Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
2019 йилнинг 18-20-декабр кунлари Пискент тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг спорт залида “Бокс ” спорт тури бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ёшлар ўртасида БЎСМ очиқ турнири биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобоқага Тожикистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғистон Республикаси, Пискент тумани, Нурафшон шаҳар, Охонгарон тумани жамолари қатнашдилар. Мусобақа якунига кўра спортчи ўқувчилар қўйдаги ўринларни эгалладилар.
Жумладан :
I-ўринни Тожикистон Республикаси жамоаси
II-ўринни Қирғизистон Республикаси жамоаси
III-ўринни Тошкент вилоятидан Пискент тумани жамоаси спортчилари эгалладилар.
https://t.iss.one/Toshkentvilsport
⚡️⚡️Бугун, 20 декабрь куни Тошкент вақти билан 16:39 да мамлакатимиз ҳудудида 4 баллгача зилзила содир бўлди

Эпицентр — Афғонистон ҳудуди.
6,4 балл.

Фарғона водийсида ҳам, мамлакатнинг жанубий ҳудудларида ҳам зилзила кучини сезишган.

Бизни кузатишда давом этинг. 👇
@toshvilpressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўл шаҳри ҳокими блогер билан учрашди ва истиқболдаги лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди

Телеграмдаги машҳур @Yangiyolliklar каналининг юритувчиси, блогер Отабек бугун Янгийўл шаҳри ҳокими Фарҳод Мирзаев қабулида бўлди.

Мазкур канал вилоятимиздаги энг танқидга ўч ресурслардан бири ҳисобланади. Ҳар куни ўнлаб танқид чоп этилади.

Шаҳар ҳокими ўзининг ашаддий танқидчиси билан конструктив диалог ўрнатгани, хизмат хонасида турган лойиҳалар, чизмаларни завқ-шавқ билан сўзлаб бераётганига назар солинг...

Таъкидлашни истардимки, бу манзара юртимизда Президент ислоҳотлари туфайли воқеъ бўлган сўз эркинлигининг тантанасидир.

Ўз навбатида, ижро ҳокимияти бугун кучли жамоатчилик назорати босими остида ишлаш кўникмаси, маданиятига лаёқатли бўлиб бораётганига ёрқин мисолдир.

Янгийўл шаҳри ҳокимига мардона диалог, блогер билан самимий суҳбат учун ташаккур айтамиз.

Беҳзод Қобулов,
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
#сайлов_2019

Янги Ўзбекистон – янги сайловлар!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига
1⃣кун қолди.
#расмий_муносабат

Пискент тумани “Саидобод” МФЙ, А.Темур кўчаси 25-уйда яшовчи фуқаро Ш. Марипов ва Намуна кўчаси 26-уйда яшовчи фуқаро А. Мариповнинг “Озодлик” радиоси орқали йўллаган мурожати юзасидан расмий баёнот


Ижтимоий тармоқ орқали баён этилган мурожаатда қайд этилишича, фуқаро Ш.Марипов ҳақиқатдан “Машъал” фермер хўжалиги раҳбари, А.Марипов “Марипов Аҳрор” фермер хўжалиги раҳбари бўлган. Аммо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан туманда ўтказилган мақбуллаштириш жараёнларида фермер хўжаликларининг ер майдонлари заҳирага қайтарилган.

Фуқаролар Ш.Марипов ва А.Мариповларнинг ижтимоий тармоқда қайд этган сўзларида “суд қарорлари ижросиз қолдирилган” деган важлари ҳам асосиз.

Ушбу иш юзасида Пискент тумани ҳокимлиги суд ҳужжатига асосан 26.09.2019 йилда “Суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш тўғрисида”ги 4260-сонли қарорини қабул қилган, мазкур қарорга кўра, суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида “Марипов Аҳрор” ва “Машъал” фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш масаласи ишчи гуруҳ ташкил этилиб, хулосалар расмийлаштирилган ҳолда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида қайта муҳокама этилиши белгиланган.

Ижтимоий тармоқдаги лавҳада “Марипов Аҳрор” ва “Машъал” фермер хўжаликларининг фаолиятлари юқори бўлган деб қайд этилган. Аммо мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ҳар иккала фермер хўжаликлари фаолияти юзасидан туман ишчи гуруҳининг тақдим этган таҳлилий маълумотлари мурожаатчининг фикрларига тескари эканини кузатиш мумкин.

Таъкидлаш лозимки, ноябрь ойида, суд ҳужжатига асосан қайта ўтказилган мақбуллаштириш жараёнларида ишчи гуруҳ томонидан “Марипов Ахрор” ва “Машъал” фермер хўжаликларининг ер майдонларидан тегишли ер ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган “Иномов Қодир” ва “Мирзахмедов Собит” фермер хўжаликлари фаолияти ҳам ишчи гуруҳ томонидан таҳлилдан ўтказилган.

Шунингдек, муқаддам “Марипов Аҳрор” ва “Машъал” фермер хўжаликларида сувчи бўлиб ишлаган фуқаролар С.Бобожонов, Ш.Эргашев, Б.Рисқуловлар билан ўтказилган суҳбатларда, улар ҳозирда “Мирзахмедов Собит”, “Иномов Қодир” фермер хўжаликларида ишлаб келишлари, ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб келиниши, муқаддам “Марипов Ахрор”, “Машъал” фермер хўжаликларида ишлаган вақтларида ойлик иш ҳақлари кам бўлганлиги, уларга фермер хўжалигида ишлаганлари учун пул ўрнига деҳқончиликка ер бериб келинганлиги маълум қилинган.

Мурожаатни ўрганиш давомида “Каримов Хуршидбек” фермер хўжалиги раҳбари Д.Каримова билан бўлиб ўтган суҳбатда ҳақиқатдан муқаддам мақбуллаштириш жараёнларида фермер хўжалиги ер майдони туман заҳирасига қайтарилган. Лекин кейинчалик туман ҳокими номига мурожаат қилганлиги, туман ер ажратиш комиссияси томонидан унинг мурожаати кўриб чиқилганлиги, 2019 йил 11 декабрда туман ҳокимининг 5234-сон қарори билан унга сабзавотчилик йўналишида 6,0 гектар ер майдони ажратилганлиги, ушбу масала юзасидан ҳеч кимга ва ҳеч қандай ташкилотга мурожаат қилмаганлиги, унга маълум қилинмасдан унинг номидан фойдаланган ҳолда интернет сайтларига мурожаат киритилганлигини маълум қилди.

Юқорида қайд этилганларга асосланиб, Пискент тумани ҳокимлиги томондан “Машъал”, “Марипов Ахрор” фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида барча ишлар қонуний амалга оширилганлигини, фуқаро Ш. Марипов ва А. Мариповларнинг ижтимоий тармоқ орқали айтиб ўтган гаплари ҳуқуқий жиҳатдан асосли эмаслигини маълум қилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

«Мустақиллик замонида яшнаган Оққўрғоним»

Йил баракали келди. Президент ислоҳотларининг самарасидан Тошкент вилоятидаги барча шаҳар ва туманларнинг қиёфаси тубдан ўзгарди.

Оққўрғон туманидаги ўзгаришлар ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган мазкур видеолавҳани, албатта, томоша қилинг. Кўринг, ғурурланинг!

Тўғри, лавҳа профессионал операторлар томонидан суратга олинмагани сезилиб турибди. Мукаммал режиссура йўқ.

Аммо бунда воқеликнинг ўзида улуғвор симфония бор. Айниқса, Оққўрғоннинг аввалги қиёфаси билан солиштирганда, ўзгаришлар яққол сезилади.

Биз ҳам оққўрғонликларни жорий баракали, зафарли йил билан қутлаб, хурсандчилигингизга шерикмиз, ҳорманглар, қадрдонлар, деймиз...

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Ахборот

Довон автойўли вақтинча ёпилди – Тошкент вилоятида водийлик йўловчиларни манзилига темир йўл орқали етказилмоқда

Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши сабабли довонда қор кўчиш хавфи эълон қилингани ва йўллар ёпилгани муносабати билан керакли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Оҳангарон ва Ангрен шаҳри ҳудудида дастлаб фуқаролар фавқулодда вазиятларда вақтинчалик қабул қилиш пунктларига жойлаштирилди.

Бугун, куннинг иккинчи ярмида йўловчиларни манзилларига соғ-саломат етказиш мақсадида, «Ангрен» ва «Оҳангарон» темир йўл станциясига алоҳида йўловчи ташиш вагонлари жалб этилди.

Шаҳар ҳокимликлари, ФВБ, ИИБ вакиллари йўловчиларни ўз манзилига жўнатиш ишларига бош-қош бўлди.

Айни пайтда йўловчилар ўтирган дастлабки поезд водийга жўнаб кетди.

Навбатдан ташқари ташкил қилинган поезд қатнови бугун кечки вақтларда ҳам амалга оширилади. Айни пайтда йўловчилар миқдорини аниқлаш, темир йўл станцияларига олиб келиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ туманида афсонавий «Амирсой» тоғ-чанғи курортининг очилиш маросими бўлиб ўтаяпти.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Forwarded from Бўка кун тафсилотлари (Гулжаҳон Ёмғурова)
«Сиздан телеграм» каналида эълон қилинган фотолавҳали мурожаатга муносабат

Юртбошимизнинг 1-3 июн кунлари Тошкент вилоятига ташрифи якунлари бўйича ўтказилган видеоселекторда вилоятнинг туман ва шаҳарлари ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ва муҳандислик коммуникация тизимини тоза ичимлик суви билан таъминлаш орқали аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда 2019 йил қиймати 16,5 миллиард сўм бўлган ишлар амалга оширилмоқда.

Ғ.Азаматов номли фермерлар уюшмасида яшовчиларни ҳам тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Қорақўйли, Ибрат, Бешкапа маҳаллаларида 21 километр траншея кавланиб турба ётқизилди.Сув ҳалқалари ўрнатилиб,иккита сув иншооти қурилди.

Бўка тумани марказида эса 18 километр турба тортилди.4 та янги қудуқ қазилиб замонавий сув насоси ўрнатилди.Икки босқичли сув кўтариш насослари реконструкция қилинди.

Ана шу ишлар амалга оширилиши чоғида асфальт қопламалари юзасига тушган тупроқлар қиш кунларида лой бўлиб қолди. Сув билан таъминлаш ишлари 2021 йилгача давом этиши кўзда тутилган бўлиб, туман аҳолиси юз фоиз тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Босқичма- босқич тармоқ тортилган жойлар чўкиб бўлгач қайтадан ўрни созланади.


Бўка тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналимизга уланиш:
👇
https://t.iss.one/bokaaxborotxizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти сайловга тайёр!

Жараён Ўзбекистон24 нигоҳида.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Номи тилларда достон бўлаётган "Амирсой" тоғ-чанғи курорти расман иш бошлади

Бугун Бўстонлиқ туманида мажмуанинг расмий очилиш маросими ўтказилди. Шу муносабат билан ҳудудда маҳаллий ва хорижий меҳмонлар гавжум бўлди.

Бугунги кунда лойиҳа қиймати 100 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу мажмуанинг биринчи босқичи ишга туширилди.

Азим тоғлар бағрида жойлашган, замонавий туризм маданияти, сифати даражасида барпо этилган, бир сўз билан айтганда, миллий туризм соҳасининг энг ноёб объектларидан бири бўлган мазкур мажмуа дам олишга борадиган меҳмонларни қабул қилишга тайёр.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

P.S. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видео Ўзбекистон24 телеканали томонидан тўғридан-тўғри эфирга узатилган лавҳадир. Айни пайтда МТРК нинг тасвирга олиш гуруҳи «Амирсой»да бўлиб турибди.

Расмий очилиш маросимининг энг ёрқин лаҳзаларидан тайёрланган лавҳа «Янгиликлар24» дастури орқали эфирга узатиб борилмоқда.


@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Амирсой»нинг очилиш маросими қизиқарли шоуга айланиб кетди...

Қор одамлар рақси😊

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov

Zangiota tumanidagi 14 umumta’lim maktabining 5-"V" sinf o'quvchilari o'z ota-onalarini saylovda faol bo'lishga chaqirdilar!


@Zangiotatumanihokimligi