#II_Жаҳон_урушига_75_йил
II Жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатган Илёс Ўрозовни танийсизми?
❇️Ўзбекистон халқи бутун инсоният қатори 1941–1945 йилларда Иккинчи жаҳон урушида иштирок этиб, фашизм устидан қозонилган буюк Ғалабани таъминлашга муносиб ҳисса қўшди.
👨👩👧👧Уруш бошланган даврда юртимиз аҳолиси 6,5 миллион киши эди. Унинг 1,5 миллиондан ортиғи жангларда қатнашди. 604 минг 52 нафар ҳамюртимиз уруш майдонларидан ногирон бўлиб қайтди, 450 мингдан ортиқ ватандошимиз эса қонли жангларда ҳалок бўлди.
♦️Эл-юртимизнинг уруш йилларида кўрсатган мардлик ва қаҳрамонлиги биз учун улкан жасорат мактаби, ғурур-ифтихор манбаи бўлиб, вақт ўтгани сайин бу ўлмас қадриятларнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
🌟Мамлакатимизда ҳар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасига чуқур ҳурмат бажо келтирилиб, фашизмга қарши жангларда, меҳнат фронтида жонбозлик кўрсатган фахрийлармизга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатиш юртимизда олижаноб анъанага айланиб қолди.
🙎♂️Янгийўл туманида истиқомат қилган ҳамюртимиз Илёс Ўрозов ҳам Иккинчи жаҳон урушининг қақшатқич жангларида иштирок этиб, мардлик ва жасурлик намуналарини кўрсатганлиги учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган ҳамюртларимиздан бири.
✅Илёс Ўрозов Янгийўл туманидаги Калинин номидаги жамоа хўжалигида 1922 йил 15 октябрда туғилган. 1940 йил саноат-иқтисод техникумини тугатиб, жамоа хўжалигида бухгалтер бўлиб ишлаган. 1941 йилда армияга чақирилади. 1942 йил май ойидан бошлаб ҳаракатдаги армия сафида хизмат қилган. 1944 йил кичик лейтенантлар курсини тугатгач, 572-ўқчи полки(3-Украина фронти 57- армиянинг 233-ўқчи дивизияси)да взвод командири бўлиб жангни давом эттиради.
📍Лейтенант Ўрозов 1944 йил 12 ноябрда взводи билан Батина аҳоли пункти (Югославиянинг Самбор шаҳаридан шимолий-ғарбда жойлашган)да Дунай дарёсини кечиб ўтиб, сўл қирғоқдаги маррани эгаллаган. 1944 йил 12-20 ноябрда плацдармни кенгайтириш учун бўлган жангларда сафдан чиққан рота командирининг ўрнини эгаллаб, ротага муваффақиятли бошчилик қилган.
💣1944 йил 20 ноябрда стратегик жиҳатдан муҳим баландликни ушлаб қолиш жангида эса лейтенант Ўрозов взводи душман траншеясига биринчи бўлиб ҳужум қилиб кириб боради ва жангда 50 дан зиёд душманни йўқ қилади, 2 та пулемётни ишдан чиқаради. Гранаталар билан қуролланган бир гуруҳ жангчилар билан Ўрозов душман артиллерия батареясига яқинлашиб, душманнинг қурол-аслаҳасини яксон қилади. Ўзининг ушбу қаҳрамонона ҳаракатлари билан яқинлашиб келаётган қисмларга йўл очиб берди.
▪️1945 йил 11 февралда Венгрия ҳудудидаги душман чегарасини босиб олиш жараёнида Фальшторнц хутори яқинида лейтенант Ўрозов ҳалок бўлади. Унинг танаси душман томонидан босиб олинган ҳудудда қолиб кетади. Қабрининг аниқ жойлашган жойи маълум эмас.
🏵1945 йил 24 мартда СССР Олий Совети Президиуми Фармони билан ҳамюртимиз Илёс Ўрозовга жангавор топшириқларни бажаришда жасурлик ва мардлик кўрсатганлиги учун Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилди.
🎖Шунингдек, у Қизил Юлдуз медали билан ҳам мукофотланган.
🏫Кейинчалик уруш тугагандан кейин юртдошимиз Илёс Ўрозов номи абадийлаштирилади. Янгийўл шаҳридаги комбинатга ҳамда Янгийўл туманидаги Эски қовунчи қишлоғининг “Бунёдкор” маҳалласидаги ўзи ўқиган мактабга унинг номи берилади. Қаҳрамонлик кўрсатган пайтда юртимиз ўғлони Илёс Ўрозов 22 ёшда бўлган.
📌Янгийўл туманида туғилиб ўсган ҳамюртимиз Илёс Ўрозов номи халқимиз қалбида абадий яшайди. Зеро, мамлакатимизда хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиз ғояси устувордир.
Web-site| Facebook| Instagram| Telegram