Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси (Iskandar Yo'ldoshev)
Халқ депутатлари Ўртачирчиқ тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида 2020 йил учун Ўртачирчиқ туманининг маҳаллий бюджет кўрсаткичлари тасдиқланди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати
@toshkentviloyatmoliya
Бир дарёдан сув ичганмиз

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида “Адолат ҳар бир инсон учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши фаоллари, депутатлар, депутатликка номзодлар, маданий марказ вакиллари, туманда истиқомат қилувчи туркман миллатига мансуб аҳоли ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда партия вилоят кенгаши раиси Умид Шоумаров вилоятда истиқомат қилувчи туркман миллатига мансуб сайлов ёшидаги барча аҳолини сайловларда фаол иштирок этишга чақирди. Шунингдек, партия сайловолди дастурида илгари сурилаётган асосий ғоя ва мақсадлар, муҳим йўналишлар ҳақида маълумот берди.

Аслида ўзбек ва туркман халқларининг қардошлиги ўтмишга бориб тақалади. Икки давлат ўртасидаги алоқалар яқин қўшничилик ва ҳамжиҳатлик, бир-бирини англаш ҳамда ўзаро ишонч руҳида ривож топиб келаётгани мазкур учрашувда алоҳида эътироф этилди.

Халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими.
“Амирсой” тоғ-чанғи курорти 22 декабрь куни ўз фаолиятини тўхтатиб туради. Қўшимча маълумот қуйидаги ҳаволада: 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=933
#мулоқот

4-СЕКТОР ҲУДУДИДА МУЛОҚОТ

Сектор ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда шаҳар Халқ қабулхонаси мудири В. Ибрагимов "Истиқлол" маҳалласида бўлдилар.

Ҳудуддаги муаммолар ўрганилди ва ижроси назоратга олинди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саҳифаларимиз орқали Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларининг 2020 йил учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари тасдиқлангани тўғрисида видеобаёнот бериб бораётган эдик.

Мазкур тасвирларда ушбу жарёнларни Чирчиқ шаҳрида қандай ташкил этилгани ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Изланмаган баҳона тополмасин...

Сизларга таништирмоқчи бўлган суҳбатдошимиз уч йил аввал якка тартибдаги тадбиркор бўлиб рўйхатдан ўтиб, савдо-сотиқ билан шуғулланди.

Сўнгра “Қорахитой асл нонлари” хусусий корхонасини ташкил қилди. Дастлаб корхонада фақат нон тайёрланган бўлса, кейинроқ қандолатчилик маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарила бошланди. Шунингдек, гўзаллик ва келин либослари салонлари, тикувчилик, ҳунармандчилик фаолияти йўлга қўйилди. Тилга олинган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида ўттизга яқин одам ишлаяпти.

Мазкур мақолани қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин:👉👉👉👉👉https://21asr.uz/ahn
Оила – мўъжаз Ватан!

“Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг веб сайтида “ИБРАТЛИ ОИЛА” КЎРИК ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ЧЕТ ЭЛ САФАРИДА номли материал чоп этилди.

Унда Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан Исмоиловалар оиласи Миср Араб Республикасининг Шарм аш-Шайх шаҳрига нима сабабдан сафар уюштиргани ҳақида маълумот берилади.

Сайтга ўтиш учун қуйидаги ҳаволани босинг:👇👇👇 https://oilamarkazi.uz/news/yangilik20191218
Гулбоғликлар нимадан мамнун?

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида жойлашган “Гулбоғ” маҳалласида кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш учун туман ҳоким ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда мазкур маҳлла фаоллари иштирокида уйма-уй юриб, учрашув ташкил этилди.

Янгийўл туманида амалга оширилаётган бу каби ишлар замирида, инсон манфаатлари ва халқ дарди билан яшаш, одамларни рози қилиб, уларнинг мушкулини осонлаштириш, шу орқали эртанги кунга ишонч туйғусини шакллантириш каби ғоялар мажассамлиги одамларни мамнун этмоқда.

Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати
Сайлов—2019
#Расмий

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ЕТТИ МИНГГА ЯҚИН САЙЛОВЧИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРДИ

Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш жараёни сайловга ўн кун муддат қолганида бошланади ва 3 кун қолганда тугалланади.

Хабарингиз бор, муддатидан олдин овоз бериш жорий йилнинг 12 декабридан бошланиб, 18 декабргача давом этди.
Вилоятимиздаги мавжуд 958 та сайлов участкасида мазкур жараён юқори савияда ўтиб, Тошкент вилоятида жами 6 минг 972 нафар сайловчи муддатидан олдиндан овоз берди.

Муддатидан олдин овоз бериш ҳолати энг кўп Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи 94-Нурафшон округида қайд этилиб, мазкур округдан қарийб 1 минг 200 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берган. Шунингдек, 90-Бўстонлиқ округидан қарийб минг, 87-Ангрен округидан 700 нафардан зиёд сайловчи сайлов ҳуқуқидан муддатидан олдин фойдаланган.

Кези келганда айтиш керакки, сайлов қонунчилигида белгиланган талабларга кўра, муддатидан олдин овоз берган сайловчилар ўзлари тўлдирган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертларда қолдиришди. Бу конвертларнинг елимланган жойига тегишли участка сайлов комиссиясининг икки нафар аъзоси имзоси қўйилган бўлиб, комиссиянинг муҳри ва овоз берувчининг имзоси билан тасдиқланган ҳолда, участка сайлов комиссияси сейфида сақланмоқда.

Овоз бериш куни ниҳоясида участка сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари комиссия аъзолари билан биргаликда муддатидан олдин овоз бериш бюллетенлари солинган ёпиқ конвертларни сайлов қутисига ташлайди. Бу бюллетенлар овозларни санашда ҳисобга олинади.

Халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлими

Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/toshvil_saylov
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси (Iskandar Yo'ldoshev)
Вилоятимиз бўйлаб ўтказилган халқ депутатлари махаллий Кенгашларининг сессияларида депутутлар томонидан вилоят, туман ва шаҳарларнинг 2020 йил учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари тасдиқланди. 

Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати
👉🏻 @toshkentviloyatmoliya 👈🏻
Чирчиқ давлат педагогика институти ректори, атоқли олим, Ўзбекистон республикаси фан арбоби Ғофуржон Муҳаммедов бугун 70 ёшни қарши олди.
#Расмий

Чирчиқ давлат педагогика институти ректори, профессор Ғофуржон Муҳамедов 70 ёшда

Бугун Чирчиқ давлат педагогика институти ректори, кимё фанлари доктори, профессор Ғофуржон Муҳаммедов 70 ёшни қарши олмоқда.

Ёшларнинг севимли устози, моҳир педагог, атоқли олим, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Ғофуржон Муҳамедов эл-юрт ҳурматини қозонган инсондир.

У кимё соҳаси бўйича минтақа миқёсидаги ноёб мутахассислардан бири саналади. Устоз олимнинг илмий ишлари туфайли тайёрланган рецептдан тупроқнинг агрофизик ҳолатини яхшилаш, сув-шамол эрозиясига барҳам бериш, пахтачиликда ерда қатқалоқ пайдо бўлишининг олдини олиш, қишлоқ ва сув хўжалигида сувни тежашда фойдаланилади.

Шунингдек, Оролбўйи шамол эрозиясини тўхтатиш, Чернобль АЭС ҳалокатидан кейин ҳосил бўлган қум ва чанг ҳамда радионуклидларнинг тарқалиши ҳамда бир жойдан бошқасига кўчиб юришининг олдини олишда ҳам Ғофуржон Муҳамедов ишланмалари қўлланилмоқда.

Атоқли олим 4 монография, 250 дан ортиқ илмий мақолаларнинг муаллифидир. Кимё соҳасидаги ихтиро ва кашфиётлари учун 10 та муаллифлик гувоҳномасига эга. Бевосита унинг илмий раҳбарлигида 4 нафар фан доктори, 9 нафар фан номзоди тайёрланган.

Ғафуржон Муҳамедов олий таълим соҳасида катта тажрибага эга раҳбарлардан биридир. Меҳнат фаолиятини Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтида бошлаган олим Жиззах давлат педагогика институти, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ректорлик қилган.

Ана шундай катта салоҳият ва тажрибага эга бўлган инсон 2017 йилдан бошлаб Тошкент вилоятида олий таълим равнақига ҳисса қўшиб келмоқда. Айнан шу йили у янги ташкил этилган Чирчиқ давлат педагогика институти ректори сифатида иш бошлади. Алоҳида қайд этиш жоизки, мазкур институтнинг шаклланиши, ривожланиши, ҳалқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши, кадрлар салоҳиятининг юксалиб боришида профессор Ғофуржон Муҳаммедовнинг беқиёс хизматлари бор.

Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси атоқли олим, моҳир ташкилотчи – Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Ғофуржон Муҳамедовни қутлуғ 70 йиллик юбилейи муносабати билан муборакбод этади ва келгуси ишларига мувафаққият тилайди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси.

https://t.iss.one/toshvilpressa
"Сиздан телеграм" телеграм каналида эълон қилинган фотосуратли мурожаатга
МУНОСАБАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1-3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижроси ҳамда Пискент тумани аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида "Мўминобод", "Лолаариқ", "Навоий", "Майлобод"," Ойбек", "Бирлик", "Бекобод", "Янгиобод"," Митан" маҳалла фуқаролар йиғинида марказлашган ичимлик суви қувурларини тортиш режалаштирилган. Шу сабабли юқоридаги маҳаллаларда сув қувури ётқазиш учун сув йўллари қазилган.

Пискент тумани марказида жами 52 км, шу жумладан "Обод қишлоқ" дастури бўйича 27 км сув қувурлари тортилиб, монтаж қилинди. Бу тумандаги 33 минг аҳоли юмшоқ, тоза ичимлик суви билан таъминланади, дегани.

Сув қувурлари ётқазилиши муносабати билан юқорида номи келтирилган маҳаллаларда қазиш ишлари бажарилгани туфайли йўлларнинг асфальт қопламаси, сифати бузилган.

Йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ ишлар туман ҳокимлиги ва Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан батафсил ўрганилган, шу асосда дастур ишлаб чиқилиб, тасдиқланган.

Лекин ёғингарчилик вақтида йўл таъмирлаш ишларини олиб бориш қурилиши сифатсиз бўлишига, оз муддатда йўлларда чўкиш ҳолатларига олиб келади. Шу боис, ички кўчаларни таъмирлаш ишлари 2020 йилда бажарилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2019 йил давомида Пискент туманида 25 км йўллар асфальтланган, 12 км йўлга шағал ётқазилган.

@piskenthokimligi
#ТАЙИНЛОВ

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 19 декабрдаги 278-сонли буйруғи билан Адилов Комилжон Эшпўлатович Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

К.Адилов 1986 йил Тошкент вилоятининг Тошкент туманида туғилган. У шу вақтга қадар Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Зангиота тумани Болалар - ўсмирлар спорт мактаби директори ҳамда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси вице президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати