Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#депутатлар
#томорқачилик

🎋O‘zLiDeP Оҳангарон туман кенгаши депутати О.Абдурафиқов мутасадди ташкилотларга ташаббус билан чиқиб, аҳолини томорқалардан унумли фойдаланишлари учун амалий ёрдам кўрсатди.

🌾Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман Кенгаши 18- “Ватан” округидан сайланган депутат К.Абдураҳманова карантин даврида аҳоли томорқаларини айланиб, ердан унумли фойдаланиш борасида тушунтириш ишларини олиб борди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ДЕПУТАТЛАР_НАЗОРАТИ

МОДДИЙ ЁРДАМЛАР МАНЗИЛЛИ ЕТИБ БОРМОҚДАМИ?

❇️Мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш учун Президент фармони ва ҳукумат фармойишлари асосида чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Бу чора-тадбирлар кечиктирилмасдан кескин ва тезкорлик билан амалга оширилаётгани боис гоҳида аҳоли ўртасида турли хил тушунмовчиликлар, норозиликлар бўлиб турибди.

❗️Бу эса ижтимоий тармоқларда ўз аксини топмоқда. Ушбу маблағлар ўз эгасини топиб бериляптими, буни ким назорат қилади, деган иддаоларни эшитиб турибмиз.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#депутатлар_мурожаати

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КЕНГАШИНИНГ ВИЛОЯТ АҲОЛИСИГА МУРОЖААТИ

🏥Вилоятимиздаги 19 та шаҳар ва туманларда COVID-19 касаллигига гумон қилинган аҳолига амбулатория тартибида тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида профилактика кўрикларини ташкил этиш учун махсус поликлиникалар жорий йилнинг 6 августидан ишга туширилди.

👨‍⚕️👩‍⚕️Бугунги кунда вилоят бўйича карантин муассасалари ҳамда шаҳар ва туманларда COVID-19 касаллиги профилактикаси, касалланган фуқароларни уй шароитида даволаш жараёнида 3756 нафар врач, 5425 нафар ҳамшира, 2411 нафар кичик тиббий ходимлар ва 626 нафар бошқа ходимлар, жами 12218 нафар тиббиёт ходимлари фаолият олиб боришмоқда.

🔎Вилоятда COVID-19 инфекциясига қарши кураш самарасини янада ошириш мақсадида қўшимча равишда 43 та сунъий нафас бериш аппарати, 8 та SPAP (портатив сунъий нафас бериш) аппарати, 325 та кислород концентратори, 10 та портатив рентген аппарати, 10 та кардиомонитор, 80 та функционал кровпатлар, 3 та электроотсос ҳамда 11 та пульсоксиметр аппаратлари олинди.

💰Дори-дармонлар учун вилоят ҳокимлиги томонидан 10 миллиард сўм маблағ ажратилди.

▶️Батафсил мазкур ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram