Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Олмалиқ
#cаховат_ва_кўмак
#умумхалқ_ҳаракати

Яқинда, 22 апрель куни Президентимиз Ш.Мирзиёев халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурдилар.

💢Кенг жамоатчилик томонидан бирдек маъқулланган мазкур ташаббус айни дамда Олмалиқ шаҳридаги тадбиркор ва саховатпеша инсонларни ҳам эзгу мақсад йўлида бирлаштирди.

Жумладан, бугун шаҳардаги "Powerful star” аkfa Олмалиқ филиали раҳбари Илҳом Абдуллаев, "GULRUHSORA FURNITURE" МЧЖ раҳбари Элмурод Кузиев ҳамда "BRAVO AND MEBEL" МЧЖ раҳбари Абдуҳолиқ Бургутовлар томонидан 50дан зиёд эҳтиёжманд оила вакилларига озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз улашилди.

💰Карантин сабабли, вақтинча ишсиз қолган бир неча фуқаролар тадбиркорлар томонидан оталиққа олиниб, моддий кўмак бериб борилишига келишилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ
#cаховат_ва_кўмак

🐄Ўрта Чирчиқ туманида турмуш шароити оғир ва эҳтиёжманд оилаларга 50 бош қорамол тарқатилди.

Ушбу савобли тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов ҳам иштирок этиб, сигир олганлар хурсандчилигига шерик бўлди.

⚖️Энди соғин сигирли бўлганлар сут маҳсулотларидан нафақат ўзлари истеъмол қилишади, балки орттирганини сотиб, қўшимча даромад топиш имкониятига эга бўлишади.

🎥Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ
#cаховат_ва_кўмак

⚡️Президентимиз томонидан коронавирус пандемияси вақтида ишсизлар ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилган эди.

📌 Мазкур умумхалқ ҳаракати доирасида ҳамюртларимиз мушкулини осон қилишга бел боғлаган Олмалиқ шаҳар 1-сектор раҳбари, ҳоким Усмон Раҳимов бошчилигидаги масъуллар жойларда бўлиб, шаҳар фуқароларининг ижтимоий аҳволини яқиндан ўрганишди. Эҳтиёжманд фуқароларга моддий кўмак берилди.

📹 Батафсил лавҳамизда👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#cаховат_ва_кўмак

⚡️Президентимиз томонидан коронавирус пандемияси вақтида ишсизлар ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилган эди.

📌 Мазкур умумхалқ ҳаракати доирасида ҳамюртларимз мушкулини осон қилишга бел боғлаган Олмалиқ шаҳар 1-сектор раҳбари, ҳоким Усмон Раҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакиллари А.Утапов, С.Ахмедов, Д.Ахмедов, З.Қобилова ҳамда депутатлар С.Якупбекова, М.Ўлмасова, Ш.Мирзақулов, Д.Рўзиева жойларда бўлиб, фуқароларнинг ижтимоий аҳволи яқиндан ўрганилди.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#cаховат_ва_кўмак

Хабарингиз бор, вилоятимиз аҳолисини даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш, уларнинг турмуш даражасини янада фаровон қилишга қаратилган ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

🛍Хусусан, Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ҳам ушбу хайрли ташаббусларни давом эттириш мақсадида "Қатоғон" маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.

🎥Батафсил видеолавҳамизда👆👆👆

***
Как известно из средств массовой информации, в Ташкентской области ведутся организационные мероприятия по повышению уровня жизни населения региона, сокращению бедности.

🛍 В частности, в рамках реализации этой государственной программы хоким города Ангрен Шукурулла Махмудов посетил Сход граждан махалли «Катагон».

🎥 Подробности – в нашем видеосюжете 👆👆👆

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Чиноз
#cаховат_ва_кўмак

📌Чиноз тумани биринчи сектор ҳудудидаги "Ачамайли" ва "Яллама" МФЙларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган оилаларга сектор раҳбари, туман ҳокими Акмалхон Мадиев ижтимоий ёрдам кўрсатди.

🐄 Хусусан, туман ҳокими томонидан "Яллама"даги 11 та, "Ачамайли"даги 16 та оилалар йўқланиб, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

🚚 Шунингдек, шундай оғир кунларда тумандаги кўплаб тадбиркорлар халққа суянчиқ бўлиб, секторлар кесимида мунтазам равишда ёрдамга муҳтож хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон
#cаховат_ва_кўмак

Оққўрғон туманида "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасидаги тадбирлар кенг қулоч ёйди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Чиноз_тумани
#cаховат_ва_кўмак

🛒Чиноз тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан "Яллама" МФЙга қарашли "Соҳибкор" кўчасида яшовчи 20 та хонадонга 6 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

♻️Шунингдек, Чиноз тумани ҳокими секторидаги "Қир" маҳалласида яшовчи 17 та хонадонга ҳам тўққиз турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

✔️Фуқаролар ташкилотчи ва ҳомийларга ўз миннатдорликларини билдиришмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Олмалиқ
#cаховат_ва_кўмак

📌 Тошкент вилояти прокурори С.Самадов ташаббуси билан жорий йилнинг 5 май куни "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси М.Мирxамидов ва Олмалиқ шаҳар прокурори М.Маматовлар томонидан Олмалиқ шаҳар 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

🔶 Хусусан, Сўфи Оллоёр маҳалласи ,“Тотувлик” кўчаси 7-уй, 7-хонадонда яшовчи Ш.Аҳмедова, 7-уй 38-хонадонда яшовчи Ж.Давлатова, 7-уй 46-хонадонда яшовчи Н.Рустамоваларнинг ҳамда Чўлпон маҳалласи “Ойдин ҳаёт” кўчаси 20-уй, 55-хонадонда яшовчи З.Ортиқбоева, “Металлург” кўчаси 22-уй, 10-хонадонда яшовчи С.Холиқоваларнинг оилавий шароити, мавжуд муаммолари ўрганилиб, мазкур хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Чиноз
#cаховат_ва_кўмак

”Саховат ва кўмак умумхалқ ҳаракати доирасида Чиноз туманидаги "Ёввош" маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилалардан 13 тасига 4 млн.сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

⚡️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими туман ҳокими бошчилигида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, баҳоли қудрат ёрдам кўрсатилмоқда.

📌Хусусан, турмуш шароити оғир бўлган оилаларга 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилиши ва улар билан дилдан суҳбат қурилиб, камбағалликни бартараф этиш учун иш ўринлари таклиф этилаётгани одамларни қувонтирмоқда.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#cаховат_ва_кўмак
#Олмалиқ_шаҳар

⚡️Олмалиқ шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими қошида очилган "Саховат ва кўмак" жамғармасига ҳомийлар томонидан туширилаётган маблағ эвазига карантин шароитида оғир аҳволга тушиб қолган фуқароларга мунтазам равишда ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Жумладан, ҳайит байрамидан бугунги кунгача фуқаролар мурожаатлари ва маҳалла раисларининг тавсияси асосида ана шундай 158 нафар фуқарога 9 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмалари тақдим этилди.

📌Бу каби саховат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#cаховат_ва_кўмак
#Янгийўл_тумани

⚡️Жаҳон миқёсида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам қатъий карантин чоралари иқтисодий фаоллик ва аҳоли даромадлари пасайишига олиб келди. Бундай мушкул вазиятда ҳам давлатимиз томонидан халқимиз ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиниб келинмоқда.

🎁Жумладан, Қурбон ҳайити арафасида Президент фармони билан ажратилган бир марталик моддий ёрдам пуллари кўплаб оила вакилларига қувонч бахш этди.

🎥Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram