Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.9K photos
5.35K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Қибрай_тумани

☪️ Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Тошкент вилояти Қибрай туманига ташриф буюрди. Унга туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Наврўз Алимов ҳамроҳ бўлди.

📦 Муфтий Усмонхон Алимов томонидан келтирилган бир ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари туманнинг "Шалола" ва "Янги Арғин" маҳалласида истиқомат қилаётган 6 та кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилаларга беминнат етказилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оққўрғон

🙎‍♂️"Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси доирасида Оққўрғон туманининг "Султонобод" МФЙ ҳудудидан 100 гектар ер майдони ажратилиб, 100 нафар ёшлар бандлиги таъминланди.

❇️Ёш ер эгаларини муносиб дам олишлари учун "Замонавий ёшлар шийпони"да катта ҳажмда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

🌟Туман ҳокими Ф.Омонов кўрсатмаси, таклифлари ва меъморлик талаблари асосида сўлим шийпон кўркам қиёфага келмоқда.

🌱Бугун туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, фаол ёшлар, ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари ёрдамида, 200 дан ортиқ атиргул, 300 туп арча, 3000 туп манзарали гуллар, 2000 туп райҳон кўчатлари экилди.

🌳Шу билан бир қаторда шийпон атрофидаги дарахт ва тут кўчатларига шакл берилди.

⚡️Туман электр тармоқлари корхонаси томонидан қуёш батарейкаси ўрнатилиб шийпоннинг кечки манзараси учун ёруғлик таъминланди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#расмий

Тайинлов

⚡️⚡️Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерматов Камолиддин Мамурович 2020 йил 23 апрелдан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

❗️❗️ Алимбеков Ботир Баҳодирович 2020 йил 23 апрелдан Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#расмий

📌 Б.Алимбеков 1978 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. Миллати ўзбек. 1999 йилда Тошкент Давлат аграр университетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш  факультети битирувчиси.

📎 Маълумоти бўйича мутахассислиги - зоомуҳандис, иқтисодчи (қишлоқ хўжалиги). Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги, солиқ ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.

Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бўка_тумани

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилинг!

🦠Дунёнинг бир қанча мамлакатларида кузатилган коронавирус пандемияси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади.

👨‍👩‍👧‍👦Айни кунларда ушбу вируснинг салбий оқибатлари натижасида эълон қилинган карантин ҳолати туфайли кўплаб оилалар ижтимоий кўмакка муҳтож.

👐Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан юртимизда ана шундай эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати эълон қилинди.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди Бўка туман бўлимининг "Саҳоват ва кўмак" жамғармаси учун АТ Халқ банки Бўка туман филиалидан ҳисоб рақамлари очилди.

🇺🇿Миллий валютада: 20212000004317533003

🇺🇸АҚШ долларида: 20212840204317533001

МФО: 00782
ИНН: 202371324

💰Банк: АТ Халқ банки Бўка туман филиали

🛒Ўтказилган хайрия маблағлари тўлиқлигича саховат ва кўмак учун туманда ташкил қилинган Хайрия маркази (1197 Call-Center) орқали ёрдамга муҳтож оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари шаклида етказиб берилади.

🤲Қилган эҳсон ва савобли ишларингизни Оллоҳ даргоҳида қабул қилсин!

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Зангиота_тумани

Карантин вақтида ҳам маҳкумлар озодликка чиқарилмоқда

Кеча Зангиота туманида жойлашган аёллар колониясидан бир гуруҳ маҳкумалар озодликка чиқарилди.

👮‍♂️Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани суди раиси Ўктам Ҳолиқов раислигида бўлиб ўтган суд жараёнида 21-жазони ижро этиш муассасаси раҳбариятининг тақдимномалари кўриб чиқилди.

🔖Тақдимномада жазони ўташ жараёнида белгиланган тартибларга қатъий риоя этган, қилмишидан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ маҳкумаларни муддатидан олдинроқ озод этиш сўралган. Натижада, бир неча маҳкумалар озодликка чиқарилган.

❇️Маҳкумалар шунчаки озод этилмади, балки уларнинг келгусида ҳаётда тўғри йўлга тушиб олиши, жамиятда ўз ўринларини топиши учун тегишли хизматлар, маҳаллий давлат ҳокимияти идораларига масъулият ҳам юкланди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#саховат

⚡️ Олмалиқ шаҳар «Маҳалла» хайрия жамоат фонди қошида «Саховат ва кўмак» жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди.

🏦 Эндиликда эҳтиёжмандларга кўмак кўрсатмоқчи бўлганлар хайрия маблағларини «Саховат ва кўмак» жамғармасининг «Халқ банки» Олмалиқ филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамларига ўтказишлари мумкин:

🇺🇿 Сўмда - 2021 2000 1040 2528 3003
🇺🇸 АҚШ долларида - 2021 2840 6040 2528 3002

МФО - 00785
ИНН - 203 089 371

☎️ 90 -985-01-07, 93-186-56-65

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Оҳангарон_шаҳри

Ҳудудда коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида кенг кўламли профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

📌 Бугун шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Мудофаа ишлари бўлими ва Миллий гвардия ходимлари томонидан А-373 автомагистралининг шаҳар ҳудудидан ўтган қисми, "Охунбобоев", "Намуна", "Ёшлик", "Хонобод" ҳамда "Намуна" маҳаллаларидаги кўчалар хлорли эритма билан тўлиқ дезинфекция қилинди. Жараёнда аҳоли ўртасида карантин талабларига риоя этиш борасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

❗️❗️Ўтган давр мобайнида СЭОМ ходимлари томонидан 21 та маҳалла, бозор ва савдо муассасалари, 15 та дорихона, 2 та даволаш профилактика муассасаси, 58 та умумий овқатланиш шохобчаси, 1582 та автоулов кимёвий воситалар билан зарарсизлантирилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бекобод_тумани
#томорқа
#хайрия

🎋Карантиндан кейин йўлингиз Бекобод туманига тушса, албатта, ушбу туманга боринг, “Пастки Керайит” МФЙ ҳудудида яшовчи, меҳнаткаш инсонларнинг шижоати, томорқаларда етиштирилаётган маҳсулотлари кўнглингизни қувонтириши аниқ.

🥬Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Эркин Аҳмедов, Собит Тошбоев каби меҳнаткаш инсонлар, гулкарам, бақлажон, карам ва бошқа мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, рўзғорини бут турмушини обод қилишга интилмоқда. “Green Agro Food” МЧЖ раҳбари Шокир Хайдаров эса иссиқхонада маҳсулот етиштириш борасида бошқаларга ўрнак бўлмоқда.

🎁Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан ёрдамга муҳтож оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram