Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Амир_Темур_таваллудига_684_йил

Соҳибқирон Амир Темур ва Тошкент вилояти

🔸Соҳибқирон ҳаётидаги 1365 йили “Лой жанги“ воқеалари Тошкент билан Чиноз оралиғида юз берган.

****

🔹Тошкент вилоятига доир муҳим воқеалардан яна бири – бу буюк саркарда томонидан Шоҳрухия шаҳрининг барпо этилишидир.

****

❗️Тошкент вилоятида Оҳангарон водийси, Сайхун (Сирдарё) соҳиллари ва Фарак (Чирчиқ) дарёсининг қуйи ҳавзасида ўтлоқлар, тўқайзорлар кўп бўлганлиги сабабли, кўпинча соҳибқирон Амир Темур ўз лашкари билан қишловни шу ерда ўтказгани ҳам маълум.

****

1397 йилнинг қишида, Амир Темур Тошкент вилоятининг Чинос (Чиноз) қишлоғида қишлаб турганида, бу ерга Хитой подшоси элчилари келиб Соҳибқирон ҳузурида бўлгани, тортиқлар келтирганлари, яхши қабул қилингани ва қайтишга рухсат этилгани ҳақида ёзилган.

****

📌Амир Темурнинг Хитойга юриши ва Ўтрорда вафоти даврида ҳам лашкарларининг бир қисми қишловни Тошкент вилоятида ўтказган.

****

💰Шунингдек, Темурийлар давлатининг халқаро муносабатлари, жумладан, Хитой билан савдо-элчилик алоқаларида Тошкент, Чиноз ва Шоҳрухия Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо шаҳарлари ҳисобланган.

👇👇👇
▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ифтихор
#Амир_Темур

Машҳур "Лой жанги" бўлиб ўтган жойлар ҳозир қай аҳволда – кўҳна тарихга саёҳат

🤴Амир Темур бобомиз тарқоқ яшаб келаётган бекларни бошини қовуштира олди ва Турон тарихида 1370 йил 9 апрелдан бошлаб янги саҳифалар ёзила бошлади.

⚔️Видеода кўриб турганингиз ушбу далаларда, яъни Тошкент ва Чиноз оралиғида А.Темур ва А.Хусайннинг бирлашган қўшини билан мўғуллар ўртасида бўлиб ўтган "Лой жанги" жуда аёвсиз кечади. Бу кураш қандай ниҳоялайди?

📹Батафсил видеолавҳада томоша қилинг (видео Давлат бошқаруви академияси тингловчиси Шарифа Абдураҳмонова томонидан тақдим этилди).

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram