Forwarded from PISMIQ.uz
#сайлов_2023
ҲУДУДИЙ ТРЕНЕРЛАР МАЛАКА ОШИРДИ
⭕️Тошкент вилоятида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш бўйича воҳада фаолият олиб борадиган 90 нафар ҳудудий тренер учун икки кунлик ўқув машғулоти ўтказилди.
🔰Унда тингловчиларга тасдиқланган режа-жадвалга тўла амал қилган ҳолда республика тренерлари томнидан зарур билимлар берилди.
🇺🇿Хусусан, сайлов жараёнларида амал қилиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияларини тузиш тартиби ва фаолиятининг асосий талаблари ҳамда сайлов қонунчилигига оид муҳим ҳужжатлар мазмун-моҳияти юзасидан зарур тушунчалар берилди.
✅Галдаги вазифа шундаки, тажриба оширган тренирлар бу йил 2-13 июнь кунлари ўз ҳудудидаги 968 та сайлов участкаларининг раислари, раис ўринбосарлари ва котиблари учун дарс машғулотларини ўтиб беради.
10-Тошкент вилояти
Округ сайлов комиссияси матбуот маркази.
👉каналга обуна бўлинг 👈

⭕️Марказий сайлов комиссияси раиси Тошкент вилоятидаги округ фаолияти билан танишди
☄️ Бугун, 29 июнь куни 10-Тошкент вилояти сайлов округига Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев ташриф буюрди.
🟢 Учрашувда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ҳудудда
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган ҳозирлик жараёнлари, округ ва сайлов участкаларида яратилган шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
🔴 Айни пайтда сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва умумэътироф этилган демократик тамойиллар асосида ташкил этиш ва очиқ, ошкора ўтказиш учун 968 та сайлов участкаси фаолият юритяпти. Уларга бириктирилган участка сайлов комиссиялари аъзолари ҳам белгиланган тартибда иш олиб бормоқда.
➡️ Суҳбат давомида Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев комиссия аъзолари учун округда яратилган шароитларни кўздан кечириб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
✔️ Шунингдек, жойларда сайлов участкаларини жиҳозлаш ва сайловчиларга зарур қулайликлар яратиш борасида фикр алмашилди.
10-Тошкент вилояти
округ сайлов комиссияси матбуот маркази.
👉каналга уланиш👈
⭕️Марказий сайлов комиссияси раиси Тошкент вилоятидаги округ фаолияти билан танишди
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган ҳозирлик жараёнлари, округ ва сайлов участкаларида яратилган шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
10-Тошкент вилояти
округ сайлов комиссияси матбуот маркази.
👉каналга уланиш👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from PISMIQ.uz
#сайлов_2023
⭕️Хорижлик кузатувчилар Тошкент вилоятида сайловга тайёргарлик жараёнларини ўрганди
📍 МДҲ кузатувчилари миссияси аъзолари Евгений Козяк ва Денис Варганов Нурафшон шаҳридаги 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси биносида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
➡️ Округ сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев меҳмонларга ҳудудда Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.
✔️ Ўтган вақт давомида жойлардаги барча сайлов участкалари сайловга оид қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, зарур замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланди. Жисмоний ҳаракати чекланган сайловчилар имкониятини эътиборга олган ҳолда биноларга нишаб йўлаклари барпо этилди.
🟢 Тошкент вилояти бўйича участка сайлов комиссияси аъзолари таркиби Сайлов Кодекси талаблари асосида тузилган. Жойларда тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида, чақирув плакатлари, сайловга оид стендлар ва бошқа тарғибот материаллари белгиланган жойларга тартиб билан ўрнатилди.
❓ Учрашувда хорижлик меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
🌐 Шундан сўнг улар Нурафшон шаҳрида ташкил этилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари қай даражада бўлаётгани билан ҳам танишди.
10-Тошкент вилояти
округ сайлов комиссияси матбуот маркази.
👉каналга уланиш👈
⭕️Хорижлик кузатувчилар Тошкент вилоятида сайловга тайёргарлик жараёнларини ўрганди
10-Тошкент вилояти
округ сайлов комиссияси матбуот маркази.
👉каналга уланиш👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from PISMIQ.uz
#сайлов_2023
⭕️Тошкент вилоятида сайлов жараёнлари қизғин давом этяпти
📍 Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси навбатдаги брифинг ўтказилди. Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари ахборот берди.
✔️ Қайд этилганидек, бугун соат 8.00 да 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги 968 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 810 минг 281 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 9 минг 136 нафари илк бор сайловда иштирок этаётган ёшлардир.
➡️ Ҳозиргача округ ҳудудидаги участкаларда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 53 фоиздан ортиғи ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланди. Жойларда сайловчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Айрим сабабларга кўра участкага кела олмайдиган фуқаролар учун овоз бериш уларнинг истагига кўра, яшаб турган жойида ташкил этилмоқда.
👉Айни чоғда сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнларини сиёсий партиялар ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, халқаро кузатувчилар кузатиб бормоқда. Шу пайтгача округ комиссиясига сайловга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмади.
☄️ Жараёнда, айниқса, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор фуқароларга алоҳида эътибор қаратилган. Улар учун Брайль алифбоси асосида махсус трафаретлар чиқарилиб, жойлардаги сайлов участкаларига тарқатилган. Ногиронлиги бўлган фуқароларга яшаб турган жойларида овоз бериш учун шароитлар яратилиб берилган ва уларга кўчма қутилар олиб борилмоқда.
🗓Сайлов участкаларида овоз бериш давом этмоқда.