Forwarded from Зойир Мирзаев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#гурунг
Саттор ота билан саксон километр
Ҳаётда шундай инсонлар бўладики, улар билан гурунг қилиб, руҳинг яйрайди, завқ-шавққа тўлиб кетасан киши. Оҳангарон-Ангрен-Лашкерак қишлоғи йўлидаги ҳамсуҳбат-ҳамроҳим Саттор ота Абдуллаев ана шундай табаррук инсонлардан. У киши бугунги кунда 96 яшар. Уларнинг аёли Ҳолбуви она бугун 94 ёшда. Эр-хотин турмуш қурганига 70 йил тўлди.
Отахон билан юзма-юз учрашишни кўпдан бери ният қилиб юрардим, куни кеча Оҳангарон туманида ўтказилган маросимда кўришдик. Расмий тадбирга кираётган эдик, вақт қисқа эди, суҳбатларига тўймадим, гурунглашгим келди, бораётган жойимизни айтганимизда: "Тоға юртим бўлади, раисимиз рухсат берса, ҳамроҳингиз бўлиб бораман", деб қолдилар отахон.
Шундай қилиб бу завқи баланд, ростгўй, умрида бирон марта шифохона кўрмаган, чапани инсон билан йўл-йўлакай суҳбатлашиб кетдик. Мен мана шундай юртдошим, жонажон Ватанимизнинг яна бир дилбар фарзанди билан танишганим, дўстлашганимдан фахрландим.