ota-onalar kengashi orqali xabardor qilingan.

Boshqa umumtaʼlim maktablarida oʻqishlar, mavjud sharoitlarni inobatga olgan holda, 12-yanvardan bosqichma - bosqich boshlanadi.

Bugun soat 14:00 da ertadan boshlab dars boshlanadigan boshqa maktablar roʻyxati eʼlon qilinadi.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Баёнот

Аномал об-ҳаво шароитида умумтаълим мактабларида таълимни ташкил этиш юзасидан баёнот

Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент вилоятидаги барча ҳудудларда ҳоким, мактаб директори ва маҳалла раислари билан мактаблардаги иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди, телефон орқали уларнинг фикрлари олинди.

Ўрганиш ишлари кеча 23:00 да тугалланди. Қуйидаги якуний хулосага келинди:

11 январдан вилоят бўйича 77 та мактабда дарс бўлади.

Ушбу мактабларнинг ўқувчилари дарслар бошланиши ҳақида ота-оналар кенгаши орқали хабардор қилинган.

Бошқа умумтаълим мактабларида ўқишлар, мавжуд шароитларни инобатга олган ҳолда, 12 январдан босқичма - босқич бошланади.

Бугун соат 14:00 да эртадан бошлаб дарс бошланадиган бошқа мактаблар рўйхати эълон қилинади.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM