ҲУРМАТЛИ ҚИБРАЙЛИКЛАР!!!
Азиз саховатпеша инсонлар!
❗️«Маҳалла» хайрия жамоат фонди қошида «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати махсус жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди.
📌Бу жамғармага тушган маблағлар Коронавирус пандемияси (COVID-19) ҳамда карантин жорий этилганлиги сабабли кам таъминланган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, озиқ-овқат билан таъминлаш учун сарфланади. Саҳоватпеша инсонларимиз ушбу ҳисоб рақамга пул ўтказмалари ўтказиши мумкин.
✅ "САХОВАТ ВА КЎМАК" жамғармаси ҳисобварағи –
миллий валютада:
ҳ/р: 20212000000534063004;
АҚШ долларида:
ҳ/р: 20212840900534063001;
МФО: 00410;
ИНН: 201081528;
ЧЭКИ Савдогарбанк Қибрай филиалида;
⏩ хайрия кўмаги учун код детали 00668
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram

#ёшлар_бандлиги
Ёшларга оид давлат сиёсати - амалда
⚡️Тошкент вилояти республикамизнинг марказий вилояти ҳисобланиб, ўзининг иқтисодий салоҳияти, инфратузилмаси, географик жойлашуви нуқтаи назаридан шиддат билан ривожланаётган ҳудудлардан бири ҳисобланади.
❗️Вилоятда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида бугунги кунда аҳоли сони кундан-кунга ортиб бориши билан бир қаторда уларнинг бандлигини таъминлаш ҳам долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
📌Кейинги йилларда вилоятда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларга муносиб иш ўринларини яратиш ҳамда ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган янги лойиҳаларнинг амалга оширилиши бу борада қатор ижобий натижалар бермоқда.
▶️Батафсил

#Оққўрғон_тумани
#Саховат_ва_кўмак
🔸Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 22 апрел куни ўтказилган видеоселекторда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсиз қолган ҳамда эҳтиёжманд аҳолига кўмак бериш ҳамда меҳр-саховат, оқибат каби юксак инсоний фазилатларини инобатга олган ҳолда, туман “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими тасарруфида ”Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилди.
⚡️Инсондан бу дунёда яхшилик қолади, азизлар! Юртимизда, туманимизда саховатли инсонлар жуда кўп. Кўпнинг бир мисқолдан бергани ҳам тоғдек бўлиши ҳеч гап эмас. Кимнинг имконияти бўлса, бундай савобли ишларга ўз ҳиссамизни қўшайлик! Зеро, кичик хайрия катта эзгуликлар сабабчиси бўлади.
❗️Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:
Х.Р:2021 2000 5025 7899 7003 сўмда
Х.р:2012 2840 8025 7899 7001 долларда
Қўшимча тарзда туман “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази” рақамларини тақдим этамиз:
(70) 55-21-736

#Олмалиқ
#дезинфекция
✍️Олмалиқ шаҳрига коронавирус пандемиясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, хўжалик ҳисобидаги 2 та корхона ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ дезинфекция станцияси ва шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази дезинфекция бўлими ходимлари томонидан мунтазам равишда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
🚿 Жумладан, бугун шаҳарга кириш-чиқиш постларидан ўтган жами 1093 та енгил ва юк автотранспортлари, "Дўстлик” ва “Намуна” МФЙлардаги кўчалар ҳамда марказий ва ички кўчалар тўлиқ дезинфекция қилиниб, зарарсизлантирилди.
❗️Шунингдек, эртага, 26 апрель куни шаҳардаги Марказий деҳқон бозорининг очилиши муносабати билан ФВБ ходимлари томонидан мазкур бозорда ҳам дезинфекциялаш тадбирлари олиб борилди.

Forwarded from O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
26 апрел Муҳаммад Юсуф туғилган кун
Ватаним
Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон,
Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим,
Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним…
Шодон куним гул отган сен,
Чечак отган изимга,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга.
Синглим дейми,
Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ўзинг меҳри
Илиғимсан, Ватаним.
Сен Машрабсан,
Халқда тумор,
Балхда дорга осилган,
Навоийсан, шоҳ ёнида
Фақирини дуо қилган.
Яссавийсан, меники деб,
Кўринган даъво қилган,
Минг бир ёғи очилмаган
Қўриғимсан, Ватаним.
Сен Хўжандсан,
Чингизларга
Дарвозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон,
Чўлиғимсан, Ватаним.
Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин – Курдистонда,
Бобуринг – Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ, деб
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним…
Ўғлим десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бўлиб тушгайман,
Падаркушдан пана қилиб
Улуғбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним…
Ўтган кунинг – ўтган кундир,
Ўз бошингга етган кун,
Қодирийни берган замин,
Қодирийни сотган кун.
Қўлин боғлаб,
Дилин доғлаб,
Етаклашиб кетган кун,
Воҳ болам! деб айтолмаган
Дудуғимсан, Ватаним.
Ёнингда қон йиғлаган бир
Шоирингга қараб қўй,
Гар Қўқонга йўлинг тушса,
Детдомларни сўраб қўй.
Ҳеч бўлмаса Усмон хокин
Келтирмоққа яраб қўй,
Олисларда қуриб қолган
Қудуғимсан, Ватаним…
Сен – шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам,
Ўғлим деб,
Бош эгиб турган чинорим,
Қўйнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним!
Муҳаммад Юсуф, Ўзбекистон халқ шоири
Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келди. Ўрта мактабдан сўнг Рус тили ва адабиёти институтига кириб, уни 1978 йили тамомлади. 1978-1980 йилларда республика Китобсеварлар жамиятида, 1980-1986 йилларда “Тошкент оқшоми” газетасида, 1986-1992 йилларда Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, “Ўзбекистон овози” газетасида ишлади. Умрининг сўнгги йилларида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг котиби вазифасини бажарди.
У ўнга яқин шеърий тўплам, кўплаб қўшиқларнинг муаллифи сифатида кенг китобхонлар қалбига кириб улгурди. Шоирнинг дастлабки шеърлари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида 1976 йили эълон қилинди. Сўнгра “Таниш тераклар” (1985), “Булбулга бир гапим бор” (1987), “Илтижо” (1988), “Уйқудаги қиз” (1989), “Ҳалима энам аллалари” (1989), “Ишқ кемаси” (1990), “Кўнглимда бир ёр” (1991), “Бевафо кўп экан” (1991), “Эрка кийик” (1992), “Ёлғончи ёр” (1994) каби шеърий тўпламлари, сайланмалари нашр этилди.1989 йилда эса “Уйқудаги қиз” номли шеърий тўплами учун унга республика Ёшлар ташкилотининг мукофоти берилди. 1998 йили Муҳаммад Юсуфга “Ўзбекистон халқ шоири” деган юксак унвон берилди.
Шоир 2001 йилнинг 1 август куни 47 ёшида оламдан ўтди. Агар у ҳаёт бўлганида бугун 66 ёшни қарши оларди.
Каналларимизга қўшилинг: 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFR5VfSQjPeC7ODZMA
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw

#Қибрай
#Паркент
☎️Куни кеча Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг худудий инспекцияларига фуқаролар томонидан аҳоли яшаш жойларида маҳсулотлар арзонлаштирган нархларда, кўчма савдолар ўтказилиши бўйича амалий ёрдам сўраган мурожаатлар келиб тушди.
🛒Вазият мутасадди ходимлар томонидан ўрганилиб, мурожаат қилинган кунни ўзида Паркент ва Қибрай тумани 4 та сектор бошлиқлари ҳамкорлигида савдо ярмаркаси ва сифатли савдо хизмати кўрсатиш учун барча қулайликлар яратилди.

#Юқори_Чирчиқ
#мурожаат
✅Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2020 йил 20 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифа “Саховат ва кўмак“ умуммиллий ҳаракати ижроси юзасидан Юқори Чирчиқ туман ҳокими У. Атемов тадбиркорларга мурожаат этди.
📌 Туман ҳокими халқни бугунги синовли кунларда қўллаб-қувватлаш ҳар бир раҳбарнинг масъулиятли вазифаси эканлигини эслатиб ўтди.
🏢Тумандаги катта ишлаб чиқариш корхоналари “YUQORI CHIRCHIQ METAL INVEST” МЧЖ, “TEHNOINVEST-ST” МЧЖ, “ROHAT PLASTEKS МЧЖ”, “ASIAN JAM“ МЧЖ, "SOF GIGIENIK" МЧЖ, "JDIELUX BUSINESS" МЧЖ раҳбарлари ва бошқа тадбиркорлар ушбу ташаббусни қўллаб, бу синовли кунларда бир бўлиб ҳаракат қилган ҳолда ўз ҳисобларидан “Саховат ва кўмак“ умуммиллий ҳаракати ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказиш таклифи билан чиқди.

#Хайрия
#Бўка_тумани
Бўкада хайрия акциялари давом этмоқда. ОКМК дан Рамазон туҳфаси.
📌Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг барча ҳудудларида, жумладан Бўка туманида ҳам хайрия тадбирлари доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.
♻️Таъкидлаш жоизки бундай хайрия тадбирларини ташкиллаштириш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатишда 4 та сектор: туман ҳокимлиги, ИИБ, ДСИ ва прокуратура билан бир қаторда ҳомийлар кўмаги ҳам муҳим аҳамиятга эга.
🖇Ана шундай хайрия тадбирларининг яна бири бугун туманнинг турли ҳудудларида ташкил этилиб, ОКМК нинг ҳомийлиги асосида эҳтиёжмандларга Рамазон хайрия эҳсонлари улашилди.

#саҳоват
🐄Куни кеча Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг ташаббуси билан туманнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, бемор ва ногиронлиги бўлган, якка-ёлғиз, эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Минг оилага - минг туҳфа!” ижтимоий хайрия акцияси доирасида 50 та эҳтиёжманд оилаларга бир бошдан соғин сигир берилган эди.
🐑Навбатдаги хайрия акцияси доирасида туман ҳокимлиги томонидан саховатпеша инсонлар, фермерлар, ҳомийлар ва корхона-ташкилотлар кўмагида 30 та кам даромадли оиланинг ҳар бирига бир бошдан қўй ҳадя қилинди.
💰Туёғи бор уйда барака бўлади, деган мақол бежиз айтилмаган. Албатта қўй етти ҳазинанинг бири ҳисобланади. Ушбу қўйларни олган оилалар иш билан таъминланиб, келажакда даромадга эга бўлишади.