Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#йиғилиш
#ХДП

📌Тошкент вилояти депутатлари ва партия фаоллари ташаббуси билан ўтказилган хайрия тадбирларида 3582 га яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 644 418 000 сўмга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари хайрия қилинди.

📦400 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийларнинг 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиеник воситалар тарқатилди. 2 нафар ногирон инсонга депутатлар томонидан ногиронлик аравачаси берилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож 6 нафар оилага депутатлар томонидан, 37 нафар оилага ҳомийларни жалб қилиб 37 та, жами 43 та оилага 88 500 000 сўмлик соғин сигир берилди.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#vahimasizkarantin

❗️2020 йил 30 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2017 нафарни ташкил қилмоқда.

___________________________________

❗️По состоянию на 30 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2017.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#расмий_ахборот

Тошкент вилояти Бекобод туманида 2020 йил 29-30 апрель куни содир бўлган сув тошқини ҳодисаси юзасидан ахборот

2020 йилнинг 29 апрель куни соат тахминан 22:00 да Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида туманнинг “Навбаҳор” ҳудуди, 1-бўлим, “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сардобсой” (бошланиш қисми қўшни Тожикистон Республикаси ҳудудида) сойининг сув оқими кескин кўтарилиб, ўзанидан тошган.

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Мазкур ҳолат вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан назоратга олинди ва вилоят ҳокими зудлик билан воқеа жойига етиб борди. Айни пайтда ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ зарар кўрган аҳоли хонадонларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўрмоқда.

Ҳудудга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилотларнинг куч воситалари жалб қилинган.

Қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Баёнот
#Бекобод_шаҳри

⚡️Кеча кучли шамол ва ёмғир ёғиши оқибатида Бекобод шаҳрининг айрим ҳудудларида кичик талофотлар содир бўлди.

📌Шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев тонгги соат 04:00дан ҳудудларни айланиб, келтирилган талафотларни ўрганмоқда. Мутасадди раҳбарларга топшириқлар бериб, бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

💨Кучли шамол таъсирида 15-даҳа, 8-уй томининг бир қисми, 19-умумий ўрта таълим мактаб томининг 10 дона шифери синган. Шаҳар ҳудудида жами 32 дона дарахт синиб, бутун шаҳар бўйлаб электр таъминотининг узилишига сабаб бўлган.

💡Тонгги соат 03:00га қадар шаҳар 70% ҳудудида электр таъминоти қайта тикланган ва ҳозирда қолган ҳудудларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Учта хонадон ушбу кучли шамол ва ёмғирдан талофот кўрган. Улардан бири кам таъминланган оила бўлиб, ҳозирги вақтда хонадон эгасига ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

🛠19-умумий ўрта таълим мактабига ҳам эрта тонгдан шифер етказилиб, таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#спорт

Мусобақа ғолиблари тақдирланди

⚡️Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан карантин вақтида аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бир қатор спорт турларидан онлайн мусобақалар ташкил этилган эди.

🤼‍♂️Тошкент вилояти аҳолиси ўртасида Таэквондо ВТФ, Каратэ ВКФ, Ўзбек жанг санъати ва Таэквондо ИТФ спорт турлари бўйича ўтказилган онлайн мусобақаларда 3 мингга яқин иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этган видеороликлар ёрдамида ғолиблик учун кураш олиб боришди.

🏆Мусобақа учун масъул бўлган ҳакамлар гуруҳи томонидан барча видеороликлар кўриб чиқилиб, энг муносиблар ғолиб деб топилди. Бундан ташқари иштирокчилар орасидан алоҳида видеороликлар танлаб олиниб Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи томонидан алоҳида мукофотлар билан тақдирланди.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ёрдам
#Бухоро_учун

📌Хабарингиз бор, Бухорода рўй берган табиий офат натижасида аҳоли хонадонлари, экин майдонларига зиён етди.

🚛Мана шундай синовли кунларда Тошкент вилояти аҳолиси номидан Бухорога инсонпарварлик ёрдами юборилди. Ҳозирги вақтда энг зарур бўлиб турган қурилиш материалларини ортган 11 та юк машинаси айни пайтда Бухорога етиб борди.

***

📌 Как известно из сообщений информационных агентств, в результате разгула стихии в Бухаре был нанесён материальный ущерб жилым домам, посевным площадям.


🚛 В эти дни испытаний от имени населения Ташкентской области в Бухару, в пострадавшие от удара стихии районы, был направлен гуманитарный груз. В настоящее время 11 грузовиков с самыми необходимыми строительными материалами уже добрались до Бухары.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

📌Вилоят ҳокими ташаббуси билан амалга оширилаётган “Минг оилага –минг туҳфа!” ижтимоий хайрия акцияси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига бир бошдан соғин сигир берилди.

👐Вилоятнинг саховатпеша тадбиркорлари эса ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлаб, "Саxоват ва кўмак" xайрия акцияси доирасида нафақат вилоятимиздаги, балки республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги муҳтож оилаларга ёрдам беришмоқда.

🚚Хусусан, Олмалиқ кон металлургия комбинати томонидан Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманига моддий ёрдам юборилди.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

Анклав ҳудудлардаги фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

🌏Тошкент вилояти Бекобод шаҳрининг "Жомий" маҳалласи "анклав" ҳудуд бўлиб, Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган. Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи 7 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикасига ўтказилган.

👩‍👧‍👦Фуқароларнинг 3 нафари аёллар, 4 нафари 14 ёшгача бўлган болалардан иборат.

Мазкур жараён давомида 7 нафар фуқаронинг ҳар бирини тана ҳарорати ўлчаниб, объектив тиббий кўрикдан ўтказилганда иситмаланган ва COVID-19 га шубҳа қилинган беморлар аниқланмаган.

🤰Текширув давомида аёлларнинг барчаси ҳомиладор бўлганлиги, уларнинг туғруқ муддати май ойига берилганлиги маълум бўлган.

🚑Керакли дезинфекция тадбирлари ўтказилиб, фуқаролар Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги Туғруқ бўлимига олиб келинган.

🤱Ҳозирда ҳомиладор аёллардан бирининг кўзи ёриган. Она ва бола саломатлиги яхши бўлиб, шифокорлар томонидан доимий назорат қилиб турилибди.

🎥Батафсил лавҳамизда👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#COVID19

Қибрай туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг электр ва газ тўловлари тўлаб берилди

🏘 Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 55 та хонадонга:

⚡️электр энергияси тўлови учун 5 млн. 500 минг сўм;

🔥табиий газ тўлови учун 5 млн. 500 минг сўм,

жами 11 млн. сўм электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун тўловлар ўтказиб берилган.

Бу ҳақда батафсил darakchi.uz сайтида ўқишингиз мумкин

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Қибрай

ЎзЛиДеП раиси, Халқ депутатлари Қибрай тумани кенгаши 1-округ депутати З.Абдуазимов ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Салихова томонидан “Қурилиш” маҳалласидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд, оғир турмуш шароитидаги 40 нафар оила вакилларига, шулардан 2 нафар карантинга олинган ҳамда 5 нафар боқувчисини йўқотган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

***
Председатель Кибрайского районного Кенгаша УзЛиДеП, депутат районного Кенгаша народных депутатов от 1-избирательного округа З. Абдуазимов, первая заместительница начальника районного отдела Поддержки махалли и семьи С. Салихова раздали на безвозмездной основе продукты питания проживающим в махалле «Курилиш» 40 малообеспеченным семьям, а также находящимся в условиях домашнего карантина 2 семьям, пяти потерявшим кормильца семьям.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Сессия

Бугуннинг асосий вазифаси – ижтимоий ҳимоя

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг 2020 йил 29 апрелда бўлиб ўтган навбатдаги сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 23 апрелида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар асосида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ҳамда саховатпеша тадбиркорлар томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида масала муҳокама қилинди.

♦️ Сессияда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхати қайта кўриб чиқилди ҳамда уларга ихтиёрий тарзда ҳомийлар бириктирилди.

🔷Аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Сессияда кам таъминланган оилаларни карантин даврида қўллаб-қувватлаш бўйича тадбиркорларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

✔️Шунингдек, ушбу вазифаларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш, очиқлик ва шаффофлик асосида амалга оширилишини таъминлашда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаол иштирок этиши тавсия этилди.

🔸 Аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

❇️Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Муллаханов) ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси (И.Худайбергенов) зиммасига туман, шаҳарларда секторлар кесимида коронавирус пандемияси оқибатида ишсиз қолган, кам таъминланган оилаларнинг рўйхатларини мунтазам равишда ўрганиб, янгилаб борилиши, уларга ҳомийларнинг ихтиёрий равишда бириктирилиши ва кўрсатилаётган ёрдамларнинг ўз манзилларига етказилишини таъминлаш ва назоратга олишлари топширилди.

✳️Шунингдек, депутатларга коронавирус пандемиясининг иқтисодиётимизга салбий таъсирини камайтириш мақсадида кўрилаётган чоралар, айниқса, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, ушбу савобли тадбир доирасидаги ташаббусларда фаол иштирок этган тадбиркор ва фермерларга давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳамда имтиёзлар берилишини ташкил этишда фаол иштирок этиш ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни назоратга олиш, умумхалқ ҳаракати доирасидаги режаларни ўзлари сайланган округларда амалда бажарилишини ташкил этиш ва ўз назоратларига олиш топширилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оила мустаҳкам бўлишининг асосий шартлари нима? Исломда оилавий муносабатлар ҳақида

Қуръон ва раҳмат ойи – Рамазон муносабати билан Kun.uz ташкил этаётган туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Исломдаги энг муқаддас қадриятлардан бири бўлмиш оила, силаи раҳм, яъни қавм-у қариндошга яхшилик қилиш мавзуси ҳақида сўз юритилди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видео

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Қибрай

ҚИБРАЙДА САХОВАТПЕША ТАДБИРКОР ЭҲСОН ҚИЛДИ

☪️ Бугун Тошкент вилояти Қибрай тумани "Юқори юз" маҳалласида номини сир тутишларини илтимос қилган маҳаллий саховатпеша тадбиркор томонидан Муборак Рамазон ойининг 7-куни муносабати билан аҳолига эҳсон қилинди.

📦 Карантин шароитида ижтимоий ҳимояга муҳтож, хусусан, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор, кўп фарзандли, боқувчисини йўқотган ва моддий кўмак зарур бўлган оилалардан иборат 80 та хонадонга 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари маҳалла фаоллари иштирокида беминнат етказилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Ўрта_Чирчиқ_тумани
#саховат_ва_кўмак

УЗ: 🤝 “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйилиши билан мутасаддилар ва кенг жамоатчилигимиз карантин даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли асосда қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида тумандаги барча маҳаллаларга тадбиркорлар, фермерлар, ҳомийлар ва саховатпеша инсонлар бириктирилди.

🛒Бугунги саховатли кунларда "Юқори овул" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ногирон Шухрат Нишонов ва кам таъминланган Шахноза Пардабоева оиласига Ўрта Чирчиқ тумани бош имом-хатиби Абдумалик Абдусаттаров томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

👏 "Жанғабай" маҳалласида истиқомат қилувчи 3 нафар эҳтиёжманд оилаларга ҳаракат дастури асосида бириктирилган "Гулшода" фермер хўжалиги раҳбари Пардагул Нурбекова томонидан 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram