Forwarded from Зойир Мирзаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби
Бугун вилоят мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотимизда иккита муҳим масалага алоҳида тўхталдик.
Яширишнинг ҳожати йўқ, жойларда бўлганимизда айрим маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар мавжуд қабристонларни кенгайтириш учун ер ажратиш масаласида кўп-кўп мурожаатлар қилишаяпти. Буни жуда тўғри тушунишимиз керак, бу ҳаёт, ҳар бир тирик жоннинг борар манзили шу.
Афсуски, кейинги пайтларда ҳар нимага топилган ер қабристонларга "топилмай" келди. Ахир, бу кутиб турадиган масала эмас-ку.
Шу сабабли, аниқланган ҳолатлар ва қилинган мурожаатларга кўра, вилоятдаги 47 та қабристонга қўшимча ер ажратиш масаласини уч кун ичида ваколатимиз доирасида ҳал этишга қарор қилдик. Керак бўлса, буни ҳукумат даражасига ҳам олиб чиқамиз.
Яна бир масала бугун ниҳоятда долзарбдир. Бу ҳам бўлса, хонадонларни қуёш батареялари билан таъминлаш орқали уларнинг электр тежамкорлигига эришишдир. Биз бошламасига 100 та эҳтиёжманд оилани танлаб олиб, керакли маблағни ажратиб, уларга ана шундай қурилмаларни ўрнатиб бериш ниятидамиз. Бу оилаларга жуда яхши ижтимоий ҳимоя бўлади, албатта.
Муҳими, бу ташаббус ўзига хос кичик бир тажриба ҳамдир. Келгусида бутун-бутун ҳудудларни мана шундай қулай энергия таъминоти билан таъминлаш бўйича катта-катта режаларни амалга оширишимизда бу тажриба жуда асқотади.
📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Зойир Мирзаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тартиби
Аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш борасидаги амалий ишларимиз тизимли давом этмоқда.
Хусусан, бир неча кундан бери Оққўрғон туманидаги маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқот қилаяпмиз, муаммоларни ўрганяпмиз.
Жойларда кишини хурсанд қиладиган янгиликлар кўп, ўзига яраша муаммолар ҳам етарли.
Бу одамлар билан суҳбатларда яққол сезилади. Энг муҳими, уларнинг давлатимизга, ҳурматли Президентимизнинг халқчил сиёсатига ишончи юқори.
Ана шу ишончга путур етказмаслик, одамлар розилигига эришиш ҳар қандай даражадаги раҳбар фаолиятининг бош мезонига айланиши бугуннинг муҳим талабидир.

#Кун_тартиби
Ижтимоий тармоқлар бугун катта кучга айланди. Айниқса, халқ ўз фикрини тармоқда ёзаётганда биз раҳбарлар фаол бўлишимиз, ўзимиз жавоб йўллашимиз шарт, деб ўйлайман.
Мен ҳам фаолиятим давомида тармоқлардаги саҳифамда қолдирилаётган изоҳларни ўқиб, имкон топдим дегунча муносабат билдириб боришга ҳаракат қиламан. Бу ҳам халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотнинг ўзига хос, ноёб услуби, деб ҳисоблайман.
Айниқса, шу кунларда халқимизнинг ҳар бир фикри ва мурожаатини назардан қочирмаслик ҳамда амалий ёрдам беришни ўзимнинг муқаддас бурчим, деб биламан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби
Бугун Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳридаги эркин иқтисодий ҳудудда бўлди
Бугун Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳрида бўлди. Вилоят фаоллари иштирокидаги "Ҳокимлик соати" Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида, видеоселектор шаклида ўтказилди. Шундан сўнг Зойир Мирзаев ҳудуддаги эркин иқтисодий ҳудудда бўлиб, ишга туширилиши кутилаётган қувватлар билан танишди.
Хусусан, дастлаб “Бирлик” маҳалласида жойлашган полимер қувурлар ва фитинглар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ""Silk plast quality” ва "Ideal Plast Manufactory" корхонасида ишлаб чиқариш занжири билан танишилди, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашилди.
Шунингдек, вилоятимиз раҳбари бойитилган омухта ем ишлаб чиқариладиган "Agro Sammix", металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Оҳангарон темир қувурлари" ва "Dal heavy industries" қўшма корхоналарида бўлиб, заводларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
Ўрганишлар давомида Зойир Мирзаев ички бозорга сифатли, арзон нархларда телевизор етказиб бераётган "Quality device" қўшма корхонасида ҳам бўлиб, тадбиркор ва инвесторлар билан учрашди.
Мулоқот жараёнида ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш борасида ҳокимлик ваколатларига кирадиган йўналишларда тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида сўз борди.
Зойир Мирзаев саноат ҳудудини ободонлаштиришга эътибор қаратди ва бу бўйича вилоят, шаҳар мутасаддиларига топшириқ берди.

Бугундан юртимизга баҳор кириб келди. Баҳорда йўл бўйлари, кўчалар ободлигига доим эътибор қаратиб келган халқмиз. Бундан ташқари, баҳорги дала юмушлари ҳам бошланиб кетди. Жойларда кетаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят ишчи гуруҳи билан бугун Нурафшон, Ўрта Чирчиқ, Пискент ва Бўка туманида бўлдик.

2023 йил 4 март куни Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев томонидан тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ўтказилди. Тадбиркорлар билан мулоқот давомида кўтарилган масалалар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар қабул қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан ишлаш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш борасида сусткашликка йўл қўйганлиги учун Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи З.Ниязов ва АТ "Қишлоққурилишбанк" вилоят минтақавий филиал бошқарувчиси ўринбосари З.Имомовларни эгаллаб турган лавозимларига лойиқлиги юзасидан юқори турувчи ташкилотларига таклиф киритиш масаласи кўриб чиқилди.
Тўлиқ видео

Бугун баҳорги дала ишларининг ташкил этилиши, экилган кўчатларни тўғри парваришлаш, агротехник тадбирларни юқори савияда олиб бориш сингари масалалар юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан суҳбатлашдик. Мен ҳар доим бир фикрда қатъийман: экилмай ётган далани кўриб бефарқ қолаётган, сувни исроф қилган, деҳқончиликдан йироқ одамлар қишлоқ хўжалиги соҳасини орқага тортади. Биз бу борадаги ишларни алоҳида назоратга олганмиз. Вақт жуда тез ўтади, ҳадемай ёз келади. Ёзги ҳосилнинг тақдири эса шу кунларда ҳал бўлади. Шунингдек, боғдорчиликда ҳам дарахтларни пайвандлаш, тўғри суғориш, кўчатларни табиий ва кимёвий воситалар билан озиқлантириш бугунги кунда соҳадаги энг долзарб масалалардан биридир. Туман деҳқонлари ва мутасаддилар билан суҳбатда масаланинг мана шу жиҳатларига тўхталдик.
БАТАФСИЛ ВИДЕОДА🌐
БАТАФСИЛ ВИДЕОДА📱

БАТАФСИЛ ВИДЕОДА
БАТАФСИЛ ВИДЕОДА
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Зойир Мирзаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби
Пискент туманида барпо этилаётган «Ғайрат» массивида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишдик. Ҳар қандай бино ёки иншоот шаҳарсозлик меъёрларига, қурилиш-архитектура талабларига жавоб бериши зарур. Мазкур манзилда қурилган биноларда мана шу талабларга қай даражада амал қилинаётгани кўриб чиқилди.
Сўнгра туман ҳокимлиги биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-373-сонли қарори ижроси таҳлил қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Пискент туманида 2022-2023 йилларда жами 1 минг 210 гектар унумдор майдон деҳқон хўжаликлари учун ажратилиши белгиланган. Аммо «Ғайрат», «Дўстлик», «Файзобод», «Чимқўрғон», «Оқтом» маҳаллаларида айрим лотлар сув таъминоти муаммоли майдонлардан аукцион савдоларига чиқарилган. Айрим фермер хўжаликларида ажратилган майдонлар эса шу вақтга қадар ер шудгорланмаган ёки бўш қолдирилган.
Бу ўринда сектор раҳбарлари, қишлоқ ва сув хўжалиги, кадастр агентлиги туман масъуллари ҳамда ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамжиҳатликда иш олиб бормаса натижа бўлмаслиги яққол кўзга ташланди. Ҳолбуки, бу унумдор ерлар вақтида эгасини топганда ҳудудда ишсизликни камайтиришга ёрдам бўлар эди, деҳқончиликда ўзига хос тажрибага эга бўлган пискентликларнинг ердан 2-3 марта ҳосил олиб, даромад топишларига шароит яратган бўлар эди.
Йиғилишда ҳудудда аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида мутасаддиларга учун аниқ вазифалар ва муддат белгиланди.
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐 YouTube | 📱 Facebook | ✉️ Telegram

https://youtu.be/chdjKPUHlCQ?t=14
#кун_тартиби
Куни кеча аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ҳал этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабулни Ўрта Чирчиқ туманида ташкил этдик.
Қарийб 10 соат давом этган мулоқотда аҳоли томонидан билдирилган муаммо ва таклифларга сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор вилоят мутасаддилари билан биргаликда ечим изладик.
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook | ✉️ Telegram

YouTube
Зойир Мирзаев Ўрта Чирчиқда навбатдаги сайёр қабулни ўтказди
Forwarded from Зойир Мирзаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби
ШИФОХОНАЛАРГА ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ ҚАНДАЙ ЙЎЛЛАР БИЛАН ОЛИБ КЕЛИНАЁТГАНИ ҚАТТИҚ НАЗОРАТГА ОЛИНАДИ
Шифокорлар, соҳа мутасаддилари билан навбатдаги мулоқотимизда беморларга таклиф қилинаётган дори-дармон воситаларининг сифати, берилаётган шифокор рецепти қай даражада асосли, дангалроқ айтганда, инсонийлик тамойилига нақадар мос эканлиги хусусида сўз борди.
Очиғини айтганда, бугун бу соҳадаги энг оғриқли масала бу – "офшор", "обнал"чи фирмалар билан шартномалар тузиш ҳолатлари ҳисобланади. Афсуски, бундай оғриқлик вазиятлар оз эмас. Шунингдек, битта касалликка 8-10 хил дори ёзиб бериб, беморларни жўрттага сарсон қилиш сингари иллатлар ҳам учраб турибди.
Аҳоли томонидан билдирилаётган эътирозларни инобатга олиб, тиббиёт муассасаларидаги вазиятни бир неча ой давомида ўргандик, соҳадаги кўплаб раҳбарларнинг фаолиятига холис баҳо беришга етарлича тайёргарлик кўрдик. Мажлисда уларнинг раҳбарлик фаолияти танқидий баҳо берилди.
Ўрганиш ва мулоқотларимиз изчил давом этади.
Youtube👈
Facebook👈

Ҳарбий хизматга бориш учун бугун йигитлар қандай қийинчиликка дуч келаяпти? Халқ орасида юрган турли гап-сўзлар қанчалар асосли?
Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари сифатида, бугун мана шу масалалар юзасидан масъуллар билан фикр алмашдим. Амин бўлдимки, бу борада ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Ёшлар Ватанга хизмат қиламан, Ўзбекистон армияси сафида бўламан, деб орзу қилиб турганда, бу йўлга тўғаноқ бўлаётган ёқимсиз иллатларга қарши қатъий курашамиз.
Youtube👈
Facebook👈
https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Энг "оғир" ҳудудларнинг томорқачилиги намунали ҳолга келтирилади
Бугун вилоятнинг ҳар бир ҳудуд ҳар бир маҳалласида катта комплексда ишлар бошланган. Шу мақсадда, ҳудудлардаги томорқачилик бўйича энг "оғир" маҳаллалар танлаб олиниб, намунали ҳолга келтириш чоралари кўрилаяпти. Масъуллар билан уйма-уй юриб, тарғибот тадбирлари ўтказилаяпти, аҳолига амалий ёрдамлар кўрсатилади.
Ана шундай маҳаллалардан бири Пискент тумани "Истиқлол" МФЙда вилоят, туман масъуллари, маҳалла "еттилик" лари иштирокида ўтказилган танқидий йиғилишда ҳам кўплаб вазифаларни белгилаб олдик.
Президентимиз таъкидлаганларидек, давлат идораларининг бор куч-имкониятлари қуйига йўналтирилган. Ҳар бир кўча, хонадонга олиб кирамиз. Масалан, маҳаллага бириктирилган банк маблағ бериш билан бирга одамларнинг дунёқарашини ҳам ўзгартиради. Мақсадимиз халқнинг даромадини ошириш, бой қилиш.
Яъни, ўз навбатида мутасаддилар "Сайхунобод тажрибаси"ни оммалаштиришга, томорқа эгаларига кўмаклашиб, маҳаллалар ишсизликдан холи ҳудудга айлантирилади.
БАТАФСИЛ ВИДЕО You Tube👈
БАТАФСИЛ ВИДЕО Facebook👈
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐 YouTube | 📱 Facebook | 🕊 Telegram

БАТАФСИЛ ВИДЕО You Tube
БАТАФСИЛ ВИДЕО Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Зойир Мирзаев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби
Умумтаълим мактаблари ўртасида «Телефонсиз мактаб» ташаббусини илгари сурган эдик. Ангрен шаҳридаги 17-мактаб биринчилардан бўлиб чақириққа жавоб қайтариб, бир қатор самарали кўрсаткичларни қайд этмоқда.
Хусусан, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ижобий томонга кескин ўзгарган, мактабда маънавий муҳит ўзгарган.
Мактаб жамоасига 300 миллион сўм пул мукофотини топширдик. Бундай ўрганишлар ва рағбатлантириш бўйича ишларни яна давом эттирамиз.
Бугун мазкур таълим даргоҳида бўлиб ўтган «Оталар мажлиси»да қатнашиб, олдимизда турган муҳим масалалар юзасидан атрофлича суҳбатлашдик, маслаҳатлашдик.

Зойир Мирзаев "Ангрен" эркин иқтисодий ҳудудида бўлди
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО
✅ ТЎЛИҚ ВИДЕО
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐 YouTube | 📱 Facebook | 🕊 Telegram
Зойир Мирзаев "Ангрен" эркин иқтисодий ҳудудида бўлди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Зойир Мирзаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тартиби
Ичимлик суви мавзуси - ҳаёт-мамот масаласи
Зойир Мирзаев ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичи бўйича энг оғир, йиллар давомида муаммоли бўлиб турган ҳудудларда бўлди.
Аҳоли мурожаатларини инобатга олган ҳолда бу ҳудудларни ичимлик суви билан таъминлаш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилди.
Хусусан, Оҳангарон туманидаги “Қорасувёқа” МФЙ, “Эйвалек” қўрғони, Қуйи Чирчиқ туманидаги “Кўксарой” МФЙ ва Ўрта Чирчиқ туманидаги "Мустақиллик" МФЙда бугун ичимлик суви иншоотини қурилиш-таъмирлаш бошлаб юборилди.
Аҳамиятлиси, қурувчилар, соҳа мутасаддилари томонидан шу ернинг ўзида аҳолига мазкур лойиҳаларнинг тақдимоти ўтказилди.

Аҳоли турмуш даражасини ошириш, камбағалликка қарши курашиш, энг биринчи галдаги вазифамиздир. Пискент туманидаги маҳаллаларда бўлган учрашувларда шу ҳақида сўз борди. Хусусан, суғориладиган ер майдонига бўлган муносабатимизни мутлақо ўзгартирмас эканмиз, кутилган самара бўлмайди. Тасаввур қилинг, 20 сотих сувли, серунум ери бор одамнинг қанча имконияти бор? Фақат ундан фойдаланиш керак.
Шу маънода биз Пискентда "Яшил макон" дастурининг кузги мавсумида ҳар бир хонадонда 100 тупдан терак кўчатини экиш ташаббусини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Ўз навбатида, ердан унумли фойдаланиш борасида Янгийўл тумани тажрибасини ўрганиш, полиз ташкил қилиб, кўкатчиликни ривожлантириш, тўқсонбосди усулида экин экишни жадаллаштириш зарур деб, ҳисоблаймиз.
Шунингдек, Пискентнинг Алишер Навоий номли маҳалласида "Тожибоева Завра" фермер хўжалиги пахта далаларидаги терим жараёнлари кўздан кечирдик. Хитойдан келтирилган терим машиналари фаолияти билан танишдик.
Батафсил видео: You Tube, Facebook

Биз кам даромадли, эҳтиёжманд оилаларни фаровон, бекам турмуш даражасига олиб чиқишга камарбастамиз. Бугун Президентимиз биз ҳокимларга, энг биринчи навбатда, шу йўналишда туну кун ишлашни устивор вазифа этиб белгилаб берганлар.
Шу маънода бугун мен бош, Тошкент вилоятидаги барча раҳбарлар ўзига бириктирилган камбағал оилаларга кириб бордик. Улар билан бирга яшаб, самимий суҳбатлашиб, ҳаёти изига тушиб кетиши учун аниқ амалий ёрдам кўрсатилмоқда.
Бу уйма-уй мулоқотларда кўтарилаётган масалаларни ўша жойдан туриб, кунлик таҳлил қилиб борамиз, биргаликда ечим излаймиз.
Олдинда ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Биз жонажон халқимизни бой-бадавлат, фаровон ҳаёт кечириши учун биргаликда курашамиз, уларга ёрдам берамиз.
Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими
Instagram |📱 Twitter | 🌐 YouTube | 📱 Facebook | 🕊 Telegram

Instagram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Зойир Мирзаев
#Кун_тартиби #Повестка_дня
Бугун мамлакатимиз ҳаётида тарихий сана – Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатларининг сайлови бошланди. Нурафшон шаҳридаги 7-сайлов участкасида фуқаролик ҳуқуқимдан фойдаланиб, ўзим муносиб деб билган номзодларга овоз бердим.
_____
Сегодня в истории нашей страны - знаменательный день: начались выборы депутатов в Законодательную Палату Олий Маджлиса Республики Узбекистан и в местные кенгаши. Я, воспользовавшись своим конституционным и гражданским правом, проголосовал в 7-избирательном участке города Нурафшан.