Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Пискент_тумани
#антикоронавирус
#бирга_енгамиз
#мурувват

УЗ:📌Пандемия кўпчиликнинг меҳнат қилишини чеклаши билан бирга кўплаб саҳий ва олижаноб инсонларни майдонга чиқармоқда. Улар томонидан карантин сабабли уйда қолган юртдошларимизга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилмоқда.

👨‍👩‍👧‍👦Пискент туман бош имом-хатиби З.Қудратов ва ҳомий тадбиркорлар билан "Тараққиёт" ва "Холиқберди" маҳаллалардаги оғир шароитда яшаётган 40 нафар оилага ун, ёғ, сабзи, пиёз, гуруч, чой, колбаса ва тухум жойланган пакетлар тарқатилди.

🐄Бундан ташқари қорамол сўйилиб, гўшти шу хонадонларга улашилди. Маҳаллада бош имом-хатиб томонидан карантин вақтида маросимларни ўтказмаслик ҳақида тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

🐑Натижада тавсияларга амал қилиб, ақиқа маросимини ўтказмасдан икки қўй сўйилиб, қишлоқ аҳлига улашдилар.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон_шаҳри
#ярмарка
#бирга_енгамиз

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ҳамда давлат солиқ инспекцияси ташаббуси билан 10 дан ортиқ маҳалла ҳудудида ярмаркалар ташкил этилди.

🥬Савдо шохобчаларида 22 турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзон нархда сотилмоқда.

🚚Шунингдек, аҳоли талабидан келиб чиқиб, бошқа ҳудудларда ҳам арзонлаштирилган кўчма ярмаркалар савдоси йўлга қўйилмоқда.

Юқоридаги видеолавҳа шу ҳақда.🎬

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Пискент
#бирга_енгамиз

УЗ:🎁Пискент тумани ИЖҚК департаменти туман бўлими раҳбари Т.Сапаев ва "Намуна" маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳудудда истиқомат қилувчи уруш фахрийси Ашир Ўсаров хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олдилар.

❇️Отахоннинг яшаш шароити, эҳтиёжлари ўрганилди. Уруш кўрган, матонатли инсон Ашир ота бугунги кунлар вақтинчалик синов эканлигини таъкидлаб яқин кунларда бу бало бутунлай даф бўлишига умид билдирди.

🛍Мутасаддилар ҳудуддаги ёрдамга муҳтож оила вакилларига ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бердилар.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#антикоронавирус
#бирга_енгамиз

УЗ: 🚛Пискент туманининг олис қишлоқларида туман прокуратураси, ИЖҚК Департаменти туман бўлими, ДСИ, бозор маъмурияти ҳамда тадбиркорлар ташаббуси билан "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида ярмарка ва кўчма бозорлар ташкил этилмоқда.

⭕️Ҳудуддаги “Лолаариқ”, “Файзобод”, “Сувти”, “Мингтепа”, “Дўнгқўрғон”, “Холиқберди”, “Тараққиёт”, “Оқтом”, “Чимқўрғон”, “Саидобод”, “Мустақиллик”, “Култепа”, “Кўлота”, “Гулистон” “Дўстлик”, “Ғайрат”, Зоминовул”, “Новкент” маҳаллаларида истиқомат қилиб келаётган аҳоли мутасаддилар томонидан яратиб берилган қулайликдан мамнун.

⚖️🥬🥕🥔Кўчма бозорларда жами 5000 кг картошка, 1150 кг пиёз, 180 кг сабзи, 85 кг лавлаги ва бошқа зарур маҳсулотлар арзонлаштирилган нархда сотилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#бирга_енгамиз
#одамлар_орасида

❗️Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишларида аҳолининг камбағал қатлами, шунингдек, COVID-19 пандемияси сабабли эълон қилинган карантин вақтида ишсиз қолган аҳоли вакилларини моддий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида урғу берилган эди.

⚡️Президентимизнинг ушбу топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг Туризм масалалари бўйича ўринбосари С.Низамов, вилоят прокурори С. Самадов, туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов маҳаллаларда бўлиб, одамларнинг турмуш тарзи, моддий аҳволи, қўл остидаги имкониятларидан, томорқадан самарали фойдаланиши каби жиҳатларни ўргандилар.

📌"Янгиобод", "Сувти" маҳаллаларида ёрдамга муҳтож оилалар билан танишиб, марказлашган ҳолда кўмак бериладиган хонадонлар рўйхатига киритиш ҳақида топшириқлар берилди.

✔️Ер майдонидан самарали фойдаланаётган одамлар тажрибасини оммалаштириш ҳақида кўрсатмалар берилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#бирга_енгамиз
#саховат_ва_кўмак

Тадбиркор халққа мададкор бўлмоқда

⚡️
Аввал хабар берганимиздек, туманимизда муборак Рамазон ойи ҳамда карантин муносабати билан хайрия тадбирлари кенг кўламда ўтказиб келинмоқда. 

Қаторда норинг бўлса, юкинг ерда қолмайди, деганларидек, синов дамларида қўшниси, маҳалладоши шароитини енгиллатиш, рўзғори учун зарур маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида деярли ҳар бир тадбиркор таклиф билан чақаётгани қувонарли.

🚚 Бугун "Имрон-Иймона" МЧЖ ҳомийлигида "Саховат ва кўмак" карвонида тумандаги "Ғайрат" ва "Култепа" маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 50 нафар эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган хонадон вакилларига 14 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

📦Шунингдек, "Тўрақулов Дилмурод чорва" фермер хўжалиги раҳбари Д.Тўрақулов ҳам хайрли ишга бел боғлади. Унинг ҳомийлигида тайёрланган Рамазон тухфалари "Зоминовул" ва "Новкент" маҳалласидаги эҳтиёжманд оилаларга етказиб берилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Пискент
#бирга_енгамиз
#cаховат

🔸Бугун Пискент туманидаги зиёратгоҳларда туман ҳокими бошчилигида масъуллар иштирокида яхши ният билан қурбонлик қилинди.

🌙Муқаддас динимизда ҳам эҳсон ва хайрия амаллари балою офатларга қарши ҳимоя бўлиши, ёрдамга муҳтож инсонлар кўнглига умид бериши ҳақида сўз боради. Айниқса, Рамазон ойида қилинган эзгуликнинг савоби улуғлиги таъкидланган.

🕌Эрта тонгда "Бобо Ғозий Турктўғон" ва "Кори хайр хона" қадамжоларида сектор раҳбарлари ва имом-хатиблар иштирокида 🐏жонлиқ сўйилди.

🤲Қуръон тиловат қилиниб, юртимизни табиий офатлар ва касалликлардан асрашини тилаб дуолар ўқилди.

💯Ушбу эҳсонлар озиқ-овқат маҳсулотлари билан қўшиб, Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази орқали эҳтиёжманд оилаларга тарқатилади.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Пискент_тумани
#бирга_енгамиз

УЗ: 👨‍👩‍👧‍👦Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Сирдарё, Мирзаобод туманлари ва Гулистон шаҳридан келган 43 оила – 118 нафар инсон Пискент туманига жойлаштирилди.

🏘"Новкент", “Зоминовул”, “Ғайрат”, “Дўстлик”, "Мўминобод” маҳаллаларида офатдан жабр кўрган ҳамюртларимиз ҳолидан хабар олиш мақсадида туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдулла Деҳқонов, туман бош имом-хатиби Зайнилобиддин Қудратов бошчилигида имом-хатиблар ушбу хонадонларда бўлдилар.

🤲Суҳбат давомида халқимиз бу синовдан ҳам бирдамликда, муваффақиятли ўтишини, юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик, барча мушкуллар осон бўлишини тилаб дуо қилдилар.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оққўрғон_ёшлари
#волонтёрлар
#кун_қахрамонлари
#бирга_енгамиз

Бугун барчамиз учун синовли давр карантин ва пандемия даврида уйда қолиб соғлиғингизга жиддий эътибор қаратинг.

📌Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгашининг мард ва жасур ёшларидан ташкил топган фидойи волонтёрлари Оила ва маҳаллани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлими билан ҳамкорликда мурожаатларга жавоб бериб зарур озиқ-овқат маҳсулотларни етказиб беришмоқда.

Бир кунда 40-50 тагача бошланган кундан эса 400 дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга белгиланган мезонлар ва далолатнома асосида озиқ-овқатлар жамланган маҳсулотлар карантин қоидалари талабида етказилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram