Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Хабар

Кун тафсилоти

Бугун Бўка туманидаги маданият марказида «Давлат объектлари ярмаркаси» ўтказилмоқда.

Ярмаркада тадбиркорлар, ишбилармонлар ҳамда барча фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг: 👇
@toshvilpressa
#хабар

Божхона кўрик сканери берган ишора ўз тасдиғини топди

Азалий қўшни ва қардош ўзбек ва тожик халқларини дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг эркин ҳаракатланишларига шароит яратиш мақсадида, анча йиллар аввал ёпилиб кетган чегара божхона постлари фаолияти қайта тикланганди.

Бироқ бундан фойдаланиб, контрабанда ашёларини яширинча олиб ўтишга уриниш ҳолатлари ҳам йўқ эмас.
Масалан, божхона постидаги “Nuctech RF 6010” русумли инспекцион сканер кўрик ускунаси шу йилнинг 18 феврал куни “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости жойлашган темир йўл станцияси платформасига Тожикистондан кириб келган 2005-сонли темир йўл таркибидаги 55004444-сонли усти очиқ ярим вагон тасвирини таҳлил қилиб, ён тараф рамасига бегона жисм яширилганлигига ишора берган.
Мазкур вагон божхона ва чегара ходимлари иштирокида “Чарли” лақабли хизмат ити ёрдамида чуқур божхона кўригидан ўтказилганида, рама бўшлиғига 473,1 грамм “гашиш” гиёҳванд моддаси яшириб олиб ўтишга ҳаракат қилинганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тезкор суриштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мавлюда ЧИМБЕРГЕНОВА, Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, (“Халқ сўзи”)

@toshvilpressa
#хабар

Бугун, 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Унга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram